Мавзу: Электрон схема



Download 20,74 Kb.
bet1/2
Sana19.02.2022
Hajmi20,74 Kb.
#459649
  1   2
Bog'liq
2 mavzu


Мавзу: Электрон схема симуляторлари

Электротехника ва электроникани ўрганишда синаш ва тажрибалар ўтказиш зарурлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Лекин синов ва тажрибаларни ўтказиш жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаради (айниқса ҳозирги вақтда). Яхши ўқув лабораторияси замонавий ўлчов жихозларига ва уларни ишчи ҳолатда сақлаб тура оладиган малакали ходимларга эга бўлиши керак. Ўқув юртлари учун бундай лабораторияни ушлаб туриш қийин масаладир.


Кейинги қирқ йил ичида электр ва электрон схемаларни ҳисоблаш воситалари тезлик билан ўзгариб борди. Бундай восита сифатида 70- йилларнинг бошида фойдаланилган логарифмик линейканинг ўрнини 70-йилларнинг иккинчи ярмида калькуляторлар ва мини ЭҲМ лар эгаллай бошлади. Мини ЭҲМ ларнинг ўрнига 80- йилларнинг ўрталарига келиб ҳисоблаш қувватлари ва имкониятлари узлуксиз ортиб бораётган персонал компьютерлар (ПК) қўлланила бошланди. Электрон схемаларнинг таҳлили бўйича ПК ларнинг дастурий таъминоти фақат ҳисоблашларнинг алгоритмлари ва сонли таҳлил усулларини ривожлантириш йўналишидагина эмас, балки ҳар хил турдаги схемалар (аналогли, рақамли, рақамли-аналог, импульс ва бошқалар) билан тажрибалар ўтказиш учун виртуал муҳитни яратиш имкониятини берувчи фойдаланувчи учун қулай интерфейсни яратиш йўналишида ҳам ривожланди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ШК нинг фойдаланувчи интерфейсини яратиш соҳасидаги ютуқлар шу даражада таъсирлики, схемаларни тадқиқ қилишга бўлган услубий қарашнинг кескин ўзгаришига олиб келди.
Персонал компьютердан фойдаланиш анъанавий ўқув лабораторияларига альтернатив - виртуал лабораторияларнинг яратилишига олиб келди. Виртуал лаборатория, умуман олганда, тадқиқотчининг реал лабораториядаги ҳаракатларини (ишини) имитация қилувчи интерфейсга эга бўлган сонли ҳисоблаш дастуридир. Юқори тезкорлик ва катта ҳажмдаги хотирага эга бўлган замонавий шахсий компьютерларда ҳисоблашларнинг сонли усуллари ёрдамида мураккаб моделларни ҳам аниқлиги реал объектларда ўтказиладиган тажрибаларда олинадиган натижаларнинг аниқлигидан қолишмайдиган аниқликда тадқиқ қилиш мумкин.

Электротехника ва электроникани ўрганиш жараёни схемаларни таҳлил ва тадқиқ қилиш билан боғлиқ. Ушбу жараённи компьютер максимал даражади енгиллаштириши керак. Виртуал муҳит компьютерда электр ва электрон схемалар устида тажрибалар ўтказиш учун етарли шароитлар яратилган лабораторияни амалга ошириши ва олинадиган натижаларнинг аниқлиги реал шароитларда олинадиган натидалар аниқлигидан қолишмаслиги керак.
Моделлаш реал жараёнга максимал даражади яқинлаштирилган бўлиши, яъни, схемани тузиш, унга ўлчаш приборлари ва осциллографни улаш, схема элементларининг параметрларини ҳамда ишлаш режимларини ўрнатиш ва натижаларни олиш жараёнларини ўз ичига олиши керак. Фойдаланувчига бундай имкониятларни берувчи дастурлардан бири Electronics Workbench дастури – компьютерда виртуал электрон лаборатория бўлиб ҳисобланади. Унга асос қилиб профессионал моделлаш дастури PSPICE олинган бўлишига қарамасдан Electronics Workbench дастури максимал даражада қулай интерфейсга эга. Унда амперметр, вольтметр, мультиметр, генератор ва осциллограф каби таниш приборларнинг мавжудлиги тадқиқот жараёнининг табиий ва тушунарли бўлишини таъминлайди.
Дастурнинг таркибида замонавий приборларнинг мавжудлиги фойдаланувчига оддийдан бошлаб жуда мураккаб тажрибаларни ўтказиш имкониятини беради. Бундай восита ўқитишда идеал бўлиб ҳисобланади, чунки элементлар ва приборлар бўйича ҳар қандай чеклашларни олиб ташлаш имкониятини беради. Бундан ташқари Electronics Workbench дастури реал электрон ва ўлчаш приборлари ҳамда схемаларни ишлаш принципларини ўрганиш учун тренажёр вазифасини бажариши мумкин.
Electronics Workbench дастурида моделлаш ва натижаларни олиш ўзининг тезкорлиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. Лекин тўғри натижалар олиш учун фойдаланувчи дастур билан ишлаш қоидалари ва усулларини ўзлаштирган ва уларни электрон схемалардаги жараёнларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш учун қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.


  1. Download 20,74 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish