Ҳужжатлар аттестация комиссияси учун



Download 55,5 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi55,5 Kb.
#98508
Bog'liq
Ҳужжатлар аттестация комиссияси учун


Ҳужжатлар аттестация комиссияси учун
Шаҳар 1-сон туғруқ
Комплекси
«Оғриқсизлантириш ва жонлантириш» бўлими
Шалхарова Эльмира Бахтияровна
Рецензия

Шаҳар 1-сон туғруқ комплекси «Оғриқсизлантириш ва жонлантириш» бўлими хамшираси Шалхарова Эльмира Бахтияровна 2018-2019-2020 йил учун ҳисоботи.


Ҳисобот тўғри ва аниқ тайёрланган, унда Шалхарова Э.Бнинг иш жараёни аниқ кўрсатилган.


Иш жараёнида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий этилган барча буйруқларга амал қилинган ҳолда ишланган. Э.Б.Шалхарованинг тайёрлаган ҳужжатлари, аттестация комиссиясига категория олиш учун тақдим этишга лойиқ.
Жонлантириш ва оғриқсизлантириш
бўлими мудири: Хасанов Ш.Т
Шахар 1-сон туғруқ
комплекси бош доя: Джуракулова Т.С
Тасдиқлайман
Тошкент шахар 1-сон
туғруқ комплекси
Бош шифокор
Алимжанова
Ҳисобот

Тошкент шахар 1-сон туғруқ


комплекси «Оғриқсизлантириш ва жонлантириш» бўлими ҳамширасининг 2018-2019-2020 йиллар учун
Ҳисоботи
Шалхарова Эльмира Бахтияровна
Тошкент шаҳар 1-сон комплекси
«Оғриқсизлантириш ва жонлантириш»
бўлими хамшираси
Шалхарова Эльмира Бахтияровна


Тавсиянома
Шалхарова Эльмира Бахтияровна 1999-йилдан буён «жонлантириш ва оғриқсизлантириш» бўлими ҳамшираси лавозимида ишлаб келмоқда, ўзини хамкасблари орасида билимли мутахассис сифатида кўрсатди, буюрган ишларни ўз вақтида пухта бажаради. Вазифаларга маъсулият билан ёндошади. Зарарли одатлардан ҳоли. Иш фаолиятида туғруқхона ички буйруқларига амал қилади.

Бош шифокор: Алимджанова Р.Д


Бўлим мудири: Хасанов Ш.Т
Бош доя: Джуракулова Т.С
Тиббиёт амалиётида реаниматалогия усуллари фақатгина терминал ҳолатларда эмас, балки операция ва анестезия пайтида, операциядан кейинги дастлабки соатларда содир бўладиган оғир асоратларни олдини олиш учун ҳам қўлланилади. Бизнинг 1-сон туғруқ комплексимиз 6 та акушерлик ва 3 та гинекологик бемор ўринларига эга бўлган реанимация бўлими мавжуд. Ана шу бўлимда мен 2 йил давомида ўз иш фаолиятимни юргизиб келмоқдаман. Бўлимда малакали шифокор, ҳамда ҳамширалар беморлар дардига малҳам бўлиб келмоқда. Реанимация бўлими туғруқдан олдинги, туғруқ учун хавф солувчи ва операциядан кейинги беморлар парвариши учун мўлжалланган, бизнинг бўлимда изолятор палата ва умумий операциядан кейинги беморлар учун мўлжалланган реанимация зали мавжуд. Бўлимда хар бир ишчи туғруқхона, ҳамда бўлим ички кийимида келишдир. Бўлимдаги иш вақтим 7-45 да бошланади, ишга оқ халат, қалпоқ, ниқоб ва юмшоқ оёқ кийим кийиб иш фаолиятимни бошлайман. Изолятор палатада дори-дармон учун шкаф, ҳамшира стол, стули, 1 та функционал кроват, бемор буюмлари ҳамда дори-дармонлари учун тумбалар, ҳамшира муолажа столи, ишлатилган шприц ва системалар учун маркировкаланган челаклар, аппарат «Wella», «Drager», Амбу, оғиз ва бурун орқали хаво ўтказиш найлари, тил ушлагич, оғиз кергич, ларингоскоп, интубацион найчалар ва хонадаги инфекцияни олдини олиш мақсадида кварц лампаси мавжуд. Юқорида санаб ўтган дори-дармон, асбоб ускуналарни текшириб оламан.
Кейинги реанимация залида 4 функционал кровать, бемор дори-дармони учун тумбалар, ҳамшира муолажа столи, шприц ва системаларни, ишлатилган перчатка ва пахталарни зарарсизлантириш учун 0,5% гипохлорид натрий эритмаси, ишлатилган ампула, игналар ва системанинг юқори ва пастки резина қисми учун оғзи ёпиқ идишлар, хамшира стол ва стули, ишлатиш учун фартук, очки ҳамда перчаткалар бор. Бўлимда бир неча хил ишни тўғри ташкил этиш мақсадида журналлар тутилган.
Ноҳуш оқибатларни олдини олиш мақсадида албатта шифокор кўрсатмасига кўра туққан аёлнининг бачадонини жаррохлик муолажасидан кейин текшириб тураман. Операция вақтида беморга сийдик йўли катетори қўйилади. Мен ана шу катеторни палатада текшириб оламан. Агар катетор чиқиб кетган бўлса, аёлга янги катетор қўяман. Чунки бемор ўз вақтида сийдик бериши керак. Хар соатда бемор температураси, пульси, нафас сони, артериал қон босимини ўлчаб шифокорга бу хақида айтиб бораман. Чунки операциядан кейинги беморларда турли асоратлар бўлими мумкин. Шифокор кўрсатмасига кўра беморлардан қон ва сийдик таҳлилларини оламан. Зарур бўлганда бемор текшируви учун керакли мутахассисларни чақиширни ташкил қиламан.
Палатадаги беморларни шифокор билан бирга кузатишда иштирок этаман. Кузатув ва маълумотларни шифокорга айтаман. Беморларни парвариш қилиш менинг асосий вазифаларимдан биридир. Мен беморларни тозалигини, айниқса оғир аппаратдаги беморлар терисини нам сочиқ билан артиб, санитарка ёрдамида кийимларини тозалаб, сочларини тараб турмаклаб, ҳамда танасида ётоқ яралари бўлишини олдини олиш мақсадида танасини уқалаш, жинсий аъзолари тез-тез ювиб таглигини алмаштириб, зонд орқали овқатлантириб бораман. Шу билан шифокор кўрсатмалари ва муолажарини бажараман. Аҳволи оғир беморлар ёнида доимо бўлишим шарт. Уларни қаровсиз қолдириш турли хил нохуш оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Бундай беморларга махсус монитор вароғи тутилиб, унга беморларнинг артерия қон босими, пульси, нафас сони, тепмератураси, вена орқали қўйилган ва ичилган суюқликлар миқдори, сийдик ва дренаж ажратмалари ёзиб белгилаб борилади. Хар бир муолажани бажаришдан олдин ва кейин қўлимни қоидага биноан юваман. Вена ичига суюқликларни қўйишдан аввал қўлимга перчатка кияман, фартук, очки хамда ниқоб тақаман. Бундан асосий мақсад ўзимни ва беморни турли нохуш оқибатлардан ҳимоя қилишдир. Мен вена ичига томчилаб дори қуйиш, вена ичига дори юбориш, мушак орасига тер ичи ва орасига инъекция қилиш муолажаларини бажараман. Ишлатилган шприц ва системалар, перчатка ҳамда игналарни зарарсизлантириш учун топшираман. Муолажа столини доимо тоза сақлайман. Шприц, системалар, перчаткаларни фақатгина бир маротаба ишлатаман. Улар қайта ишлатилмайди, 90 буйруқга қатъий амал қилган ҳолда ишлайман. Беморларни санитарка билан бирга парвариш қиламиз. Беморларнинг овқатланишини кузатиб бораман,уларнинг пархез овқатлантиришни ташкил қиламан. Операциядан кейин 6-соатдан сўнг операцияси нормал ўтган беморларни тургизиш мумкин. Албатта шифокор кўрсатмасига биноан. Уларни турғизишдан аввал кичик хамшира ёрдамида харакатланиб ётишини, чап ва ўнг томонга ёнбошлашни тавсия қиламан. Бемор ўрнидан турганда унинг ёнида бўлишим шарт. Уларни ўз вақтида пархез овқатлантириш, муолажаларини ўз вақтида бажариш, бемор аҳволини тезроқ яхшиланишига ёрдам беради. Бизнинг бўлим СанПин 0342-17 буйруқга қатъий амал қилади. Қоидага биноан 3 мартадан кам бўлмаган кундалик хамда хафтада бир маротаба ёки палата бўлмаган вақтда жорий тозалаш ишларини амалга оширамиз. Хар икки хона бир кунда уч маротаба кварцланади.
Бўлимдаги барча асбоб ускуналар – сони, яроқлиги, дори-дармонларни ишлатиш муддати, биксларни очилган соати, термометр хамда танометрлар яроқлилигини синчиклаб текшириб олишим шарт. Биз ҳамширалар юқорида айтиб ўтилган нарсалар билан бирга беморлар ахволи хақида бир-биримизга тўлиқ маълумот қолдирамиз.
2-хил операция тури фарқланади. Яъни 1-режали операция, 2-шошилинч операция тури. Режали операцияда бемор шифокор назорати остида тайёрланади. Шошилинч операция турли сабабларга кўра бўлиши мумкин. Асосий сабаби аёлнинг соғлиғига зарар етиши мумкин бўлмаган холатлардир.
Операциядан кейин беморни кичик ҳамшира билан бирга функционал кроватга ўтказиб олиб келамиз. Бемор келгунга қадар, муолажа вароғини тайёрлаб қўяман. Муолажа вароғида бемор имси шарифи, хамда касаллик тарихи номери бўлиши керак. Бемор палатага келганда унинг артерил қон босими, температураси, нафас сони, пулсини ўлчаб муолажа вароғига белгилаб бераман, шифокор беморга керакли муолажаларни ёзиб беради. Баъзи аёлларда операциядан кейин кўпроқ қон кетиш ёки нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин.
Реанимация бўлимида зарур ҳолатларда бемор ҳаётини сақлаш учун қон қўйилади. Қон қуйишдан олдин қон гуруҳлари аниқланиб, резус, индивидуал мос келиши аниқланиб, қонни яроқлилигини текшириб кўраман. Ҳамда шифокор назорати остида қуйилиши лозим. Қуйилган қоннинг пакетлари 48 соат мобайнида махсус музлатгичда сақланади. Сўнг 0,5% гипохлорид натрия эритмасида зарарсизлантириб, махсус пакетларга жойлаб топширилади. Ишлатилган қонли системалар ҳам зарарсизлантирилади, сўнг топширилади. Бўлимда қонли системалар, пакетлар, дренажлар, катеторлар, ишлатилган асбоблар учун, ишлатилган пахталар учун махсус маркировкаланган челаклар мавжуд. Муолажадан сўнг улардан оқилона фойдаланаман. Туғруқҳонада хафтанинг чоршанба кунлари барча ҳамширалар йиғилиши бўлади, унда туғруқхона бош дояси бошчилик қиладилар. Йиғилишда биз янги буйруқларни ўрганамиз. Билимларимизни синаймиз. Ҳафтанинг шанба кунларида эса бизнинг реанимация бўлимида йиғилиш бўлиб ўтади. Ушбу йиғилишда бўлим мудири бошчилик қиладилар. Бу йиғилишда биз бўлим муваффақиятлари, ҳамда камчиликлари юзасидан фикр алмашамиз.
Download 55,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish