М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ
Магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Бугунги кунда бирор бир соҳанинг ривожланишини замонавий ахборот технологияларсиз асло тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, бизнинг асосий бойлигимиз - халқимиз саломатлигини асраб-авайлаш, келажак авлоднинг соғлом ўсишини таъминлашга масъул бўлган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида инновацион технологияларни жорий этиш орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ўта долзарб ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён тиббий ахборот тизимлари ва тармоқлари жуда тез ривожланмокда. Ҳозирги кунда тиббиёт амалиётида компютерлаштирилган касаллик тарихи ва терминларнинг классификастияси тизимлари кенг қўлланилмоқда. Бунда муҳим ўринни маълумотлар базаси ва терминология ўртасидаги алоқа тили эгаллайди. Ахборот технологиялари ва замонавий коммуникастияларнинг ривожланиши, клиникаларда автоматлаштирилган тиббий асбоблар пайдо бўлиши кўплаб клиникалар, ҳаттоки катта бўлмаган клиникаларда тиббий ахборот тизимларнинг ўсишига олиб келди. Ахборот коммуникацион технологияларининг моҳияти касаллар ҳақидаги электрон ёзувларни тиббий тасвирлар архиви ва молиавий маълумотлар, тиббий асбобларнинг мониторинги, автоматлаштирилган лаборатория натижалари билан боғлашдадир. Шундай қилиб, тиббий ахборот тизим – бу дастурий техник воситалар, маълумотлар ва билимлар базаси тўплами бўлиб, соғлиқни сақлаш тизимини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Ўтган йилларда мамлакатда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ягона тизимини яратиш, тиббиётнинг хусусий секторини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва соғлом авлодни шакллантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакатимизда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш доир бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этиб келинмоқда.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017-йил 4 апрелдаги 174-сонли “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ва аҳолига тиббий хизматлар кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг тиббиёт ходимлари малакасини оширишнинг ягона электрон маълумотлар базаси жорий этиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йил 2 август кунги “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тўғрисида ҳаққоний маълумотлар, шунингдек, ишончли тиббиёт ходимлари статистикасининг ягона базаси шакллантирилмаганлиги соғлиқни сақлаш тизимида кадирлар йитишмаслигини муносиб баҳолаш ва аҳолига сфатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини бермаётганлиги танқид қилиниб, ягона электрон маълумотлар базаси жорий этиш вазифаси қўйилди.
Республикамизда инновацион технологияларни қўллаш орқали автоматизациялашган бошқарув тизимларини ривожлантириш ва ягона информацион муҳитни ташкил этишга доир қабул қилинаётган комплекс чора-тадбирлар ахборот-коммуникация технологияларга асосланган информацион тизимларни яратиш ва тадбиқ этишга алоҳида этибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасин ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ... юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, ... замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш» вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан ташхисий ечим (қарор) қабул қилишни қўлловчи тизимларни яратиш, бемор ҳолатини традицион, лаборатория, инструментал ва компьютер усуллари (TLIK технология) билан кетма-кет муҳокама қилувчи иерархик тузилишга эга бўлган қобиқ кўринишдаги гибрид интеллектуал ташхисий ечимлар қабул қилишни қўлловчи тизимларни ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2838-сон «Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида»ги ва 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Қарорларини ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.