25
ҳақида билимлар тўпланди. Бу тадқиқотлар диншунослик фанининг
шаклланиши ва ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилди.
Христианлик таълимотидаги илоҳий ваҳйликнинг ҳаққонийлиги ва
ўзгармаслиги моҳиятидан келиб чиққан христиан илоҳиётчилари ва
файласуфларининг ўша даврдаги вазифаси Библия матнлари доирасидан
четга чиқмасликдан иборат эди. Ҳозирги замон католик файласуфи Б.
Лонерган эски догматик илоҳиёт (теология) тарихни тушунмаган
1
, деб
ёзган эди.
XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг
биринчи ярмида бир
қанча немис файласуфлари: Гердер, Шлегель, И.Кант, Гегель,
Шлейермахер ва бошқалар тамонидан умумтарих ривожланиши
концепцияси ишлаб чиқилди. Улар ёқлаб чиққан назариялари бўйича,
динни ўрганишга тарихий ривожланиш нуқтаи назаридан қараб, уни
жамият тараққиётидан ажралган ҳолда тадқиқ қилиш мумкин эмаслигини
илмий асосладилар. Бу ҳолат кейинчалик диншунослик фанини
ўрганишнинг асосий тамойилларидан бирига айланди.
Германияда XIX асрдан бошлаб диншуносликка қизиқиш илмий тус
ола бошлайди ва бу борада немис олимлари бу фан соҳасини бошқариш
(етакчилик) обрўсига эга бўлганлар. Файласуфлар тарихни илмий таҳлил
қилиш мумкинми деган саволни ўз олдиларига қўйдилар ва бунга ижобий
жавоб топилгандан сўнг улар дин тарихига эътиборни қаратдилар.
Шундай қилиб, XVIII аср ва XIX асрнинг
биринчи ярмида
тадқиқотчилар томонидан тўпланган назарий маълумотлар гуманитар
фанлар соҳасида янги фан-«диншунослик»
2
нинг шаклланишига олиб
келди. XIX асрнинг иккинчи ярмида диншунослик фани фалсафа,
антрапология, этнография, археология, тилшунослик, қиёсий
мифология ва
фольклор каби фанлар билан тўқнашган ҳолда жаҳондаги динларни тадқиқ
қилишга киришди.
Дин ҳақидаги янги фанни вужудга келтириш ҳаракати Европа
клерикаллари (дин ҳимоячилари) томонидан салбий қабул қилиниб, унга
қарши танқидий фикрлар айтилди. Улар ўз эътирозларини ҳам назарий,
ҳам амалий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилдилар. Уларнинг фикрича,
динни рационал (ақлий) услубда ўрганиш мумкин эмас экан, чунки дин ўз
мазмуни билан иррационал (ақлдан юқори) элементларга эга. Амалий
жиҳатдан динни ўрганиш эса, яъни турли динларнинг қиёсий таҳлили
диний қадриятларнинг аҳамиятининг пасайишига олиб келади.
Бундай
эътирозларнинг
мавжудлигига
қарамасдан
Европа
жамоатчилигида диншуносликка бўлган қизиқиш сўнмади. XIX асрнинг
70-йилларидан бошлаб динлар фалсафаси ва тарихи фанидан Англия,
1
Қаранг: А. Second Collection-Papers by Bernard Sonergan-Philadelphia. 1975. P. 59.
2
Тимоҳук А.С. пишет, что в англаязычной литературе эта отрасль знания стала называть «The Sciene of
Religion», во франкозычной-«sa Sciene de Religion», в немецкоязычной- «Religionswissenschaft». См.:
Тимоҳук А.С. sast update: 12 07 2005. 10: 06: 48.
26
Голландия, Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатларнинг йирик
университетларида маърузалар ўқила бошланди.
Диншунослик
фанининг фалсафаси шундаки, у диннинг пайдо
бўлиши ва ривожланиш тарихини, унинг таълимоти, вужудга
келиши ва
шаклланишини ўрганишда фалсафий таълимотга суянади. Зеро, бу фан
жамият тараққиёти жараёнида дин билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий
ҳодисаларни-мафкура ва ақидалар, урф-одат ва маросимлар, масжид ва
диний ташкилотларнинг талаб ва тартибларини фалсафий таҳлил қилишни
кўзда тутади.
Диншунослик, айниқса, динлар фалсафаси ҳурфикрлилик ғоялари
билан ҳам узвий боғлиқликда ривожланган. Дастлабки ҳурфикрлилик
ғоялари Марказий Осиёда – деизм, пантеизм, мўътазилилар, бу ўлкада
яшаган, ижод қилган улуғ мутафаккирлар Форобий, Беруний, Ибн Сино,
Умар Хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, Ибн Рушднинг «Икки
ҳақиқат» таълимотида олға сурилган эди. XVII асрда Бобурнинг набираси
Шоҳ Акбар, сўнгра XVIII асрда
француз файласуфларининг динга, диний
ташкилотларга муносабати XIX асрда илмий диншунослик хусусида янги
оқим, йўналиш ва назариялар юзага келишига катта туртки бўлган.
Бинобарин, XIX асрда мифологик мактаб (ака-ука Я ва В.Гримм,
М.Мюллер); антропологик мактаб ва бошқа йўналишлар пайдо бўлган. ХХ
асрда диншунослик янада янги назариялар билан бойиган. Бунда
швейцариялик психолог К.Юнг ва айниқса, француз социологи
Э.Дюркгеймнинг «коллектив онг» ҳақидаги таълимоти диққатга
сазовордир.
Олимларнинг бу соҳадаги изланишлари натижасида XIX асрнинг
охири ХХ асрнинг бошларида диншуносликда қатор нисбатан мустақил
фан тармоқлари: динлар фалсафаси, дин тарихи, дин психологияси ва дин
социологияси вужудга келди. Улар диннинг ўзига хос томонларини тадқиқ
қилиш билан шуғулланлар . Бу фанлар тўплаган
назарий ва амалий
маълумотлар диншунослик ва динлар фалсафаси учун ҳам муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: