9
кўпгина оятлар келтирилган. (қаранг: Юнус сураси 19, 193 оятлар, Шуаро
сураси 8 оят; Хужрат сураси 13 оят, Нахл сураси 125 оят; Моида сураси 32
оят; Нисо сураси 75-76 оятлар). Масалан, Юнус сураси 99 оятда «Агар
Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи) даги барча кишилар ёппасига иъмон
келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мумин бўлишга мажбур
қиласизми?!» Бу ва бошқа оятларда Ислом динида мажбурлаш йўқлиги ва
бошқа ғайридин вакилларига нисбатан адоват қилиш йўқлиги каби диний
бағрикенглик масалалари ўз аксини топган;
иккинчидан, ислом манбаларидан бири бўлган ҳадисларда хам
бошқа диндаги кишиларга нисбатан адоват қилиш зулум ўтказиш, айниқса,
одам ўлдириш у қандай миллатга ва динга мансуб бўлишидан қатъий назар
ката гуноҳ хисобланиши ҳақида қатор хадислар келтирилади. Бундай
гуноҳ оддий инсонийлик нуқтаи назаридан ўта ёвузлик, вахшийлик,
ҳуқуқий жиҳатдан эса жиноят ҳисобланади. Демак, одам ўлдириш фақат
бу дунёда одамлар томонидан кечириб бўлмайдиган
жиноятгина эмас,
балки охиратда Аллох томонидан кечириб бўлмайдиган гуноҳдир. Ҳозирги
диний
экстремистарнинг
бундай
ёвузликларини
талабаларга
тушунтиришда хадислардан намуналар келтириш мақсадга мувофиқдир;
учинчидан, диний муросасозлик ва бағриенгликнинг ҳуқуқий
асослари хам ишлаб чиқилган бўлиб, улар асрлар давомида халқимиз
хаётида муҳим ахамиятга эга бўлди. Жумладан, мусулмон қонунчилиги
бўйича мусулмон давлатига тижорат ёки бошқа бирор сабаб билан кирган
ғайридин давлатининг фуқароси худди шунингдек, мусулмон давлати
фуқароси бошқа ғайридин мавжуд бўлган давлатларга борганда омонлик,
яъни ҳимояга кафолат олиши шарт ҳисобланган. Бу ва шунга ўхшаш диний
бағрикеннглик билан боғлиқ ҳуқуқий қонунлар ал-Марғинонийнинг Хидоя
асарида ишлаб чиқилган. Бу диний ҳуқуқий
асослар асрлар давомида
мусулмон ва ғайридин мамлакатлари ўртасида тинчлик-осоишталик
ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий ва тижорат ишларини йўлга қўйишга
хизмат қилган. Шу билан бирга турли динларга мансуб давлатлар, халқлар
ўртасида ишонч, дўстона мунособатларни ва диний бағрикенглик
ришталарини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишига ўз хиссасини
қўшган.
ЮНЕСКО бағрикенглик муаммосига алоҳида эътибор бериб, 1995
йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотида муҳокама қилиниб, 16 ноябрни
эса, ҳар йили ЮНЕСКО аъзоларидан 185 давлат
иштирокида Парижда
Бағрикенглик Тамойиллари Декларацияси куни деб қабул қилинди. Бу
тарихий хужжат жаҳон халқлари ҳаётида динлараро бағрикенгликни
таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлди.
Бугунги Ўзбекистонда 136 миллат, элатлар вакиллари истиқомат
қилиб исломдан ташқари яна 15 та диний конфессиялар мавжуддир.
Халқлар турли динларга эътиқод қилишидан қатъи назар, улар ўртасида
дўстлик, ҳамкорлик, диний бағрикенглик ҳукм сурмоқда.
10
Турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ҳаётида муайян
мақсадлар бўлиб, уларнинг айримлари ўзгариб туради. Фақат инсонда
муайян мақсадни амалга ошириш учун ҳосил бўлган ишончга маслак
дейилади. Демак, инсонларни маълум вазифаларни
бажаришга сафарбар
этадиган руҳий бирлик маслак бўлиб, унда диний бағрикенглик мавжуд
бўлмаса аниқ мақсадларни амалга ошириш йўлларини белгилаш қийин
кечади.
Дин инсон зотига хос бўлган руҳият, маънавий ҳолатдир. Диннинг
асосий моҳиятини белгиловчи ғоя илоҳий зот-Яратувчига ишониш ва унга
сиғинишдир. Турли диний эътиқодга эга бўлган кишилар руҳиятида диний
бағрикенглик ғояси ҳукм сурса, у ҳолда диний эътиқод ўзига хос муайян
ғоя сифатида умуминсоний табиатга эга бўлади.
Дин инсон маънавиятини ривожлантиришнинг муҳим омилидир.
Қуръон, ҳадислар ва шариат аҳкомларида шаклланган мусулмонларнинг
ҳақ-ҳуқуқлари деб тан олинган фикрлар орқали
кишиларда иймон, виждон,
эътиқод орқали дунёвий муаммоларни ҳал этишга чорланган. Бунинг учун
ҳар бир мусулмон ўзи руҳан, виждонан пок, иймонли ва ҳалол бўлиши
керак деган даъват ислом таълимотида катта ўрин эгаллайди.
Мустақиллик йилларида диний бағрикенглик тамойилларига зид
ҳолда халқимизнинг тинч ҳаётига раҳна солувчи сиёсий кучлар, диний
ҳаракатлар ҳам кириб келди. Халкаро терроризм билан диний экстремизм
ҳозирги кунга келиб жиддий муаммога айланди. Ана шундай шароитда
ҳам Ўзбекистон ҳукумати диний бағрикенглик сиёсатини собит қадам
билан амалга оширмоқда.
Мустақиллигимизнинг биринчи кунлариданоқ дин ва диний
ташкилотлар ва динга эътиқод қилувчиларга
нисбатан давлатнинг
адолатли муносабатини ўзида ифода этган «Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар туғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Умуман олганда эътиқод ва диний бағрикенгликни фалсафий таҳлил
қилиш, мазмун-моҳиятини илмий асосланган аҳамияти шундаки, кишилар
дунёқаранининг асосий компонентларидан бўлган бу тушунчаларга тўғри
ёндошиш ҳамда тўғри йўналтириш шахс ва жамият тараққиётида муҳим
ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: