Абу Наср Форобий Ўрта Осиёдан етишиб чиққан буюк фан арбобларидан саналади. Ўрта аср фан ва маданиятига улқан ҳисса қўшган буолим илм- маърифатнинг кўп соҳаларини эгаллаган ва ўзидан кейин салмоқли мерос қолдирган



Download 19,03 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi19,03 Kb.
#469320
Bog'liq
Абу Наср Фороби-WPS Office


Абу Наср Форобий Ўрта Осиёдан етишиб чиққан буюк фан арбобларидан саналади. Ўрта аср фан ва маданиятига улқан ҳисса қўшган буолим илм- маърифатнинг кўп соҳаларини эгаллаган ва ўзидан кейин салмоқли мерос қолдирган. Форобий риёзиёт ва фалакиёт, табобат ва мусиқа, мантиқ ва фалсафа, тилшунослик ва адабиёт соҳаларида қалам тебратган, бу соҳаларнинг ҳар бирида ажойиб асарлар яратган.

Форобий фалсафа тарихида йирик мантиқшунос, файласуф сифатида машҳурдир, унинг таржимаи ҳоли ҳақида тиббиёт тарихига оид китоб ёзган араб олими Ибн Аби Усайбиа (1203-1207) Форобий ҳақида бундай ёзади: «Абу Наср Форобий бир қанча вақт Бағдодда яшади, кейин Шом (Сурия)га кўчиб келиб, умрининг охирига қадар шу ерда тўхтаб қолди. Раҳматлик етук файласуфлардан, фозил донишмандлардан эди, ҳикмат – фалсафага оид фанларни муқаммал биларди. Риёзиёт–математика, фалакиёт–астрономик илмларига моҳир, покиза, йирик аллома эди. Мол-дунё билан ҳеч иши йўқ эди, «ўлмас овқат»га чидаб яшайдиган серқаноат одам эди. Унинг феъл-атвори худди қадимги файласуф-ҳакимлар одобига ўхшарди. Абу Наср Форобий тиб илмидан ҳам дурустгина хабардор эди. Бу илмга оид назарияни яхши биларди. Аммо амалий тажриба қисмини унча чуқур билмасди».

Ибн Аби Усайбианинг отаси кўз табиби бўлган эқан, ўғли ҳам бу касбни эгаллаб, кейин асар ёзишга рағбат қилган, натижада тўрт юз табибнинг таржимаи ҳолини тўплаб асар ёзганида улар ичида Шом (Сурия) табиби сифатида Форобий ҳам эслаб, у ҳақда ўзигача етиб келган маълумотларни бериб ўтган.

Чиндан ҳам Форобийнинг тиббиётга оид «Гален (Жолинус) қарашларига қарши ёзилган раддия китоби» ва бошқа асарлари ўша даврда ушбу соҳанинг ривожланишига катта туртки бўлди. «Шу ўринда бир нарсага эътибор бермоқ керак. Жуда ёшлигиданоқ мусулмон оламига машҳур файласуф, «Шайх-ур раис» («Олимлар бошлиғи») деб танилган, Ибн Сино фақат Форобий туфайлигина Арасту таълимотининг моҳиятини англаб етганини катта миннатдорчилик билан тан олади. Демак, бу соҳада Форобийни у ўзининг устози деб фахр билан тилга олади. Яна бир тарихий ҳақиқат ҳақида тўхталиб ўтмоқ зарур. Маълумки, илк Ўрта асрларда Европа мамлакатлари ҳақиқий Арасту таълимоти билан таниш бўлмаганлар. Илк ўрта асрларда Европада турли бир-бирига таълимотларнинг қоришмасидан иборат бўлган сохта аристотелизм бўлган. Европа Арастунинг ҳақиқий таълимоти билан фақат 12-асрнинг охири ва 13-асрларда танишган.Бунда мусулмон файласуфларининг хизмати катта бўлган.Яъни Европа Арасту таълимоти билан, асосан, у ерда Аверроэс (ибн Рушд) номи билан машҳур бўлган, 12 асрда Испанияда яшаган араб файласуфи асарлари ёрдамида танишган»1. 13 асрда Европанинг ҳамма олий ўқув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитила бошланган «аверроизм» таълимоти номи Ибн Рушд таълимоти билан боғлиқ.


Форобий ҳам йирик файласуфлар асарларини қунт билан ўрганиб, уларни янги ғоялар билан бойитган. «Мусиқа ҳақида сўз»,«Физика усуллари ҳақида китоб», «Фазилатли ҳулқлар», «Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Жисмлар ва аккиденсияларнинг ибтидоси ҳақида», Аристотель «Метафизика» китобининг мақсади тўғрисида» ва бошқа Форобий асарлари 20-а.нинг 70—80-й.ларида Тошкент ва Олмаотада «Фалсафий рисолалар», «Мантиқий рисолалар», «Математик рисолалар», «Ижтимоий-ахлоқий рисолалар» «Тадқиқотлар ва таржималар» номлари остида рус тилида нашр этилган. «Форобий илк ўрта асрда Шарқ Уйғониш даврида ижод этди. Бу давр ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, ҳунармандчилиқ ирригация иншоотларининг юксалиши, янги шаҳарларнинг бунёд этилиши, маданий ва маънавий ҳаётнинг равнақ топиши билан ажралиб туради. 9-10-асрларда ички ва ташқи савдо кучайди, айниқса, Ҳиндистон, Хитой, Византия, Африка мамлакатлари билан алоқа йўлга қўйилди»2. Бу давр қарама-қаршилик ва адоватлардан холи эмас эди. Форобийнинг фалсафий қарашларида ўша даврнинг ютуқ ва камчиликлари ўз ифодасини топди. «Форобий фикрича, фанлар ва умуман билим борлиқдан келиб чиқиб, инсоннинг уларга бўлган эҳтиёжининг ўсиб бориши ва борлиқни узоқ вақт ўрганиши жараёнида муттасил ва изчил тўпланиб боради. Форобий системасида турли илмлар бир-бирини инкор ва истисно этмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва дунёни билишга ҳамда бахт-саодатга эришишга хизмат қилувчи ягона ҳалқани ташкил ташкил этади»3 Олимнинг илм-фан олдидаги хизматларидан бири унинг юнон мутафаккирлари асарларини шарҳлаганлигидадир. Аллома, энг аввало Арасту асарларига шарҳлар битган. Унинг фалсафий ғояларининг тарғиботчиси ва давомчиси сифатида танилган Форобий, шунингдек, Афлотун, Александр Афродизийский, Евклид, Птолемей, Порфирий асарларига ҳам шарҳлар ёзган. Булардан ташқари, Гиппократ, Эпикур, Анаксагор, Диоген,Хрисипп, Аристипп, Суқрот, Зенон асарларидан хабардор бўлган ҳамда эпикурчилар, стойиклар, пифагорчилар, киниклар мактабларини яхши билган. Форобий илмларни қуйидагича таснифлайди:1) тил ҳақидаги илм (грамматика, орфография, шеърият, тўғри ёзув ва бошқаларни ўз ичига олади); 2) мантиқ (8 бўлимдан иборат бўлиб, тушунча, муҳокама, хулоса, силлогистика, диалектика, софистика ва бошқани ўз ичига олади); 3) математика (арифметика, геометрия, астрономия, механика, оптика, сайёралар мусиқа ва оғирлик ҳақидаги илмдан иборат); 4) табиий илмлар, илоҳий илмлар ёки метафизика; 5) шаҳар ҳақидаги илм (сиёсий илм, фиқҳ, педагогика, аҳлоқшунослик ва калом киради).

Форобий фанларни таснифлашда борлиқ хусусиятларининг таҳлилидан ва уларнинг фанда акс этишидан келиб чиқади. Унинг таснифи, энг аввало, табиатни, тафаккур ва нутқни, тил ва мантиқни ўрганишга қаратилган эди. Форобийга кўра, илмларнинг таснифидан мақсад ҳакиқатни ўрганиш ва тасдиқлашдан, уни ёлғондан фарқлашдан иборат. Олимнинг фикрича, фанлар ва умуман билимлар борлиқдан келиб чиқиб, борлиқни узоқ вақт ўрганиш асосида тўпланиб боради. Тўпланган илмлар бир-бирини инкор қилмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Улар дунёни идрок қилишда ва инсонларнинг бахт-саодатга эришишига қаратилгандир.


Форобийнинт фанлар таснифида табиий ва ижтимоий фанлар ўз вазифасига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, мате­матика, табиатшунослик ва метафизика илмлари инсон ақл-заковатини бойитишга хизмат қилади, грамматика, шеърият ва мантиқ эса фанлардан тўғри фойдаланишни, билимларни бошқаларга тўғри тушунтириш, яъни ақлий тарбия учун хизмат қилади. Сиёсат, ахлоқшунослик ва педагогикага оид билим­лар кишиларнинг жамоага бирлашуви, ижтимоий ҳаётнинг қонун ва қоидаларини ўртагатади. Хуллас, Форобийнинг илмлар таснифи тўғрисидаги маълумоти ўрта асрда тўртала фанларнинг ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди, кейинги даврларда яшаган олимлар учун қўлланма вазифасини ўтади.

Форобий фалсафаси қадимги юнон, хусусан, Аристотель таълимоти ҳамда ўз даври илмий ютуқлари таъсирида шаклланиб, ислом ва унинг теологияси – каломдан тубдан фарқ қилиб, прогрессив характерга эга бўлди. «Форобий фалсафасида олам ягона мавжудотдан иборат, аллоҳ ҳамма нарсанинг бошланғичи, барча вужудлар ундан эманация асосида келиб чиқади, материя ҳаммасининг якуни, ҳеч қачон йўқ бўлмайди, абадий, замонда чексиз,ўзгариб туради»4. Форобий фалсафаси пантеистик (грек. pan – бариси ва theos – худо) бўлиб,материализм элементларига бойдир. Форобий исломдаги худонинг бирдан яратувчанлик фаолияти ҳақидаги ақидадан кескин фарқ қилароқ, оламнинг бирлиги, табиатнинг турли-туманлиги ва ривожи ҳақидаги илғор фикрларни асослаш учун хизмат қилади.

Форобийнинг онтологик (грек. ontos – борлиқ, logos – таълимот) таълимоти мазмунида метафизикага – борлиқнинг ақл югиртириш йўли билан ялпи умумий таърифлари системасига тенг маънолидир. Мутафаккир борлиқ муаммосини «вужуди вожиб» ва «вужуди мум­кин» таълимотидан келиб чиққан ҳолда тушунтиради. Унингча, «вужуди во­жиб» барча мавжуд ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган нарса, жисм ва моддаларнинг биринчи сабабчисидир. Форобий худога биринчи сабаб, биринчи моҳият, деб таъриф беради. Худо биринчи сабаб сифатида бошқа сабаб ва кўрсаткичга муҳтож эмас. У яратади, лекин бошқа нарсалар томонидан яратилмайди. Аллоҳнинг зотига қарама-қаршилик зиддият, нуқсонлар, беқарорлик ва бошқа жараёнлар хос эмас. «Вужуди мумкин» эса барча яратилган, мавжуд бўлган ва яратилажак нарса ва ашёларни англатади. Форобий табиат, ашё ва жисмлар шакллари муайян изчиллик ва зарурият бўйича юз берадиган тадрижий жараёнлар асосида пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. Бутун мавжудотни сабаб-оқибат нуқтаи назаридан 6 даража (сабаб)га бўлади: худо — биринчи сабаб; иккинчи сабаб эса осмон жинслари, сўнг фаол, жон (ан-нафс), шакл (ас-суръат), модда ёки ашёлар (ал-модда). Худо— вожибул вужуд, яъни заруратий мавжудлик бўлса, қолганлари - вужуди мумкин, яъни имконий мавжуд нарсалардир. Булар бир-бири билан сабабий боғланган. Худо, яъни «ву­жуди вожиб» биринчи бўлиб ақлий фаолиятни яратади. Ақл эса ҳар бир сайёрага хос ақлни яратади. Энг сўнгги самовий акт натижасида Ердаги ақл-руҳ ва барча моддий жисмлар, яъни 4 унсурда: тупроқ, ҳаво, олов, сув пайдо бўлади. 4 унсурдан эса наботот олами, ҳайвонот олами, инсон зоти ва нотирик табиат вужудга келади. Органик оламга ўсимлик руҳи, ҳайвоний руҳ ва инсоний руҳ хосдир. Жисмларга харакат хос бўлиб, улар ўзаро бир-бири билан боғланган. Шундай қилиб, Форобийнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти кейинги даврларда ҳурфикрликнинг кенг қулоч ёзишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Форобийнинг гносеологик қарашлари, яъни билиш ҳакидаги таълимоти ижтимоий-фалсафий фан ривожи тарихида алоҳида ўринни эгаллайди. Олимнинг бу борадаги фикрлари унинг «Мантиқ тўғрисида рисолага муқаддима», «Мантиққа кириш», «Ақл тўғрисида», «Фалсафанинг маъноси ва келиб чиқиши» ва бошқа асарларида таҳлил этиб берилган. Myтафаккир инсон Ер юзидаги олий мавжудот эканлигини таъкидлаб, унинг қобилияти, теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларни идрок қилиш кучига катта баҳо беради.


Форобий ўз асарларида билиш шакллари, инсоннинг руҳий ҳолати, жон ва тананинг ўзаро муносабати, мантиқий фикрлаш тўғрисидаги мулоҳазаларини билдиради. «Қачонки турли ақллар фикр-мулоҳаза, ўз-ўзини таҳлил этиш, тортишув, қарама-қариш томондан таҳлил эитшдан сўнг бирлашса, ўша онда улар чиқарган далилдан ишонарлироғи бўлмайди»5 деб ҳисоблаган олимнинг айтишича, инсоннинг би­лиш, руҳни, қобилиятларини мия бошқаради, юрак эса барча аъзоларни ҳаёт учун зарурий бўлган қон билан таъминловчи марказ вазифасини бажаради. Форобий «Илм ва санъатнинг фазилатлари ҳақида» китобида табиатни билишнинг чексизлигини, билим билмасликдан билишга, сабабиятни билишдан оқибатни билиш­га, аккиденция (ал-араз)дан субстанция (жавҳар)га қараб боришни уқтиради. Инсон воқеликни идрок сезги, хотира, тасаввурга, мантиқий тафаккурга, ақл, нутқ ва бошқа восита ҳамда усуллар орқали била олади. Олим ҳиссий ва ақлий би­лиш мавжудлигини, улар бир-биридан фарқ килишини ҳам айтиб ўтади. Ҳиссий билишда сезги аъзолари ёрдамида ашёлар, нарса ва ҳодисаларнинг муайян сифатлари билиб олинади. Шу билан бирга, сезги орқали нарса ва буюмларнинг муҳим бўлмаган томонлари хам идрок килинади. Ақл орқали эса буюм сифатларини мавҳумлаштириш орқали унинг моҳияти ва умумий томонлари билинади.

Форобий ақлни, бир томондан, руҳий қувват, яъни туғма, 2-томондан, таълим-тарбиянинг маҳсули эқанлигини таъкидлайди. У давлатни бошқаришда, қонунларга амал қилишда, кишилараро муносабатда, аҳлоқ ва ҳулк-одоб қоидаларига риоя қилишда, таълим-тарбияда ақл ҳукмидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиш керак деб ҳисоблайди. Форобийнинг қимматли фикрларидан бири унинг дунёвий руҳ ва дунёвий акл, уларнинг барҳаётлиги ҳақидаги таълимотнинг талқинидир. Мутафаккирнинг назарида кишининг руҳи ва ақли ўлганидан кейин йўқ бўлиб кетмайди, балки дунёвий руҳ ва aқл билан кўшилади. Демак одамнинг руҳи ва aқли абадийликка кетади. Лекин улар ҳеч вақт қайтиб келмайди ва намоён бўлмайди. Улар танани ташлаб кетгандан сўнг бир бутунликни ташкил этади, aқл ва руҳ яшаш давомида орттирган барча маънавий бойлик тўпланиб барҳаёт дунёвий руҳ ва ақлни ташкил этади. Му­тафаккирнинг бу таълимотида дунёнинг абадийлиги, инсон зотининг ўлмаслиги, инсон билимлари ва ақлининг узлуксизлиги, инсонияг маънавий маданиятининг тараққиёти ҳақидаги пурмаъно ғоялар мавжуд. Унинг талқинида ақлий билиш коинот илми ёрдамида ҳақиқий илмга айланади. Форобий билишнинг рационал усулини асослаган буюк мутафаккирдир. У фалсафий таракқиётда, кузатув, баҳс-мунозара, билиш усуллари, ҳиссий мушоҳада тўғрисида ўз даври учун эътиборга молик фикрларни илгари суради.

Олим мантиқ илмига бағишланган бир неча рисолаларнинг муаллифидир. «Мантиқ илмига кириш», «Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима», «Шеърият санъати қонунлари ҳақида рисола». «Катагурийас» китоби ёки «Категориялар», «Эйсагоге» китоби ёки «Кириш» ва бошқа асарлар шулар жумласига кира­ди. Форобий мантиқ илмининг моҳияти ва вазифаси ҳақида «Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима» асарида шундай дейди: «Бу шундай бир санъатки, у ҳар доим одам нотиқликда адашиб қоладиган бўлса, тўғри фикрлашга олиб келувчи ва ақл ёрдамида бирор бир хулоса қилинадиган бўлса, хатоларнинг олдини олувчи нарсаларни ўз ичига олади. Унинг ақлга нисбатан муносабати грамматика санъатининг тилга нисбатан муносабати кабидир. Грамма­тика одамлар нутқини тўғрилагани қаби, у шунинг учун ҳам вужудга келган, мантиқ илми ҳам хато келиб чиқиши мумкин бўлган жойда тафаккурни тўғри йўлдан олиб бориш учун ақлни тўғрилаб ўргатади».
Форобий мантиқ илмининг шакллари: тушунча, муҳокама, хулоса, исбот ва бошқани таҳлил қилади. У индукция, дедукция ва силлогизм (қиёслаш) ҳақида батафсил маълумот беради. Олим ўзининг «Мантиқ илмига кириш» асарида эса ҳеч қандай далил-исботсиз билинадиган фикрларни 4га тақсимлайди: мақбулот (яъни мақбул бўлган фикрлар); машҳурот (яъни, машҳур бўлган); маҳсулот (яъни сезиш ва идрок натижасида бўлган); бошланғич маҳсулот (яъни билим-тушунчалар). ФОРОБИЙ уларнинг ҳар би-рини муфассал тасвирлайди. Олим ман­тиқ илми ва унинг мақсад ҳамда вази-фалари, воқеликни билишдаги ўрнини аниқ кўрсатиб бера олган. Форобийнинг мантиқ илми ҳақидаги қарашлари ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ. Улар олий ўқув юртларида қўлланма вазифасини ўтамоқда.

Форобий дунёқарашида ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий фикрлар ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Алломанинг «Бахт-саодатга эришув ҳақида», «Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Бахт-саодатга эришув йўллари ҳақида рисола», «Буюк кишиларнинг нақллари», «Мусиқа ҳақида катта китоб», «Фуқаролик сиёсати» ва бошқа асарлари жамият ва уни бошқариш, ахлоқ-одоб ва таълим-тарбия масалаларига бағишланган.

Форобий Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари файласуфлари орасида биринчи бўлиб бошқа жамиятнинг келиб чиқиши, унинг мақсад ва вазифалари ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Ўрта аср шароитида жамият табиий равишда келиб чиққанлигини, инсон фақат бошқалар ёрдамида ҳаёт қийинчиликларига қарши кураша олиши мумкинлигини асослаб берди. «Ҳар бир инсон, — дейди Форобий, — ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарcaлapra муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш. ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсонлар кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдитан қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди». Шаҳарлар, унинг фикрича, инсонларнинг жамоа бўлиб уюшишининг олий шакли бўлиб, унда инсоний баркамол бўлиб етишиши учун зарурий шароитлар бўлади. Форобий инсонлар табиий эҳтиёж натижасида ўзаро бирлашиб, жамоани ташкил қилганлигини алоҳида таъкидлайди.

Форобий улуғ гуманист, инсонпарвар файласуф сифатида инсон қадр-қимматини камситувчи ва ўзга мамлакатларни босиб олишга асосланган жамиятга қарши чиқади. Мутафаккир одамларни тинч-тотув ва ўзаро ҳамкорликда яшашга, инсонпарвар бўлишга даъват этади. «Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир. Шунинг учун одамлар инсоният туркумига кирганликлари учун ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим», — дейди мутафаккир.



Форобийнинг эътиборга сазовор фикрларидан бири жамият тараққиётида гео­график муҳитнинг ўрни масаласидир. Унинг ўйлашича, кишиларнинг му-айян ҳудудда яшаши уларнинг турмуши тарзи, урф-одатлари, ахлоқи, хулқ-одобига таъсир кўртасатади, жамоага бирлашувига ёрдам беради. У мукаммал жамият тўғрисидаги таълимотида одамларни тўртта гуруҳларга ажратади. Бунда у инсонларни қайси динга эътиқод қилишига, ирқига қараб эмас, балки ақлий қобилияти, билими, илм-фанга қизиқишини инобатга олади. Форобий илм-фан инсон камолотига, маърифатга хизмат қилиши лозим, деган фикр тарафдори эди. Олимнинг дунёқараши диний хурафотдан холи бўлиб, дин эркинлигига асосланган. У ислом динига, Қуръонга катта ҳурмат билан қаради. Уни кишиларни хулқ-одобга ўртагатувчи манба деб билди. Айни вақтда ундан ўз ғаразли ва шахсий манфаатлари йўлида фойдаланувчи, жаҳолатга ундовчиларнинг фикрига қўшилмади
Форобий шаҳар-давлатларни фозил ва жоҳилга ажратади. Фозил шаҳар халқини бахт-саодатга элтиши, унинг бошлиғи эса адолатли, юксак аҳлоқли ва маърифатли, ўзида бутун ижобий хислатларни тўплаган бўлиши лозим. Лекин, шундай шаҳар ёки мамлакатлар бўладики, уларнинг аҳолиси нафсга берилган, бутун фикри-зикри бойлик тўплаш бўлади. Форобий бундай шаҳарларни жоҳил шаҳарлар деб атайди. Жоҳил шаҳарларнинг бошлиқлари ҳам фақат бойлик тўплашга ружу қўйган бўлади. «Улардан чиққан раҳбар ҳам, — деб таъкидлайди аллома, — раҳбарликни мол-дунё кўпайтиришда деб билади. Шунинг учун ҳам улар эртаю-кеч мол-дунё тўплаш харакатида бўлади. Бундай раҳбарларнинг қўл остида бўлган шаҳар ҳақидa ҳар турдаги бузуқ одатлар, шаҳвоний нафс, бир-бирини кўролмаслик, бир-бирини талаш, душманлик низо-жанжаллар пайдо бўлади». Форобийнинг ёзишича, ҳақикий бахтга эришиш учун ҳаракат қилувчи, ўзаро ёрдам қилувчи: халқини бирлаштирган шаҳар — фозил шаҳар ҳисобланади. Бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган ва бирлашган кишилар фазилатли жамоа бўлади. Форобий фикрига кўра давлатни идора этувчи шахс ўзининг фазилат ва хулқ-одоби билан ажралиб туриши, хусусан у 6 та хислатни эгаллаган бўлиши; яъни адолатли ва доно бўлиши, бошқаларга ғамхўрлик қилиши, қонунларга тўла риоя этиши ва қонунларни ярата олиши, келгусини олдиндан кўра билиши керак. Форобийнинг талқинича, фозил шаҳарлар юқори маданиятли бўлади. Унда яшайдиган халқ ўзи истаган касб-ҳунарни эгаллайди. Бундай жамиятда тўла эркинлик ва тенг ҳуқуқлик ҳукм суради. Форобийнинг фозил жамоа ҳакидаги таълимоти унинг аҳлоқий камолот ва бахт-саодатга эришув ҳамда инсонпарварлик ғоялари билан чамбарчас боғлиқдир. У ўзи­нинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахлоқий қарашлари марказига инсонни, унинг мақсад-муддаоларини ўрганишни, ахлоқий камолот ва бахт-саодатга эришув йўлларини кўртасатишни қўяди. ахлоқий камолот деганда, хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни тушунади. ахлоқий камолотга халақит берувчи салбий хислатларга дангасалик, бекорчилик, билимсизлик, онгсизлик, касб-ҳунарсизликни киритади. Форобий ақл, илм ва маърифатни бахт-саодатга эришишнинг асосий воситаси деб билди.

Форобий инсон фазилатларини туғма ва яшаш жараёнида пайдо бўладиган фазилатларга бўлади. Олимнинг фикрича, туғма фазилатларга инсоннинг ўта ўткир зеҳнлилиги, бирор нарсани билишга ўта қобилиятсизлилиги киради. Лекин туғма фазилатлар хаётда қам учрайди. Асосий аҳлоқий фазилатларни одам яшаш давомида эгаллай­ди. Туғма фазилатли одамлар ҳам тарбияга муҳтож. Агар ундай одамни тарбиялаб иа тўғри йулга солиб турилмаса, унинг қобилияти тезда сўниб қолиши мумкин. Туғма қобилият ҳам нисбий тушунчадир. Баъзи кишилар туғма қобилиятини ишга солиб яхши натижага эришса, бошқалари ёмон на-тижага эришиши мумкин.

Форобий мусиқани инсон тарбиясига гаъсир қилувчи омиллардан бири деб бил­ди. У мусиқани инсонга нафосат, эс­тетик завк бағишловчи, ҳис-туйғулари ва ахлоқини тарбияловчи муҳим восита, деб ҳисоблайди. Мутафаккир «Мусиқа ҳақида катта китоб» номли кўп жилдли асарида мусиқа назарияси ва тарихи, мусиқа асбоблари, куйлар ва уларнинг ички тузили­ши, товушлар, ритмлар, оҳанглар ҳақида маълумот берди; илми ийкр, илми таьлиф фанларига асос солди. Юқоридаги асарида ўтмишдаги мусиқашунос ва тадқиқотчилар мусиқа тараққиётига катта ҳисса кўшганлигини алоҳида қайд қилади. Шунингдеқ куйлар уйғунлиги, куй ижро этиш усуллари ҳакида сўз юритади. Ривоятларда келтирилишича, Форобий янги мусиқа асбоби яратган, куй басталаган, моҳир созанда сифатида ном чиқарган. Форобийнинг айтишича, мусиқий тасаввурлар инсон руҳининг энг нозик жойидан қайнаб чикиб, оҳанг ҳолида сезги қувватларига таъсир қилади.
Форобийнинг дунёқараши, унинг жамият ва ахлоқ тўғрисида яратган яхлит таълимоти илк ўрта асрлар ва кейинги даврларда ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахлоқий фикр ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг қарашлари Шарк мамлакатларига кенг ёйилди. Ўрта аср мутафаккирлари Ибн Халликон, Ибн ал-Кифтий, Ибн Аби Усабиъа, Байҳакий, Ибн Сино, Ибн Божа, Умар Ҳайём, Беруний, Ибн Рўшдий, Ибн Халдун ва бошқалар Форобийнинг таълимотини чуқур ўртаганиб, уни янги ғоялар билан бойитганлар. Буюк мутафаккир ва шоирлардан Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Даваний Форобийнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахлоқий таълимотидан баҳраманд бўлганлар.

Форобий илгари сурган фикрлар 16—20-асрларда ҳам мусулмон мамлакатлари олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди. Мутафаккир қолдирган мерос фақат Шарқ мамлакатларида эмас, балки Европада ҳам тарқалди ва ижтимоий-фалсафий фикр тараққиётида сезиларли таъсир кўрсатди.


Юқорида қайд этилганлардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкинки, фанда Арасту томонидан биринчи маротаба ўрганилган донишмандликб ҳикмат масаласиб яъни фалсафа ва ҳақиқатни тиклаш бўйича ўтказган тадқиқотларининг Форобий томонидан тушунтирилиб берилишиб изоҳ берилиши фалсафа фанинг туб моҳиятини англашга катта ёрдам берди. Инсон ақл-заковатини бойитишда биринчи заруратга айланди, зеро инсон яратилишининг боиси ҳам шудир. Улардан энг фойдалилари инсон моҳиятининг шаклланишида ва инсоннинг энг юқори камолатни эгаллашида зарурдир. Шундай қилиб, фалсафа - ҳикмат имконият борича ҳақиқатга етишиш учун, албатта, зарурдир.



Форобийнинг илмий меросини ўртаганиш 20-асрнинг 1-ярмидан бошланган. Европа олимлари Карра де Во, Р. Хортен, М. Ачонса, Д. М. Донлап, А. Штекл, Т. У. Буурта, М. Штреншнейдер, Г. Лей, Р. Хаммонд, Р. де Эрланжер, И. Гольдкиер, Г. Фармер, Н. Ришар ва бошқалар Форобийнинг илмий меросини ўртаганишга ўз ҳиссаларини қўщдилар. Рус олимлари А. Кримский, М. М. Филип­пов, Т. И. Райнов, В. В. Бартольд, Е. Э. Бертельс, С. Н. Григорян, О. В. Трахтен-берг, А. В. Сагадеев, А. М. Жоҳид ва бошқалар Форобий асарларини тадқиқ этиш борасида кўп иш килдилар. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари олимлари Хусайний,Усмон Амин, М. Махди, Сайд Нафисий, Ражаби Табризий, Мехрдод, А. Атеш, Ойдин, Умар Фарруҳ, Саид ҳусайн Носир, Маҳмуд Аббос ва бошқалар Форобийнинг ҳаёти ва ижоди билан қизиқдилар.Форбийнинг бой илмий меросини ўрганишда, айниқса, ўзбек олимларининг ҳиссаси катта бўлди. А. Саадий, Т. Н. Қори-Ниёзий, И. М. Мўминов, В. И. Зоҳидов, М. К Орипов, Р. Носиров, X. Алиқулов, О. Файзуллаев, А. Қазибердов, А. Ирисов ва бошқалар алломанинг ҳаёти, ижоди ва фалсафий қарашлари ҳақида илмий-тадқиқот олиб бордилар. М. М. Хайруллаев собиқ Шўролар даврида биринчи бўлиб И. М. Мўминов рах;барлигида 1966 йили Форобийнинг фалсафий мероси ҳамда дунёқарашига бағишланган докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва Ўзбекистонда форобийшуносликка асос солди.

Республикамиз мустақилликка эришгач, қомусий олимнинг асарлари ўзбек тилида чоп этила бошлади, унинг бой мероси холисона, тарихийлик ва мантиқийлик тамойиллари асосида ёритила бошланди Олий ўқув юртлари, мактаб ва кутубхоналар, кўчалар унинг номи билан аталди.
Download 19,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish