Таълим муассасалар
|
Ўлчов бирлиги
|
2015 й.
|
2016 й.
|
фарқ
4б-3б
|
Мақсадли кўрсаткичлар
|
факт
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
ОТМ
|
ОТМ лар сони
|
|
71
|
80
|
|
|
Талабалар сони
|
минг киши
|
253946
|
267222
|
|
13276
|
Компьютерлар сони
|
минг дона
|
35550
|
38460
|
|
2910
|
Таъминланганлик коеффициенти (ЭҲМ/ талаба*100)
|
Дона
|
14,0
|
14,4
|
|
0,4
|
Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга таълим муассасалари
|
%
|
100
|
100
|
|
0
|
Таълим соҳасида АКТ ривожланиши ва жорий этилиши ҳолати бўйича маълумотлар
|
|
|
ОТМда ҳар 100 та талабага мос келадиган компютерлар билан таъминланганлиги
|
#
|
Вилоятлар
|
Мақсадли
кўрсаткичлар
|
1 кв 2015 г.
|
1 кв 2016 г.
|
Фарқ, %
|
Талабалар
|
Компьютерлар
|
Коэфф.
|
Талабалар
|
Компьютерлар
|
Коэфф.
|
1
|
Ташкент шахри
|
25
|
95112
|
16934
|
17,80
|
103382
|
18321
|
17,7
|
-0,1
|
2
|
Тошкент вилояти
|
25
|
6589
|
720
|
11
|
6400
|
730
|
11
|
0
|
3
|
Андижон вилояти
|
25
|
16863
|
1804
|
10,7
|
16981
|
1792
|
10,6
|
-0,1
|
4
|
Бухоро вилояти
|
25
|
13605
|
1723
|
12,7
|
13970
|
1751
|
12,5
|
-2,0
|
5
|
Сирдарё вилояти
|
25
|
3974
|
596
|
15
|
3996
|
515
|
13
|
-2
|
6
|
Жиззаҳ вилояти
|
25
|
10212
|
984
|
10,0
|
10658
|
997
|
9,5
|
-0,5
|
7
|
Каракалпоғистон Респупликаси
|
25
|
16727
|
1700
|
16,9
|
17061
|
1863
|
17,0
|
0,1
|
8
|
Қашқадарё вилояти
|
25
|
12961
|
1103
|
10,0
|
13732
|
1309
|
11,0
|
1,0
|
9
|
Наманган вилояти
|
25
|
11214
|
1505
|
14,3
|
11476
|
1631
|
14,7
|
0,3
|
10
|
Самарқанд вилояти
|
25
|
24776
|
3565
|
17,4
|
25531
|
4303
|
16,3
|
-1,1
|
11
|
Сурхондарё вилояти
|
25
|
6716
|
628
|
9
|
7120
|
782
|
11
|
2
|
12
|
Хоразм вилояти
|
25
|
8522
|
1545
|
23,7
|
8921
|
1547
|
22,7
|
-1,0
|
13
|
Фарғона вилояти
|
25
|
17380
|
1697
|
12,2
|
18436
|
1649
|
12,2
|
0,0
|
14
|
Навоий вилояти
|
25
|
9295
|
1046
|
13,0
|
9558
|
1270
|
15,5
|
8,0
|
∑
|
Жами
|
25
|
253946
|
35550
|
14,0
|
267222
|
38460
|
14,4
|
0,4
|
1.4-расм. Республика бўйича ОТМ талабалар ва комьпютерлар сони кўрсаткичлари (2015-2016)
в) Кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги ҳисоботлар вақтида таъминланмаслиги. ТВМОИ ўқув жараёнларида электрон ҳисобот вақтида тайёр бўлиши учун ишчи ходимлар вақтида барча ишларни ҳужжатлаштириши керак бўлади. Ҳозирда ТВМОИда қоғозли ҳужжат айланувини кескин қисқартириш ҳамда корхоналараро қоғозсиз ҳужжат айланувини йўлга қўйиш бугунги кундаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шунинг учун, корпоратив тизимларда ички ҳужжат айлануви ахборот моделини тадқиқ қилиш, яратиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
АКТни давлат бошқаруви соҳаларига жорий қилишнинг самарадорлиги ва фойдасини қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида кўриб чиқиш мумкин:
биринчидан, бугунги кунда мамлакатимизнинг бошқарув органларида ишлаётган давлат хизматчилари фаолиятининг техник даражаси бўйича (Меҳнат унумдорлигининг ошиши ва иш жараёни чиқимларининг пасайишига, шунингдек, улар фаолиятиинг ташкилий маданиятнинг яхшиланишига сабаб бўлади. Бу бошқарувчиларнинг техник фаолиятини осонлаштирган, тезлаштирган ва сифатини оширга имкон яратади);
иккинчидан, таҳлилий ишлар технологияларини, демак, бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилишни тубдан такомиллаштириш бўйича. (Иш жараёни сифатини бошқариш, яъни иш жараёнида режалаштириш, мониторинг ва ресурслар (ишчи кучи, молия ва бошқалар) сифатини назорат қилиш кабилар асосий мақсаддир. Яъни, замонавий ахборот технологиялари янада сифатли қарор қабул қилишга йўл очади. Бунда уларнинг самарадорлиги ҳам ошади, чунки келган ахборот сўровномасига оператив жавоб берилади);
учинчидан, ўзаро ахборот алмашиш асосида қийин комплексли муаммолар юзасидан тез ва сифатли қарор қабул қилиш имконини берувчи муассасалараро алоқа даражасини оширувчи механизм сифатида (Ўзаро ахборот алмашиш механизмининг яратилиши турли органлар бир хил ахборот йиғишининг олдини олади, бу эса сарфланаётган вақтни, инсон меҳнати ва молиявий ресурсларни тежашга олиб келади);
тўртинчидан, ваколатлар ва ресурсларни тақсимловчилардан жойларда бевосита фаолият юритаётган ижрочиларга бериш воситаси сифатида;
бешинчидан, давлат бошқаруви органлари томонидан бизнес ва фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизмати сифатини ошириш воситаси сифатида.
Республикамизда фаолият кўрсатаётган Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим жараёнини автоматлаштириш ва интерактив хизматларни кўрсатиш тизимлари борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мисол тариқасида қуйидаги "Ўқув жараёни" мониторинги ахборот тизимини (UNISYS) келтириш мумкин. Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан ишлаб чиқарилган дастурий таъминот бўлиб, ОТМ факультетлар деканати фаолиятидаги ишлар, яъни талабалар контингенти, давомат, буйруқлар каби ишларни масофадан бошқаришни автоматлаштирилган тизими ҳисобланади.
«Таълим» ахборот тизимлари комплекси тизим аҳолига миллий ва халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ва ахборот жамияти ҳаётига мослашиш ва шу асосда шахсни шаклланиши учун замонавий талаблар даражасида сифатли таълим хизматлари олиш учун барча имкониятларни яратади. Бу тизимини ишлаб чиқариш орқали Таълим комплекси бир қанча модулларини ишлаш даражасининг бир неча фунқциянал вазифаларининг қисқаришига олиб келади. Бизга маълумки Таълим комплексида асосий объектлардан бири бу талабалар контенгентини ҳисобланади. Бу тизим бевосита талабалар рейтингини бахолаш, гуруҳ электрон журнални юритиш, маъмурий-ҳўжалик ҳисоби модули ва бир қанча ўқув жараёнига боғлиқ бошқа тизимлар учун асос вазифасини бажаради. ОТМга қабул қилинган абитуриентларнинг талабалар контенгентини ҳосил қилиш бир қанча вақт сарф қилиши мумкин (1.5-расм).
1.5- расм. Таълим комплекси модуллари билан интеграцияси ўрни
ОТМ деканати фаолиятини автоматлаштириш тизими талабаларнинг дарсларга қатнашишини ҳамда дарслардан ўзлаштиришини мониторинг қилиш, деканат фаолиятида ўчрайдиган барча ҳисоб ишларини автоматлаштириш кўзда тўтилган ва қуйидаги ишларни бажаришга мўлжалланган:
Талабалар контингенти ҳисобини юритиш, деканат орқали ўтадиган буйруқларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш, ҳисобот ва маълумотнома ҳужжатларини тайёрлашга мўлжалланган услубчи автоматлаштирилган иш ўрнини ташкил этиш;
Қайдномалар ва имтиҳон варақларини тайёрлаш, талабаларнинг фанлардан ўзлаштиришини ҳисоблаш ва диплом иловаларини тайёрлаш;
Талабаларнинг қолдирган дарс соатларини ҳисоблаш, огоҳлантириш, хайфсан ва четлаштириш буйруқларини шакллантириш ҳамда ўқув жадвалини шакллантириш;
Деканат ходимлари учун кенг спектрдаги маълумотларни ҳамда талаба ва уларнинг ота-оналари учун чекланган ҳажмдаги маълумотларни тақдим қилиш.
1.6- расм. UNISYS ўқув жараёни мониторинги тизими
Демак, бу UNISYS автоматлашган тизимда ечилиши керак бўлган масалалар қуйидагилар ҳисобланади:
Талабанинг шахсий варақаси;
Фанларнингўқув жадвали;
Талабаларнинг ўзлаштиришини ҳисоблаш;
Талабаларнинг давоматини ҳисоблаш;
Имтиҳон қайдномасини шакллантириш;
Талабаларни курсдан-курсга ўтказиш;
Талабаларни честлаштириш ва тиклаш;
Талабалар контингенти ;
Шартнома тўловлари ҳисобини юритиш;
Турли шаклдаги ҳисоботларни тайёрлаш;
Талабаларнинг шахсий кабинети
Яратилган тизим Республика бўйича ОТМ ва уларнинг фаолияти бўйича томонларни қаноатлантира оладиган тўғри ва ишончли маълумотларни олиш имконини бериши лозим. Шунингдек, тизим ҳар хил фойдаланувчиларининг даражаларидан келиб чиққан ҳолда ягона ҳисоботларни шакллантириши унинг устуворлигини таъминлайди.
Олий таълим тизимида АКТни жорий этиш ҳолати бўйича маълумотларни қайта ишлаш ўрни. Ўзбекистон Республикасида ОТМ фаолияти мониторинги тизимининг бошқа соҳалари бўйича масалан “Қарор қабул қилишга кўмаклашишда турли типдаги маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш назарияси ва алгоритмлари” ва бир қанча илмий ишларда Олий таълим тизимида маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва тегишли қарор қабул қилишга кўмаклашувчи муқобиллар ишлаб чиқиш масаласи “АКТ-мониторинг” тизими мисолида кўриб чиқилган.
1.7-расм. АКТни жорий этиш ҳолати бўйича
статистика
Ишлаб чиқилган ёндашувлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМда АКТни жорий этиш ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, жамлаш, таҳлил қилиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш учун муқобиллар билан таъминлашда татбиқ этилди. “АКТ мониторинг” автоматлаштирилган ахборот тизими таркибида маълумотларни тартиблаш, гуруҳлаш, турли кесимларда саралаш ҳамда тегишли миқдор ва кўрсаткичларда таҳлил натижаларини ҳосил қилиш учун тадқиқот натижаларидан фойдаланилди.
Қайта ишлаш учун дастлабки маълумотларни ҳосил қилиш жадваллари ва баҳолаш услубияти бу тизимда келтирилган.Ушбу тизим таълим жараёнини бошқаришда ҳолатларни аниқлаш ва муқобиллар кўринишидаги тегишли таклифлар олиш имкониятини яратади.
1.2. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини тизимида ахборотлар оқимининг тизимли таҳлили, хусусиятлари ва омиллари
Мамлакатимизда АКТнинг жадал суръатларда ривожланиши электрон ҳужжат айланиши, электрон рақамли имзо, электрон тижорат, электрон тўловлар каби яна бир қанча янги хизмат турларининг шаклланишига, жумладан, тадбиркорларимизга масофадан туриб дунёнинг хохлаган мамлакатидан ўзига ҳамкор топиш ва тижорат ишларини юритишига кенг йўл очди.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини таҳлил қилиш натижалари асосида ТВМОИнинг ўқув жараёнлари электрон техник паспортида намоён бўлади. Тизимда ушбу ОТМ томонидан берилган кўрсатмалар асосида ҳар тиббиёт ходимларининг барча маълумотларини бирлаштирилади ва улар қайта ишланади. Маълумотларни ягона тизимга бирлаштирилиши ОТМга маълумотларни таҳлил қилиш жараёнини тақдим этади. Киритилган маълумотларнинг таркибий қисмидан келиб чиққан ҳолда техник паспортга доир ҳисоботлар ва ҳар хил кўринишдаги рўйхатларни чиқариш имкони пайдо бўлади.
Ҳисобот корxона ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги маълyмотларни yзлyксиз, бeлгилаб қўйилган тартибда ва вақтида тўплашнинг мyҳим йўли (шакли)дир.
Ҳисобот шакллари xарактeри ва мазмyни, ҳисобот даври,
юбориш yслyби, yмyмлаштириш даражаларига бўлинади.
Тақдим этилиши керак булган тизим орқали тиббиёт ходимлари билан онлайн тарзда қандай тартибда иш олиб бориши қуйида акс эттирилган (1.8-расм). Ахборотлар оқими шаклллантирилиши ва узатилишига кўра икки турга бўлинади:
Стандарт ҳисоботлар;
Стандарт бўлмаган ҳисоботлар.
Стандарт ҳисоботларни шакллантиришда ТВМОИ томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлардан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда асосий ТВМОИ ва тиббиёт ходимлари томонидан тўлдириладиган, ҳамда топшириладиган стандарт ҳисоботлар мажмуаси уларнинг техник паспорти ҳисобланади.
1.8-расм. Тиббиёт ходимлари билан ишлаш умумий схемаси
Стандарт бўлмаган ҳисоботларни шакллантириш сўровлар ва формаларнинг кўрсаткичлари тўсатдан ва олдиндан тасдиқланмаган кўрсатмалар орқали талаб этилади. Бундай маълумотларни эса тезлик билан бериш талаб этилади. Шунинг учун, ТВМОИни бундай сўровларга жавоб бериши катта жараённи талаб этади. Вақтни сарф қилинишига кўра ушбу маълумотни тайёрлаш учун кетган вақт, барча бошқа сўров ва ҳисоботларни йиғишга кетган вақтнинг 80%ини талаб этади. Кўпгина ҳолларда сўровларда бир хил маълумотлар ҳар хил кўринишда талаб этилади. Бу тизим орқали марказлашган МБ сида турли кесимда керакли маълумотларни тез саралаб олиб, керакли шаклда ҳисоботларни тайёрлаш имконини беради ва сарфланадиган вақтни тежаб қолишга ёрдам беради. Амалиётдан маълумки, икки ҳолатда ҳам уларни шакллантириш учун асосан битта маълумотлар тўпламидан фойдаланилади. Стандарт кўринишда бўлмаган ҳисоботларни яратиш асосан жорий вақтнинг талабидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Чет эл давлатларида ОТМ қабул жараёни қуйидаги жараён асосида амалга оширилар экан (1.9-расм).
1.9-расм. Қабул жараёни масаласинининг иерархик тақсимоти
XXI асрда ахборотлар оқими жадаллик билан ривожланаётганлиги, замонавий қарор қабул қилувчи шахс (ҚҚҚШ) олдига катта ҳажмдаги ахборотлар билан ишлашни ҳамда қарорга таъсир қилувчи кўп факторларни ҳисобга олиб қарор қабул қилишни тақозо қилмоқда. Бундан ташқари, замонавий ҚҚҚШ бошқарувни амалга оширишда бош бўғин ҳисобланиб, бошқарувнинг ташкил этилиши, самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг эгаллаган билимига, малакасига, тажрибасига, қолаверса, унинг шахсий ҳислатлари ва бошқарув услубига бевосита боғлиқ бўлади.
Шунинг учун ҳам ҚҚҚШ учун жамият ва иқтисодиётни барча тармоқларида самарали бошқарувни амалга оширишига ва рационал қарор қабул қилишига кўмаклашувчи тизимлар ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади. Ҳозирги кунда кўп мезонли масалаларни ечишга қаратилган
Expert Choice, MPRIORITY, Император 3.1, Super Decisions ва шу турдаги тизимлар бўлиб, уларнинг назарий асосини 1970 йиллар охирида америкалик математик Томас Саати томонидан таклиф этилган иерархик таҳлил усули (ИТУ) ташкил этади. Бу тизимлар АҚШ, Россия, Япония, Германия каби давлатларда кенг тарқалган бўлиб, амалиётда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, тиббий, таълим масалаларида ва бошқарув муммоларида қарор ечимларидан энг мақбулини (масалан, энг арзони, энг сифатлиси) аниқлашда ҳамда бирор бир соҳасини (корхона, ташкилот ва ҳ.к.) келажакда кутаётган истиқболли натижаларни аналитик (стратегик) режалаштиришда фойдаланиб келинмоқда.
Кўп мезонли масалалар ечишга мўлжалланган бир қатор тизимлар мавжуд бўлиб, бу тизимлар асосан фойдаланувчи интерфейси қулайлиги, аналитик режалаштиришнинг тўғри ва тескари усуллари орқали башорат қилиш имконияти мавжудлиги, оралиқ натижаларни ҳисобот кўринишида тайёрлаб бериши, натижаларни тақдим этиш усуллари, устуворликларни аниқлашда турли баҳолаш шкалаларидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги, ИТУнинг ривожлантирилган шакли бўлган тармоқ таҳлил усулини қўллаш имконияти кабиларни ўз ичига олганликлари билан фарқ қилади. Мавжуд тизимларнинг функционал имкониятларини ўрганда ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра аъзолари томонидан такомиллаштирилган махсус дастур яратилди. Бунда иерархия дарахти элементларини Т.Саатининг ўзаро жуфтлик солиштириш шкаласи бўйича баҳолаб, альтернативалар приоритетларини аниқлаб берувчи фойдаланувчи интерфейси ўзбекча бўлган дастурий таъминот ишлаб чиқилди. Яратилган дастурий таъминотнинг фойдаланувчи интерфейси қуйидаги содда кўринишга эга бўлиб, дастлабки ишларни фойдаланувчи муаммоли ҳолатнинг иерархик дарахтини қуриш билан бошлайди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда яратилаётган дастурий тизимлар фойдаланувчиларининг ортиши, нафақат тизимнинг мақсадга йўналтирилган масалаларни ечишга мўлжалланганлигига, балки ўз миллий тилидаги қулай
интерфейсга эгалигига, натижаларни тақдим этиш усулига, фойдаланувчи учун керакли амаллар бажаришида маслаҳат ва ёрдам беришига ва ҳисоботлар тайёрлаб бериш имкониятлари мавжудлигига ҳам боғлиқ бўлмоқда. Шу билан бирга, бир томондан, қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизимларни ишлаб чиқиш ҚҚҚШга қарор қабул қилиш жараёнида замонавий АКТни қўллашига сабаб бўлса, бошқа томондан эса, энг асосийси, рационал қарор қабул қилишга кўмак беради.
1.3. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини мониторинг тизимини ишлаб чиқиш учун дастурий воситаларига талабларнинг таҳлили
Мамлакатимизда дастурий таъминот саноати инновацион иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоқларидан биридир. Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган дастурий таъминот маҳсулотлари жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша олади.
Ҳозирги кунда ҳар бир инсон кундалик ҳаёт тарзида яратилган ахборот коммуникацион технологиялар имкониятларидан, хусусан, электрон усулга онлайн тизимларидан кенг фойдаланмоқда. Чунончи, ахборот таълим тармоқлари, интернет хизматлари ва коммунал тўловларни амалга оширишда онлайн тизимидан фойдаланиш, онлайн тарзидаги савдоларда иштирок этиш, молия, банк, солиқ ҳисоботларини юритиш, масофавий таълим тармоқлари орқали соҳалар бўйича
таълим олиш, онлайн-тв сайтлари орқали телеканал дастурларини томоша қилиш, мехмонхоналарга буюртма бериш, темир йўл ва ҳаво йўллари чипталарини сотиб олиш ва шунга ўхшаш эҳтиёжларини қондиришда Web ресурслардан фойдаланиш сатҳи ошиб бормоқда.
Web ресурслардан фойдаланиш бутун жаҳон бўйича фойдаланилаётган энг илғор ресурслар туркимидандир. Web ресурслардан фойдаланиш сатхи кундан кунига жадаллик билан ривожланмоқда. Ҳеч қандай йўналиш йўқки ушбу ресурс туридан фойдаланилмаётган. Web ресурслар яратилиши ва қўлланилиши соҳасига қараб бир қанча маълум синфларга бўлинган.
Дастурни фойдаланувчи ишлатганлиги муносабати билан инсон факторини ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун фойдаланувчининг факторларини ҳам ҳисобга олиш керак. Дастур "дўстона" бўлиши керак. Экранлар ўта тез алмашиши, маълумотлар тез чиқиб туриши ҳам инсонга салбий таъсир кўрсатади. Фойдаланувчи интерфейси (экранига) катта эътибор бериш керак. Экрандаги ранглар сони ҳам унча кўп бўлмаслиги керак. Ранглар ҳам ўз ўрнида ишлатилиши керак. Шрифтлар ҳам ўта катта ёки ўта кичик бўлмаслиги керак. Дастур шундай тузилиши керакки, уни биринчи навбатда машина ёки ЭХМ эмас, балки инсон ўқиб тушунсин. Чунки дастур инсонларга дастурларни тузишда, шакллантиришда ва уларни қўллашда керак бўлади.
Ўзбекистон Республикасида замонавий АКТни ривожлантириш, миллий дастурий маҳсулотлар яратиш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш, шунингдек, UZ домендаги Web-сайтлар сонини ва сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Eнг аввало, интерактив хизматни жисмонан қандай серверда сақланади ва улар узоқдаги фойдаланувчиларга қандай қилиб фойдаланишга топширилади? Сайтларни сақлаш учун табиийки, махсус Wеб–серверли компьютер зарур.
Web ресурсларга қўйилган минимал талаблар:
Web сайтлар uz доменида жойлашган бўлиши ва унга Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи хостинг-правайдерлар хизмат кўрсатишини таъминлаш шарт.
Таълим ҳаракгерига эга бўлган Web сайтнинг номи интернет фойдаланувчиси учун интуитив ҳарфлардан ташкил топган бўлгиши лозим (Мисол –ОТМ онлайн қабул тизими – my.tipme.uz.).
Web сайтнинг доимий фаолияти таъминланиши шарт, техник носозликлар, қайта ишлаб чиқиш сабабларига кўра Web сайт фаолияти вақтинча тўхтатиладиган бўлса, хостинг-правайдер билан ҳамкорликда мавжуд Web сайт ўрнига сабаблар ва ишга тушиши муддати кўрсатилган маълумот жойлаштирилиши лозим.
Сайтни жойлаштириш учун провайдер танлашда (Интернетга кириш провайдеридан ташқари) қуйидаги параметрларга риоя қилиш керак: дискли оралиқ, почта яшиги, трафик ҳажми, сайтни кузатиб бориш усули, Wеб–сервер нусхаси, дастурий таъминот.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини мониторинг тизимида маълумотларни йиғиш, умумийлаштириш, қайта ишлаш, хотирада сақлаш ва фойдаланувчиларга керакли шаклда маълумот узатишда клиент –сервер архитектураси асосида амалга оширилади. Клиент база тайёрлаш учун, база ўзининг ишлаш структурасидан намуна ажратиш имконияти яратилган. Дастурда on-line бошқаришда ахборот хавфсизлигига катта эътибор берилган. Агар бирор бир фойдаланувчи бошқа фойдаланувчи паролини билиб олиб дастурни ишга туширса, бу ҳақида маълумот сервер компьютерда кўриниб туради. Қандай ўзгартиришлар киритди, қандай маълумотларни ўчирди бу хақда сервер компьютер хохлаган пайтда аниқлай олиш имконияти яратилган. Тизимни фойдаланишда ЭҲМ тоифаси: Pentium IV ва юқори ва операцион тизим: Linux
, Windows XP/7/8 ва юқори бўлиши талаб этилади. Тизимни ишлаб чиқишда дастурлаш тили: PHP Yii framework ,маълумотлар базасини бошқариш тизими MySQL дан фойдаланилган. Бу тизимнинг асосий саҳифаси икки тилдан бирини (ўзбек, рус) танлаш имконияти мавжуддир. Дастур таъминот амалиятга жорий этилгач ОТМ қабул жараёни иш жараёни автоматлаштирилади.
Биринчи боб бўйича хулоса
Мамлакатимиз кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш жарёнида давлат хизматчиларнинг фаолиятида “Электрон ҳукумат” тизими ўрни катта чунки ҳозирги кунда давлат хизматчилари томонининг электрон тартибда мурожаатлар кўриб чиқилиши бу борада мамлакатимизда давлат хокимияти органларига фуқароларимизнинг ишонч ортмоқда. Бундан ташқари фуқароларимиз ўзи истаган бошқарув органларига тегишли турли хил маълумотлар ва норматив хуқуқий ҳужжатларга эга бўлишмоқда. Бу эса биринчи президентимиз И.А.Каримов томонидан олиб борилган сиёсатнинг нечоғлик тўғрилигини яққол кўришимиз мумкин.
Олинган таҳлилий натижалардан шундай ҳулоса қилиш мумкинки ОТМ электрон қабул жараёнларини мониторингини юритишни моделлаштириш ва алгоритмларини ишлаб чикиш долзарб ҳисобланади.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини автаматлашган мониторингини юритишдаги муаммолар ўрганган ҳолда уларни бартараф этилиши учун босқичма-босқич куйидагиларни амалга оширилиши кўзда тўтилган:
катта миқдордаги қоғоз маҳсулотлари сарфини қисқартириш;
АКТдан фойдаланиш қўламини максимал даражада ошириш;
Электрон стандарт ва стандарт бўлмаган ҳисоботларни реал вақтда шакллантириш;
турли соха маълумотлари қидируви йўлга қўйилиши;
ҳужжат топширув жараёни механизми онлайн тарзда ўтилиши;
тиббиёт ходимлари ҳужжатларини қайтариб олиш жараёни босқичма-босқич жараёндан чиқиб кетиши;
тизимга боғлиқ бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш йўлга қўйилиши.
Бу муаммолардан келиб чиққан ҳолда тадқиқот мақсадига эришиш учун қуйидаги тадқиқот масалалар қўйилган:
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнларини тизимли таҳлили, ҳусусиятлари ва омилларини аниқлаш;
Марказлашган маълумотларни сақлашнинг автоматлаштирилган механизмини, моделини ва алгоритмини ишлаб чиқиш
Электрон қабул тизимидан фойдаланишни бошқаришнинг ролли модели дастурий таъминотини ишлаб чиқариш, турли соҳа йўналишларига оид маълумотларни қидирув тизимини шакллантириш
Яратилган электрон қабул тизимини амалга тадбиқ этиш ва мониторинг асосида қарорлар қабул қилиш.
ТВМОИда АКТ дан фойдаланган холда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёнлари тизимининг жорий этилиши вақт тежамкорлигига ва самарадорлигига хамда мурожаатларнинг ҳал этилишига шунингдек, чекка ҳудудлардаги фуқароларнинг ушбу тизим орқали мурожаат қилиш орқали муаммоларини ҳал этилиши натижасига ижобий таъсир кўрсатади.