Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили



Download 477,29 Kb.
bet26/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Ҳаде, юр, қардош, тоғ дема, тош дема,
Қизил Турон учун мол ва бош дема!
Ҳар бир қадамингда қип-қизил қонларла,
Онанг Турон кутадир улуғ шонларла!
Кўп йилги ҳасратлар, қайғулар кўнглина,
«Кел, қутқар, ўғлим!» деб ёлинур санга.
Бугун умиди сан озод ўғлинда,
Қутқармай, солма қилични қинга!..
(«Юриш марши»)
Ҳақиқатан ҳам юқорида қайд этганимиздек, XX асрнинг бошларига келиб, кўҳна Туроннинг биргина ўғли ўз мустақил-лигини сақлаб, «озод» қолган эди. Шоир шундан умид қилмоқда. Бежизмаски, Туркиядаги «Иттиҳод ва Тараққий» партиясининг собиқ раҳбарларидан бўлган Анвар Пошшо 1920 йилда Туркистонга келиб, ўлкадаги миллий истиклолчилик ҳарака-тини бирлаштиришга уринганида дилдилидан қувонди. 1922 йилда Болжувон тоғларида шаҳид бўлганида қаттиқ куйинди. «Фарёдим дунёнинг борлиғин бузсин, Умиднинг энг сўнгги ипларин узсин», — деган сўнгсиз фарёд билан бошланарди шеър ва унда шундай сатрлар бор эди:
Ғазабдан титраган ёш бир йигитнинг
Тошдин сийнасига ўқлар ўрнашмиш.
Тоғларда эрк учун юрган кийикнинг
Қора кўзларига мотамлар кирмиш.
Дарёлар, тўлқинлар титратган бир эр
Зарбалар қаҳридин йиқилмиш қолмиш.
Қуртулуш юлдузи йўқлиққа кирмиш,
Сенинг сўнг жонингни ёвларинг олмиш…
Шоир саркарда босиб ўтган, қадамида шуҳрат излари қолдирган умр йўлини эслайди: Мармара, Адрна, Чаталча, Бўғоз ичи, Карпат, Тараблус, Салоники… Яна фожиага кайтади. (Қонлар йиғлатти бизни бу хабар.) Ва изтироб билан давом этади:
Тарихнинг рангини кўп қонлар билан
Қорайтган, тўлдирган бироқ Болжувон
Энг сўнгги умидни қонга бўяган,
Оҳ, қандоқ уғурсиз замонлар келган!
Фарёдим дунёни бўғуб ўддурсун,
Қоп-қора бахтимга шайтонлар кулсун!
Заки Валидий Анвар Пошшо ўлими тафсилотларини ёритар экан, Чўлпоннинг ушбу шеърини келтириб, шундай изоҳлаган эди:
Бу марсияни ёзган зот, ўзбекларнинг танилган бир шоиридир; бугун ҳаёт бўлиб, Русия қўли остидаги бир ерда бўлганлигидан исми-шарифи кўрсатилмади.
Тақдир панд берди. Қора кучлар устун келди. Зулумот нурни енгди. Истиқлолни қўлга олиш насиб этмади. Ман-ман деган шоввозлар, миллатнинг эр атанган йигитлари ҳақ ва ҳақиқат йўлида шаҳид кетдилар. Бундай аҳвол билан шоирнинг эркпар-вар юраги қандай чиқиша олади? Миллат шоирининг қадди букилди. Шеърларида куз, қиш манзаралари, боғ-роғларни тўлдирган қарғалар қағиллаши қучайиб борди. 1923 йилдаёқ бир «сомон парчаси» мисоли ўзни «муҳит эрки»га топширди:
Муҳит гирдобида бир сомон парча,
Бир похол чўпидек оқиб бораман.
Ҳар амал, ҳар ишни «ҳақ» деб бораман.
Вазминим қолмади бир узук қилча…
Муҳит кучлик экан, эгдим бўйнимни…
Кўзимда оғир бир «таслим» нури бор…
Шоир кўзларида «таслим» нури бордек кўринса-да, у «денгиз»нинг «чексиз қўйнида» «эркин кўпикларнинг аллақанчаси жимгина борадир». Йўқ, у озодлик орзусидан ҳеч қачон чекинган эмас. Ҳатто 1926 йилда, коммунистик диктатура авж пардасига кўтарилиб, «иноғомовчилик» байроғи остида миллий кадрларни йўқотиш кампаниясини бошлаган бир пайтда «Баҳорни соғиндим, баҳорни…» деб ҳайқириб айтди. Ўлим йўқлигига, ҳаётнинг абадийлигига имон келтирди («Баҳорни соғиндим»).
Лекин барибир давр ўз ишини қилди. Шоирнинг қўлидан қалами тушди. Тўғрироғи, кўнглига қил сиғмади. Ўзи айтмоқчи, «соз»ини «бир неча йил қантар»иб қўйди. Ниҳоят, 1935 йилда «Соз» шеърий тўплами босилди. Шоир яна қўлига созини олганлигини эълон қилди. Кўнглидаги кудуратлар кўтарилиб, «қайнаб ётган шу ҳаёт»дан «илҳом» олажагини ёзди («Яна олдим созимни»). «Миллионларнинг бири каби» ўзининг «қувноқ» ва «шан»лигини, «кечмишларнинг ўлимига қаҳқаҳалар солган»ини эълон қйлди. Шу тариқа, у шўролар ҳаётининг риёкорона шиорларига секин-аста юз бура бошлади. Бунинг натижаси ўлароқ шеърларига содиалистик мафкура кириб келди. Ёлғон, рангсизлик, ясамалик пайдо бўлди…
Чўлпон нодир поэтик истеъдод эгаси эди. Ва бу истеъдод XX аср Русияси майдонга келтирган тоталитар-шовинистик тузумга дуч келди. Бирданига унинг моҳиятини англаб ета олмади. Ҳақ ва ҳақиқат йўлидаги курашлар сифатида қабул қилди. Нималигини идрок этиши билан унга қарши исён кўтарди. Бу исён дастлаб очиқ, ошкор кечди. Сўнг эса, табиийки, пардаланиб борди. Буни ҳисобга олмоқ керак.
Заки Валидий Чўлпонни қозоқ уйғонишининг буюк шоири Мағжон Жумабой (1893-1937) билан қиёслаган эди. Бу бежиз эмас. Мағжон 1922-1924 йилларда Тошкентда яшаган. Шу давр Туркистон муҳитини яхши билади. Айрим маълумотларга қараганда, ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида ўқиган. Демак, бу ердаги зиёлилар билан ҳам яқин муносабатда бўлган. Сўнг 1924-1926 йилларда, айни бир пайтда ҳар икки шоир Москвада бўлдилар. Уларнинг бири-бири билан шунчаки таниш эмас, ҳатто яқин бўлганликлари эҳтимоли йўқ эмас. Шоирнинг йирик бир шеърий тўплами («Мағжон Жумабоев ўланлари») 1923 йилда Тошкентда таниқли давлат арбоби Султонбек Хўжанов (1894—1938) сўзбошиси билан чиққан эди. Унинг: «Туркистон эки дунё эсигиғўй, Туркистон эр Турктунг бесигиғўй», деб бошланадиган машҳур шеъри шу ерда битилган, шу тўпламда эълон этилган… Ҳар икки шоир ижодининг ғоя ва образлар тизимида маълум ўхшашликлар борки, буни пайқаш қийин эмас. Валидий муқоясани ҳар икки шоир шеъриятидаги образлар тизимининг ўхшашлиги асосига қуради. Чунончи, ҳар икки шоир ҳам Русия ва Туркистонни бир-бирига зид қўйиб тасвирлайдилар. Мағжон уларни «тун» ва «кун» тимсоллари билан берса, Чўлпон «Ғарб» ва «Шарқ» ёхуд «золим» ва «мазлум» таъбирлари билан ифодалайди. Фарқ — шунда.
Бунга шуни қўшимча қилиш мумкинки, Чўлпон шеърларида табиат манзаралари, фасллар тасвири аксарият шоирнинг руҳ ва кайфиятинигина эмас, қай бир даражада ғоя ва маслагини ҳам ўзида намоён этади. 1921—23 йилларда ёзилган шеърларда табиатга ижтимоий сифатлар бериларди. Манзарага мос замон воқеалари -ҳақсизликларга ишора қилинарди. Бир сўз билан айтганда, табиат ижтимоийлашарди ва булар кўпинча «Шарқ» ва «Ғарб» муқоясасида бериларди:
Кўм-кўк экан, сарғайдилар япроқлар
Оғриқ, мағлуб, тутқун Шарқнинг юзидек;
Бўронларнинг кўзлариким ўйноқлар
Ғолиб Ғарбнинг қонга тўлган кўзидек.
Қора булут тўдасиким кўкларни
Шарқни ёпган парда янглиғ ёпмишдир;
Куз қўшини оғу тўлиғ ўқларни
Ёз бағрига ҳеч саноқсиз отмишдир.
Бало янглиғ қатор-қатор чизилиб,
Кўк юзидан қарғалар ҳам ўталар;
Шарқдек ичдан яшрингина эзилиб,
Кўп жонлилар сўнгги тинни куталар.
( «Куз»)
Ёки:
Қарғалар боғларда қағлашиб қолдилар,
Билмадим, кимларнинг қисмати узилур?
Ёнғоққа ёпишиб, бир чангал солдилар,
Билмадим, кимларнинг умиди йўқ бўлур.
(«Хазон») каби.
20-йилларнинг ўрталарига келиб, шоир шеърларининг ифода усуллари бир оз ўзгарди. Энди улардаги фикр ва ғоялар илгаригидай очиқ-ошкор эмас, бўртиб кўриниб турмайди. Мана «Куз ёмғири» тасвири:
Тўкилди томчилар…
Япроқнинг юзлари
Томчига ўптириб ҳўлланди,
Чуқурча кўлланди…
Томчини кўпдириб,
Бетида ўйнатди
Чуқурча.
У — жиндек қўлча.
Томчилар –
Кўкларнинг сувлари
Ерларни қамчилар…
Шеър 1926 йилда, шоир тепасида танқид таёқлари синиб турган бир пайтда ёзилган. Уни шунчаки бир манзара доирасида қолдириб бўлмайди. Ўйлаймизки, ундаги ҳар бир тафсидда кайфият, ҳолат, маъно бор.
Чўлпон шеърияти халқчил ғоялари, юксак миллатпарварлик ва ватанпарварлик руҳи билангина эмас, чинакам халқона ифода воситалари билан ҳам ўқувчилар қалбини забт этган, муаллифини тириклигидаёқ мумтоз шоирга айлантирган эди. Уни фақат бизда эмас, четда ҳам севадилар. XX асрнинг 20-йилларида унинг номи Русия туркийлари орасидагина эмас, Туркиядан тортиб, буёғи Миср, Арабистон, уёғи Кошғар, Ҳиндистонгача ёйилган эди.

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish