Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ТВМОИ ўқув жараёнларини мониторинги юритиш усул ва моделлари ҳамда маълумотлар базасининг реляцион модели ишлаб чиқилган;
ТВМОИининг ўқув жараёнида учрайдиган барча ҳисобот ишлари алгоритимлари ишлаб чиқилган ва автоматлаштирилган.
Тиббиёт ходимлари малакасини оширишнинг ягона электрон маълумотлар базаси жорий этиш учун маълумотларни шакллантириш, йиғиш ва ишлов беришга йўналтирилган маълумотлар базасининг ахборот моделлари яратилди.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Малакасини оширишга келган тиббиёт ходимлари ҳақидаги маълумотларнинг кўпчилиги ТВМОИнинг ўқув бўлимида сақланади. Малака оширган тиббиёт ходимлари ҳақидаги маълумотларни ягона электрон базасини шакиллантиришдан мақсад улар тўғрисидаги ихтиёрий маълумотларга эга бўлиш ва ҳар ҳил ҳисоботларни тайёрлаш имконини берувчи, веб иловалар ёрдамида марказлашган тизимни яратиш, қаратилган тизим барча фойдаланувчиларни ягона тизимга бирлаштиради, ҳамда тармоқ орқали фойдаланиш имконини беради.
Веб иловалар ёрдамида яратилган тизим орқали ТВМОИнинг иш фаолияти осонлашиши ва қоғозбозликни камайтириш, ҳамда ҳужжат айланишида инсон факторини камайтириш назарда тутилган.
Мавзу бўйича қисқача адабиётлар шарҳи (таҳлили).
АКТни самарали жориш этиш масалалари У.Нишоналиев, У.М.Иноятов, Қ.Т.Олимов, Х.Ф.Рашидов, Я.А.Ваграменко, Ю.С.Брановский, С.Г.Григорьев, С.А.Жданов, A.A.Кузнецов, М.П.Лапчик, Н.И.Пак, C.B.Панюкова, Е.С.Полат, И.В.Роберт, А.Ю.Уваров, Е.АКоспошина ва бошқа олимларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган.
Юртимиз олимларидан техника фанлари доктори О.Ж.Бобомуродовнинг илмий ишларида Олий таълим тизимида маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва тегишли қарор қабул қилишга кўмаклашувчи муқобиллар ишлаб чиқиш масаласи “АКТ-мониторинг” тизими мисолида кўриб чиқилган. Мазкур ишланмадан фойдаланиб, ОТМ кесимида АКТни жорий этиш ҳолати бўйича зарурий маълумотлар олиш, уларни қайта ишлаш ҳамда тегишли таклифларни шакллантириш жараёни самарадорлигини 1,5-2 баробарга ошганлиги ва йиллик кўрсаткич бўйича шартли ҳисобда 46,7 млн. сўмни ташкил этилганлиги қайд этилган.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг яратишдан асосий мақсад тизимга киритилган маълумотларни қайта ишлашдан олинган ҳисоботлар ва натижалардан келиб чиққан ҳолда шу тизим фаолият олиб бораётган соҳага доир маълум бир қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш муҳим саналади.
Булардан ташқари ОТМни автоматлашган мониторингини юритиш ахборот тизимлар чет эл давлатларида ҳам бир қанча илмий изланишлар олиб борилган. ОТМ қабул жараёнларини автоматлашган мониторингини юритиш тизими мавзуси бўйича 2004 йилда Россияда техника фанлар номзоди Костюшина Елена Анатольевна Абитуриентларни ОТМ га қабул қилиш жараёнларини бошқаруви ва тизимли таҳлили бўйича илмий ишларида тадқиқот усуллари сифатида эса математик тўпламлар ва муносабатларнинг асосий назарияси, мураккаб тизимларни лойиҳалашда бошқарув назарияси ва тизимли таҳлил методологияси, объектга йўналтирилган дастурлаш ва маълумотлар базаси назарияларидан фойдаланиш кераклигини айтиб ўтган. Ўқув жараёнини коплекс автоматлаштириш тизими - «GS-Ведомости» Россия федерациясидаги ОАЖ «Гуру-Софт» компанияси томонидан ишлаб чиқилган замонавий дастурий таъминот бўлиб, ўрта махсус ва ОТМ фаолиятини бошқаруви билан бирга улар ўртасидаги алоқалари автоматлаштирилган. «GS-Ведомости» тизимининг мақсади таълим муассасалари асосий фаолиятларини шакллантириш ҳамда уларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ҳар тарафлама ўрганиш ва бозорда таҳлил қилишдан иборат. Тизим модулли архитектурага асосланиб, булар “Ўқувчилар контингенти”, “Абитуриент”, “Ходимлар ҳисоби”, “Ўқув режа ва юкламасини шакллантириш”, “Кафедра”, “Дарс жадвали конструктори”, “Тест синовини”, “Ҳужжат айланиш”, “Директ”-ходимларнинг иш вақтини назорат қилиш, “АИЖ раҳбари”, “Ҳужжатларни сақлаш”, “Кутубхона”, “Талабалар ётоқхонаси”, “Малака ошириш курси”, “Администратор”, “Маълумотларни импорт/экспорти”, “Ҳисоботлар конструктори”, “Шаблонларни таҳрирлаш” ва “Online” (тизим web-интерфейс шаклида бўлиб, таркибига дарс жадвалларини ўзгартириш, давомат, ўқувчиларнинг таълим олишга тўламлари, ўқувчилар билан боғланиш маълумотлари, ахборот блоки, гуруҳларнинг алоҳида форумлар киради) модулларидан туради.
Бундай тизимларни олиш катта иқтисодий ҳаражат талаб қилади. Шунингдек, бундай тизимлар чет элдаги ўқув жараёни спецификасини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Бу эса бизнинг Республикамиз таълим спецификасига мос келмайдиган жиҳатлари ҳам бор. Хорижий дастурий таъминотларини Республикамиз таълим тизими талабларига мос равишда ўзгартириб бўлмаслиги, тизимдан фойдаланиш имкониятлари чегараланганлиги ва уни кенгайтириш ёки ўзгартириш мумкин эмаслигидир.
Moodle – бу ўқитувчилар томонидан онлайн-курсларни яратиш учун махсус ишлаб чиқилган сайт таркибини бошқариш тизими (Content Management System - CMS) дир. У кўпинча е-learning тизимларни ўқитишни бошқариш тизимлари (Learning Management Systems - LMS) ёки виртуал ўқитиш воситаси (Virtual Learning Environments - VLE) деб аталиб, алоҳида онлайн-курслар каби, таълим веб-сайтларини ишлаб чиқувчи инструментлар соҳасидир. Бугунги кунда Moodle тизимидан Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида талабаларнинг мустақил билим олишлари учун “Виртуал таълим” шаклида фойдаланмоқда.
Республикамизда фаолият кўрсатаётган Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим жараёнини автоматлаштириш ва интерактив хизматларни кўрсатиш тизимлари борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мисол тариқасида қуйидаги "Ўқув жараёни" мониторинги ахборот тизимини (UNISYS) келтириш мумкин. Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан ишлаб чиқарилган дастурий таъминот бўлиб, ОТМ факультетлар деканати жараёнидаги ишлар, яъни талабалар контингенти, давомат, буйруқлар каби ишларни масофадан бошқаришни автоматлаштирилган тизими ҳисобланади. Бу тизим ҳозирда Республикамизнинг 20 дан ортиқ ОТМ да фаолият олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |