Дин фалсафаси


Ал-Ашъария – калом йўналиши



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Ал-Ашъария – калом йўналиши.
Ал-Ашъария – калом
йўналишининг асосий оқимларидан биридир. Йирик вакиллари: Ал-
Ашъарий (873-935), ал-Боқиллоний (1013 йил вафот этган), Ибн Фироқ
(1015 йил вафот этган), Абу Исҳоқ ал-Исфараъиний (1027 йил вафот этган)
ва бошқалар. Бу оқим тарафдорларини мутакаллимлар (умуман, калом
фалсафаси тарафдорларини) деб ҳам номлашади.
Оқим асосчиси ал-Ашъарийнинг тўлиқ исми Абул Ҳасан Али ибн
Исмоил – илоҳиётчи олим, Басрада туғилиб, отаси ва Басра
мўътазилийлари раҳбари бўлмиш Абу Али ал-Жуббаъида таҳсил олади.
912-913 йилларда мўътазилийлар таълимотидан четлашиб, Бағдодга
боради ва ўша ерда вафот этади. 100 га яқин рисолаларидан иккитаси


66
сақланиб қолган. «Мақолат ал-исламиййин» ва «ал-Лумаъ». Лекин бу
иккала асар айнан таълимот ҳақида, шу боис унинг дунёқарашини
белгилаб бера олмайди. «Ал-Ибана ан-услуд ад-дийана» асарини ал-
Ашъарий қаламига мансуб, деб ҳисоблашади. Унинг издоши Ибн Асакир
(1176 йили вафот этган)нинг «табйин кизб ал-муфтари фи ма нусиба илал
имам ал-Ашъарий» (Дамашқ, 1928, 388 б.) номли китобида «Ал-ибана»
ашъарийлар учун ҳанбалийлардан қалқон бўлиб хизмат қилган, деб ёзган.
Бундан 
ашъарийларнинг 
калом 
йўналишини 
расмийлаштиришга
интилганлиги, шунингдек анъанавийчиликка таянганлиги ва аввало
ҳанбалилийларнинг қарашларига жавоб қилиш зарурати туғилганлиги
тушунилади. Яна «истиҳсон ал-ханд фи илм ал-калом» номли асарни ҳам
ал-Ашъарийга тааъллуқли, деб ҳисоблашади. Мўътазилийлардан фарқли
улар Аллоҳнинг зоти ва барча сифатларини, Қуръоннинг нозил бўлишини
тан оладилар. Ал-Ашъарий фикрича: Аллоҳ инсонларнинг барча
ҳаракатининг яратувчиси ва инсонлар касб орқали ирода ва интилишлари
воситасида яратувчининг амрини бажарадилар. У охиратда мўминлар учун
Аллоҳнинг юзини кўриш имконияти борлиги ҳақида гапиради. Лекин бу
оддий кўриш эмас, деб ҳам уқтиради.
Ал-Ашъарийнинг фалсафий қарашларига кўра, онгни, яъни ақлни
диний анъаначилик (нақл)дан устун қўяди ва шариатни мусулмонлар
ҳаётининг бошқарувчиси, деб ҳисоблайди. Кўр-кўрона диний раҳбарларга
итоат этишни, уларнинг фикрларига танқидий қарамай қабул қилаверишни
(тақлид қилувчиларни) мўминлар эмас, деб ҳисоблайди. Ибн Рушд
«Тахофут ат-тахофут» китобида ёзишича: «Худо ҳар бир нарса билан
ёнма-ён ва унинг ичидадир, яъни ўзининг борлиги билан уларга
алоқадор»
1
.
Шахристонийнинг «Ниҳайат ал-икдам фи илм ул-калом» (Байрут.
190-бет) китобида ёзилишича, «Сизлар файласуфлар Аллоҳнинг
«тафаккури», деб айтсангиз, биз (ашъарийлар) эса «азалий билим», деб
атаймиз, сизлар «содир бўлиши», деб атасангиз, биз «азалий тақдир», деб
атаймиз. Сизларнинг фикрингизча, «содир бўлиш» билимга асосланса,
бизнингча 
ҳам билимга мувофиқ нарсалар иродасига тақдир
йўналтирилган бўлади. Бу икки таълимот орасида ҳеч қандай фарқ йўқ».
Фаҳриддин Розий: «Бизнинг дунё билан бир вақтда минглаб бошқа
дунёлар борлиги»ни таъкидлайди. Бу таълимот тарафдорлари ўзларини
«Аҳл Сунна ва ал-Жамоа»га таалуқли ҳисоблаб, ўзларини бу жамоанинг
чўққиси, деб эълон қиладилар. Ашъарийлар таълимоти асосан
шофиъийлар ичида кенг тарқалган.
Ислом илмлари ичида, авваламбор, илоҳиёт фалсафаси – калом, сўнг
ҳадисшунослик, фиқҳ-ҳуқуқшунослик, Қуръон тафсири муҳим ўрин
эгаллаган ва асосан диний масалаларни ҳал этишга қаратилган эди. Калом
1
Қаранг: Ибн Рушд. Тахофут ат-тахофут. - Қоҳира, 1969. – 180-б.


67
ислом илоҳиётининг ўзига хос фалсафаси–диний ақидаларни асослайди,
унинг илмий тамойилларига таянади. Ватандошимиз Мотуридий калом
илмининг ақл мақомига алоҳида эътибор қаратган, мотуридия мактабини
яратган. IX-X асрларга келиб қадимги юнон илмий меросини, исломни
Яқин Шарқда ёйилиши натижасида уни турлича талқин этиш, масалан,
муътазилийлар таълимоти, каломни янада ривожлантиришга интилиши
кучайди. Бу жараён исломда машшоиййунлар ва табииййунлар
(\перипатетиклар ва табиатшунослар) фалсафий қарашлари шаклланди.
Ислом фалсафасининг асосий хусусиятлари унинг оқимлари таҳлилида
намоён бўлади.
Ислом илми ва фалсафасининг шаклланиши тарихи ва таҳлилидан
маълум бўлишича, бу жараён ислом тарқалган ҳудудларда ҳар бир тарихий
даврларда юзага келган дунёқараш билан боғлиқ ақидавий масалалар
ҳақидаги фикрларга нисбатан вужудга келган. Бунда калом илми,
мўътазилийлар, ал-Ашъарийлар, ал-Мотуридийлар ва бошқаларнинг
қарашлари диққатга моликдир. Айниқса, ҳанафийлик мазҳабига мойил
бўлган Мовароуннаҳр халқлари ҳаётида Мотуридия таълимоти муҳим
аҳамиятга эга бўлган.
Умуман ислом илми ва фалсафасининг халқимиз тарихида айниқса,
мустақиллик шароитида ўрганишга кенг имкониятлар яратилиши ва янги,
янги асарларнинг яратилиши мамлакатимизда ислом маданияти,
маънавияти ва ахлоқини шакллантиришга хизмат қилади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish