Дин фалсафаси



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Такрорлаш учун саволлар:
1. Эътиқод тушунчаси?
2. “Эътиқод” маъноси қандай компонентлардан иборат?
3. Иймоннинг қандай изоҳлари бор?
4. Эътиқоднинг фалсафий таърифи нима?
5. Диний эътиқод нима?
6. Диний бағрикенгликни қандай тушунасиз?


11
Таянч сўзлар:
Бағрикенглик, виждон эркинлиги, дин, динлар фалсафаси,
дунёқараш, дўзах, индивидал онг, ижтимоий онг, иймон, конфессия,
эътиқод, ғоя.
2=Мавзу. Виждон эркинлиги ва ислом маънавиятига
қизиқишнинг ортиши
Режа:
1. Ўзбекистонда 
виждон 
эркинлигининг 
констутицион
таъминланиши
2. Ислом маънавиятининг дунёқарашлик мазмуни
3. Ҳозирги замон динларида бағрикенглик масаласи
Ўзбекистонда 
виждон 
эркинлигининг 
констутицион
таъминланиши.
Виждон эркинлиги кишиларнинг бирор динга эътиқод
қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир. Шунинг учун
бу муаммо ижтимоий ҳаётда тарихан муҳим ва мураккаб масала бўлиб
келган. Виждон эркинлиги ҳуқуқи шахснинг динга бўлган муносабатидан
ташқари унинг демократик, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби
катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчаларни ҳам қамраб
олади.
Виждон эркинлиги шахснинг руҳий оламига, унинг соғлом ва
баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам, бу
масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифаси ғоят
муҳимдир. Унинг мазмуни ва даражаси ҳар бир ижтимий тузумда тутган
ўрни билан белгиланган. Мамлакатимиз фуқароларининг виждон
эркинлиги Ўзбекистон Републикаси Конституциясининг 31-моддаси билан
ифодаланган, яъни “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар
бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод
қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл
қўйилмайди”.
БМТ Уставидан тортиб, барча халқаро ҳужжат ва шартномаларда
мамлакатларнинг Конституцияси ва қонунларида виждон эркинлиги
масаласи ўз ифодасини топган. 1948 йилда қабул қилинган инсон
ҳуқуқлари умумий Декларацияга мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон
ва диний эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини
ўзгартириш эркинлиги, ўз дини ёки эътиқодига ,ўзича, шунингдек
бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини , ибодат қилишда ва
диний маросимларларда якка тартибда ва одамлар орасида бирга
қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади.
Яна бу Декларацияда турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар
ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат


12
ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини ҳам
назарда тутади.
Мамлакатимизда қарор топган сиёсий ва диний бағрикенглик,
виждон эркинлиги динга ишонувчиларни мажбуран ўз эътиқодидан
қайтариб , динни маъмурий тарзда таъқиқлаб қўйишнинг ҳар қандай
амалий ва назарий кўринишларига чек қўйди. Шунингдек, у жамиятдаги
барча конфессиялар , яъни динлар, черков ва диний бирлашмалар, турли
динларга эътиқод қилувчи кишиларни тенг ҳуқуқли деб билади, бирон бир
диний имтиёзини бошқа динлардан устун қилиб қўймайди. Шу билан
бирга жамиятда шахс камолотида илмий дунёқараш қарор топишини
виждон эркинлигининг амалда намоён бўлиш белгиларидан бири деб
ҳисоблайди.
Мустақиллик йиллари ижтимоий–иқтисодий ва маънавий-маданий
ҳаётда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, ўзгаришлар, янгиланишлар
қатори виждон эркинлиги, давлат ва дин, динга ишонувчилар ва
ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатда ҳам давлатнинг адолатли
сиёсати ўрнатилди. Диннинг мамлакатда сиёсий бағрикенгликни
таъминлашдаги ўрни ва ролини ҳисобга олиб, яна бир бор виждон
эркинлигига эътибор қаратиш лозим деб топилди.
1998 йил биринчи майда Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ўн биринчи сессиясида жамият ривожида дин билан боғлик
муаммоларга аниқлик киритиш ва турли хавф-хатарларнинг олдини олиш
учун виждон эркинлиги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди. Унда
1991 йилда қабул қилинган Қонунга муайян вазиятдан келиб чиқиб,
кисман ўзгартиришлар киритилди. Бу диний бағрикенгликни таъминлаш
масаласини мустаҳкамлади. Унда: биринчидан, «Вояга етмаган болаларни
диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг ота-оналарнинг ёки
уларнинг боқувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл
қўйилмайди» (3-модда, 2-қисм);
иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан
ажратилган. Таълим тизимининг ўқув дастурига диний предметлар
киритилишига йўл қўйилмайди (7 модда);
учинчидан, диний таълим махсус ўқув юртларида амалга оширилади;
тўртинчидан, диндан сабоқ берувчилар, мураббийлар тегишли пухта
билимга ва уни ўқитиш ҳақидаги махсус рухсатномага эга бўлишлари
шарт;
бешинчидан, қонун хусусий тартибда диний таълим беришни ман
этади( 9 модда);
олтинчидан, диний ташкилот юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиш учун
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган ва Республика ҳудудида
доимий яшаётган 100 нафардан кам бўлмаган фуқаролар ташаббуси
билангина тузилади;


13
еттинчидан, диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия
Вазирлиги ёки унинг жойлардаги органларда рўйхатдан ўтказилганидан
сўнг юридик шахс мақомига эга бўлади, деган фикрлар ўз ифодасини
топган.
Қонуннинг кейинги бобларида эса фуқароларнинг диний эътиқод,
урф-одат ва маросимларда қатнашиш билан боғлик бўлган ҳуқуқлари
кўрсатилган.
Мамлакатимизда 
дин 
ва 
эътиқод 
эркинлиги 
ҳуқуқининг
таъминланиши натижасида кўп миллатли диёримизда ҳеч қайси дин
вакилларининг диний нафсониятлари камситилмайди; диний ҳиссиётларни
авж ҳам олдирмайди; дин фуқароларнинг шу жумладан, ёшларнинг ҳам
маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга хизмат қилади.
Диний бағрикенгликда шахснинг эътиқоди алоҳида ўрин эгаллайди.
Эътиқод ва бағрикенгликнинг ўзаро алоқадорлиги шахсни ўз қарашларига
ва дунёқарашига мувофиқ тарзда амалий фаолият кўрсатишга
кўмаклашади. Зеро, иймон-эътиқод ва диний бағрикенглик динлар
фалсафасининг категория ва тушунчаларидан бўлиб, шахс ва жамият
муносабатлари ҳамда тараққиёт босқичларида муҳим аҳамият касб этади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish