Дин фалсафаси


Неоавгустинчилик фалсафаси



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Неоавгустинчилик фалсафаси.
ХХ асрда неотомизм билан бир
қаторда католик фалсафасида неоавгустинлик қарашлари ҳам муҳим ўрин
эгаллади. Унда интуитивизм тамойилларига асосланиш мавжуд.
Неоавгустинизм қарашларида ҳиссий таъсир кўрсатиш воситаларини
мутлоқлаштириш, инсоний фикрлаш қобилияти инкор этилиб, унинг
ҳиссий ва ахлоқий тажрибасига хавола қилиш асосий ўринни эгаллайди.
Бу таълимотга кўра дин бу билиш эмас, балки одамнинг бевосита Худо
билан бошдан кечирадиган алоқаси, илоҳийлик эҳтиёжлари туфайли
вужудга келадиган ички туйғусидир. Унинг бир қанча диний-фалсафий
мактаблари бор. Булар – ҳаракат философияси М.Блондель (1861-1949)
католик экзистенцализм вакили-Г.Марсель (1889-1973) персоналист –
Ж.Лакруа (1900-1986) ва бошқалар.
Неоавгустинчилик 
мактабларининг 
вакиллари
қуйидаги
тамойилларни ёқлаб чиқдилар: ташқи оламни билиш учун инсониятнинг
ички тажрибаси етарлилигини; Худо билан инсон ўртасидаги бевосита
алоқа ҳақидаги таълимотни; объектив воқеликни билишда ички-ҳиссиёт
воситаларини биринчи ўринга қўйишни; шахс муаммоларига алоҳида
эътибор қаратишни ва бошқалар.
Неоавгустинчиларнинг назарияси бўйича неотомистик концепция
(назария)нинг асосий камчилиги шундаки, улар динни бегоналашган
ҳақиқат шаклида тасаввур қилиб, унга билиш жараёнида эришилади
дейдилар. Неоавгустинчилар концепциясида диний имон билиш эмас,
балки динга эришиш ва Худо билан учрашиш шахсга оид бетакрор
тажрибадир.
Неоавгустинчилар объектив воқелик дунёни билишда ақлнинг
қобилиятини тан оладилар, аммо ақл билан фан ўртасини қатъий чегаралаб
қўядилар. Уларнинг фикрича, фан борлиқнинг моҳиятига етолмайдиган
билишнинг қуйи босқичидир Неоавгустинчилар билиш чегарасини
кенгайтириб, шахснинг бунга экзистенциал (мавжудлик) тажрибаси орқали
эришиш мумкин дейдилар. Бунда билишнинг ахлоқий жиҳатдан таҳлили
кўзда тутилади. Яна улар фалсафасида Худо билан инсон муносабати
марказий ўринни эгаллайди.
Борлиқ ҳақидаги таълимот бўйича, инсон ички ҳиссиётлари туфайли
ўзидан ташқаридаги борлиқнинг мавжудлигини, унга қандайдир
боғлиқлигини ҳис этади. Бу борлиқ ҳамма жойда мавжуд, мутлоқ, танасиз,


51
ўзгармас каби хусусиятларга эга бўлган христианликдаги Худо орқали
бошқарилади.
Неоавгустинчилар неотомистлардан фарқли Худо билан дунё
муносабатларига бир хиллик, айнан «мен» тушунчасини киритади. Бу
билан улар Худо билан инсон ўртасидаги чегарани йўқотиб, у билан
бевосита алоқа боғлаш имкониятини кенгайтиришга ҳаракат қиладилар.
Неоавгустинчиликнинг дунёни билиш ҳақидаги назариясида
креоцианлизм яъни, – ягона ижодий кашфиёт орқали тирик ва нотирик
табиатни яратиш ғояси муҳим рол ўйнайди. Бу билан Худо ижодида
узлуксиз ва чексиз яратилиш ғояси мавжудлигининг асосланади. Чексиз
ижод (яратиш акти) икки шаклда: моҳият ва ҳодисани яратишдир. Воқелик
материянинг метафизик тушунчасидаги суст нарсадир.
Борлиқ мавжудликнинг манбаи ва мақсадидир. Аммо уларнинг
фикрича, воқелик мавжудлик билан қўшилиб кетишга тўсқинлик қилади.
Айни пайтда воқелик мавжудликнинг қарор топишида муҳим компонент
ҳисобланади.
Христианлик фалсафасининг “фалсафий ҳаракат” (“философия
действия”) мактаби вакилларининг (М.Блондель ва бошқалар) қарашлари
ўзига хосдир. Уларнингча, инсон бевосита тажриба ёрдамида асосий ҳаёт
тарзи шаклида ташқи реал (объектив) борлиқни кўриш, кузатишни инкор
этиб, асосий эътиборни ички, психологик жараёнларга кўчириш билан
диний имон билимига эга бўлади.
Диний имонни ҳимоя қилиш учун блонделистлар дин билан
фалсафани яқинлаштиришга ҳаракат қиладилар. Уларнингча, шундай
муаммолар борки, улар ҳам фалсафа ҳам дин соҳасига тааълуқлидир.
Шундай муаммолардан бири инсон бўлиб, уни файласуфлар ўз воситалари
билан ҳал қила олмайдилар, шунинг учун дин билан мулоқотга боришга
мажбур. Шундай масалаларни хал қилиш учун блонделистлар “фалсафий
апологетика” номли алоҳида фан бўлишини ва у икки йўлни: биринчиси
динга боғлиқлик, ички-фалсафий ва иккинчиси-ташқи теологик билим
билан шуғулланиши лозим.
Шундай қилиб, бу мактаб вакиллари христианликнинг инсонни
дунёни ўрганиш ва ўргатишда фаол қатнашишининг таъминловчи динамик
таълимот деган фикрни илгари сурадилар.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish