Дин фалсафаси


“Метафизик умумбирлик фалсафаси”нинг шаклланиши



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Метафизик умумбирлик фалсафаси”нинг шаклланиши.
Бу
фалсафий назарияни мистик-файласуф, руҳоний ва шоир В.С.Соловьев
(1853-1900) ишлаб чиқди. У бу масалага бағишланган қатор асарларида
академик фалсафанинг анъаналари шунингдек, Платон ва Августиннинг
теологик-фалсафий қарашларига, Кант антропологиясига суянган ҳолда ўз
назарий қарашларини асослашга ҳаракат қилди.


55
Умумбирлик фалсафаси ҳақидаги таълимотда В.С.Соловъев
фалсафаси тамойили асос қилиб олинади. Онтологик жиҳатдан
умумбирлик фалсафаси ҳар қандай ҳаёт бошланишини белгиловчи уч
кўринишдаги Худо ҳисобланади. Умумбирлик – бу ижодкор билан ижод
қилинган нарсаларнинг бирлигидир.
Гносеологик жиҳатдан умумбирлик фалсафаси эмпирик (илмий),
рационал (ақлий) ва мистик (диний) билимларнинг ажралмас бирлигини
ташкил этувчи билимлар йиғиндиси деб тасаввур қилинади.
Ғайритабиий, илоҳий ғоя ҳукмронлиги масаласи В.С.Соловъев
фалсафасида борлиқ бошланишининг белгиловчиси бўлиб, олам унинг
интихосидир. Моддий олам ривожи тугалланган деб тасаввур қилинмайди,
балки Худо иродаси марҳамати билан ривожлана боради. Бунда ҳаётнинг
пастдан юқори шаклларига қараб ривожланиш эволюцияси кузатилади.
Яъни ижодий жараённинг бошланиши бўлган минераллар, ўсимлик
дунёсини вужудга келтиришга асос бўлади, ўз навбатида бу ҳайвонот
дунёсини, сўнг маънавий, дунё инсониятни вужудга келишига олиб
келади.
В.С.Соловъев қарашларида илоҳий ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик каби
ижобий умумбирликка тўлиқ билим асосида эришиш мумкин. Тўлиқ
билимга илмий-эмпирик ёки рационал воситалар билан эришиб бўлмайди.
Фақат бунга мистик (абсолют бошланишни тан олган ҳолда) йўл билан
эришиш мумкин.
В.С.Соловъевнинг ахлоқий назарияси шундан иборатки, инсоният
ахлоқий мукаммаликка фақат Иисус Христос кўрсатган ахлоқий
қадриятларга тўлиқ эътиқод қилиш орқали эришади. Бундан ташқари,
инсонда табиий ҳиссиётлар – уят, ачиниш, мурувватлилик каби ахлоқий
нормалар мавжуд. Аммо улар кишилардаги индивидуал ўзига хос ахлоқий
тамойилларнинг юқори кўрсатгичлари шаклида намоён бўлиши мумкин.
XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрда рус православиясида
христианликнинг теологик янгилаш тенденцияси юзага келди. Бунга
илоҳиётчилар, файласуф олимлар ўз фикрлари билан қатнашдилар.
Буларнинг ичида илоҳиётчи, файласуф П.А.Флоренский (1882-1937)
ўзининг 
қатор 
ишларини 
христианликдаги 
теологик-янгиланиш
фалсафасига бағишлади.
П.А.Флоренский фикрига кўра, ҳақиқатни билишга ақлий интиуция,
диний кечинмалар айнийлиги асосида эришиш мумкин. Бунда юқоридан
пастга, бутунликдан ҳар хил чексиз ривожланиш жаарёни содир бўлади.
И.Кант 
сингари 
П.А.Флоренский 
инсоният 
христианлик
ақидаларининг ички моҳиятига етиб бориши мумкин эмас деб ҳисоблайди.
Бунинг учун ақидаларнинг ҳаққонийлигини тан олиш керак. Бу билан
П.А.Флоренский инсониятнинг билиш қобилиятини чегаралаб қўяди.
Рус православ фалсафасида С.Н.Булгаков (1871-1944)нинг ҳам
таъсири катта бўлган. Диний онгда илоҳий дунёни ҳис қилиш Булгаков


56
фалсафасининг асосини ташкил этди. Унинг дунё «ҳечлик» (ничто)дан
яратилган. Ҳечлик Библиядаги ҳеч нарса (ничего)дан фарқ қилади.
Ҳечликдан Худо марҳамати билан осмон ва сайёралар, ўсимлик ва
ҳайвонат дунёси яратилган.
Хулоса қилиб айтганда, метафизик умумбирлик фалсафаси
вакиллари қарашларида айрим фарқлар бўлиши билан бирга, уларнинг
фалсафасида умумий томонлар ҳам учрайди. Барчасида оламнинг
яратилиши, инсониятнинг яшаши ҳақида фикрлар билдирилиб,
гносеологик, антропологик, психологик ва бошқа жиҳатларга эътибор
қаратилган.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish