2
Мазкур услубий қўлланма манбалар асосида тузилган бўлиб, унда
миллий ва жаҳон динларида тарихий жараёнда
шаклланган диний-
фалсафий таълимотлар, қарашлар ҳамда уларнинг шахс ва жамият
тараққиётидаги ўрни ўз ифодасини топган.
Настоящее методическое
пособие составлено на основе
источников, в котором нашли свое отрожение религиозно-философские
учения, взгляды формировофшиеся в историческом процессе в
национальных и мировых религиях, а также место их в развитии личности
и общества.
This methodical paper composed on the basis
of sources reflected by
Theo-philosophic studies and views formed in historical process in national and
world religions. It also describes the role of these studies and views in personal
and social development.
Муаллиф ф.ф.д., проф. Абдусмедов А.Э
Тақризчилар: ф.ф.д., проф. И.Хўжамуродов, Ф.ф.н., доц. М.Усмонов
Масъул муҳаррир: ф.ф.н., доц. А.Ўтамуродов
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети Илмий
Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган (2009 йил 29 декабр. Баённома
№5)
3
КИРИШ
Динни фалсафий жиҳатдан ўрганиш жуда қадимги даврлардан
бошланган. Хусусан, халқимиз эътиқод қилган динлардан бири
зардуштийлик ҳақидаги дастлабки фалсафий мушоҳадалар
милоддан
аввалги VII-VI асрларда бошланган. Шундай ҳолатни бошқа дин шакллари
тарқалган қадимги Юнонистонда ҳам кузатиш мумкин.
Шарқда дин фалсафасининг ривожланиши ислом пайдо бўлган
даврдан кейин, яъни VIII-X асрларда калом-фалсафасининг шаклланиши
билан боғлиқдир.
Динлар фалсафаси ҳақида мушоҳада юритиш Шарқда анча олдин
бошланган бўлсада, аммо фалсафада ўрганиш, тадқиқ қилиш асосан XVIII
асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрда жиддий тус олди. Шу даврдан бошлаб,
Европа олий ўқув юртларида бу фан ўқитила бошланди. ХХ
асрнинг
иккинчи ярмидан бошлаб, «Динлар фалсафаси» МДҲ олий ўқув
юртларининг фалсафа ва баъзи гуманитар факультетларида бу фан ўз
ўрнини топа бошлади. Шу давр ичида Европа тилларида бир қанча
дарсликлар ва монографиялар чоп этилди. Аммо ўзбек тилида «Динлар
фалсафаси» ҳақида айрим мақолалардан ташқари дарслик ёки қўлланма
яратилганича йўқ.
Ушбу матнни ёзишда кўпгина манбалардан, олимларнинг
асарларидан, ўқув қўлланмалари ҳамда
интернет материалларидан
фойдаланилди. Жумладан, Абдулазиз Мансурнинг Ақоид матнлари
(Тошкент Ислом университети - 2006); Основы религиоведения под
редакции проф. И.Н.Яблокова (М.: Высш. шк. 2-е изд. 1998);
Диншунослик. А.Мўминов ва бошқалар (Тошкент – «Mehnat» - 2004).
Ушбу «Динлар фалсафаси» қўлланмаси
фалсафа факультети ва
гуманитар олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлари, аспирантлари
учун мўлжалланган.