Тадқиқот усуллари. Тадқиқот ишида Маълумотларни регриссив, дисперцион, корреляцион ва нейротармоқ, синфланиш усуллари асосида интелектуал таҳлил қилиш, бевосита кўп қиррали ўлчашларни қайта ишлаш қоидалари, кўп мезонли масалаларни иерархик таҳлил усуллари, объектга йўналтирилган дастурлаш технологиялари ва маълумотлар базаси назарияси асосларидан фойдаланилган ҳолда илмий тадқиқот учун модел ва алгоритмлар яратиш.
Диссертация ишининг структураси ва иш ҳажми. Магистрлик диссертация иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва иловадан иборат.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқот объекти, предмети, мақсади ва вазифалари, ишнинг апробацияси ҳамда тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти келтирилган.
Биринчи бобда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини мониторинги тизимининг замонавий ҳолати ва истиқболлари, ахборот тизимида катта миқдордаги кириш-чиқиш элементлар орасидаги муносабатларда анаъанавий ва ноанаъанавий ёндашувлар борасида олиб борилган тадқиқотлар ҳолатининг тизимли таҳлили, бу иш бўйича олиб борилган илмий изланишларда назарий, амалий тадқиқот натижалари таҳлил қилинган. Шу жумладан бу тизимни ишлаб чиқиш учун дастурий таъминотга булган талаблар тадқиқ этилган ва шунингдек биринчи боб бўйича хулоса қилинган.
I БОБ. ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ МОНИТОРИНГИ ТИЗИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
1.1. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини мониторинг тизими истиқболлари борасида олиб борилган тадқиқотлар ҳолатининг тизимли таҳлили
Ахборот тизимининг кенг тармоқда ёйилиши аҳолининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларидан ўз вақтида хабар топишига ва унинг мағзини англашига ҳамда амалда татбиқ этишига кенг йўл очиб бермоқда. Шуниндек, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1730 сонли қарори, 2012 йил 1-февралдаги жойларда компьютерлаштириш ва АКТни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари Республикамизда АКТ тараққиётида,бу соҳадаги амалий-илмий ва фундаментал тадқиқотларни ривожлантиришида яна бир муҳим босқич бўлиб қолади. Биринчи президентимиз И.А.Каримов ХХI асрни маънавий-маърифат асри, илм-фан маданият ва ахборотлар асри деб таърифлар экан, бу билан ҳозирги даврнинг муҳим белгиси ва хусусиятини ҳам белгилаб берганини пайқаб олиш қийин эмас.
Ҳозирги вақтда “Электрон ҳукумат” концепцияси асосида амалга оширилган йирик лойиҳалардан бири - интернет тармоғида “ягона ойна” режимида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилгани билан боғлиқдир.
Бутун дунё бўйича Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) дунё мамлакатларини электрон ҳукумат бўйича ривожланиш индексини юритиб боради. Бу мониторинг ҳар икки йилда ўтказилади.
2014 йилги эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон Республикаси 100 ўринда қайт этилган эди. 2016 йилдаги рейтинг кўрсаткичи бўйича унда Ўзбекистон 20 та ўрин юқорилаган ҳолда 80 ўринни эгаллади. Рейтингдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон МДҲ давлатлари ўртасида 8 ўринда турибди (1.1-расм).
1.1-расм. БМТ дунё мамлакатларини электрон ҳукумат бўйича ривожланиш индекси мониторинги
Фуқароларнинг электрон иштирок индекси бўйича эса Руспубликамиз 47 ўринда қайд этилган. Бундан кўриниб турибдики, юртимизда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг самараси дейиш мумкин (1.2-расм).
1.2-расм. Фуқароларнинг электрон иштирок индекси бўйича статистика
Автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг яратишдан асосий мақсад - тизимга киритилган маълумотларни қайта ишлашдан олинган ҳисоботлар ва натижалардан келиб чиққан ҳолда шу тизим фаолият олиб бораётган соҳага доир маълум бир қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш муҳим саналади. Умумий ҳолда олганда давлатнинг турли соҳалари ахборот тизимлари турли йўналишларда қурилади. Демак, улардаги интерактив хизматларни умумий ҳолда таҳлил қилиш мезонлари қатъий турда белгиланмаган. Шунинг учун ҳам таҳлилларни олиб боришни аниқ бир соҳага қаратган мақсадга мувофиқ.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини мониторингини юритишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин (1.3-расм):
1.3-расм. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини мониторингидаги муаммолар
Юкоридагилар ҳақида қисқача танишиб ўтамиз.
а) Ортиқча қоғоз маҳсулотларини сарфланиши. Ҳар бир малака оширишга келган тиббиёт ходимларининг хужжатларини қабул қилиш ва буйруқ расмийлаштириш учун, 20000 (йигирма минг) сўмлик махсус варақа тарқатилади. Бир ойда бу кўрсатгич 80000 (саксон минг) сўмни ташкил этади. Бундан ташқари бир ойда ҳисоботлар учун 30000 (ўттиз минг) сўмлик оқ тоза қоғоз берилади. Кўриниб турибдики, қабул комиссияси учун, бир ойда ўртача 110 000 минг сўмлик ҳар-хил турдаги қоғоз маҳсулотлари керак бўлади.
Албатта дастурий таъминот билан махсус қоғоз ва оқ қоғозлар ўрни таъминланса, қоғоз маҳсулотлари сарфи камаяди, чунки турли махсус варақаларга эхтиёж бўлмайди. Бу муаммони бартараф этиш орқали тиббиёт ходимларининг маълумотлари ТВМОИда марказлашган базада сақланади.
б) АКТдан етарли даражада таъминланмаганлиги. Техника воситалари талаб бўлмаса, дастурий таъминотга эҳтиёж ва қизиқиш бўлмайди. Бу юқорида кўрсатилган ортиқча сарф харажатга сабаб бўлади ва вақтдан унумли фойдаланишга, маълумотлар очиқлиги ва шаффофлигига эришиб бўлмайди. Биз қўйида Республикамиздаги ОТМда АКТ соҳасида олиб борилаётган айрим қўрсаткичли статистикаси 1.1-жадвалда келтирилган.
1.1-жадвал.
Республика олий таълим муассасаларининг компьютер ва интернет билан таъминланганлик кўрсаткичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |