Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили


Чўлпонинг «Кеча ва кундуз» романи



Download 477,29 Kb.
bet27/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Чўлпонинг «Кеча ва кундуз» романи
Романдан парча дастлаб 1935 йилда «Совет адабиёти» журналида эълон қилинган эди. 1936 йилда у алоҳида китоб бўлиб босилиб чиқди. Асар, номланишидан маълум бўлганидек, яқин ўтмишни мавзу қилиб олган. Муаллиф халқимиз тарихининг кечаси ва кундузини кўрсатмоқни ният қилган эди. Тарих ва замон муқоясаси XX аср шўро адабиётининг севимли мавзуларидан эди. Айниқса, 30-йилларда бу авжига чиққан эди. Чўлпон 27-йилдаги машъум зарбадан, 30-йилларнинг бошида етилиб келаётган қатагонлар ҳидидан сўнг шўро адабиёти томон юз буриш мажбурияти остида қолди. «Соз» шеърий тўплами бунга далил. Ушбу романнинг сарлавҳаланиши ҳам муаллифнинг мажбурий муросасига кишини ишонтиради. Лекин биз мазкур романнинг биринчи — ўтмиш (кеча) қисмига эгамиз. Унинг иккинчи — шўро замони (кундуз) етиб келган эмас. Тадқиқотчиларнинг фикрига қараганда, у нашриётга топширилган, ҳатто корректураси ҳам чиқиб келган, бироқ тергов жараёнида йўқолган.
«Кеча ва кундуз» мавзу ва йўналишига, муаллифинингунга ёндашишига кўра, айтиш мумкинки, Абдулла Қодирий «Ўттан кунлар»ининг давомидир. Асарда XX аср бошидагй Туркистон ҳаёти, турғунлик ва тутқунлиқда мудраган ўлкадаги уйғониш лавҳалари қаламга олинади. Романнинг бош ғояси, асосан, маиший турмуш манзаралари, анъанавий кундошлик можаролари ва янги даврга хос бўлган хусусиятлар, чунончи, «капиталистик муносабатлар» ва «буржуа ахлоқи» деб аталган, исломий турмуш тарзидан узоқ феъл-одатлар тасвири ёрдамида ифодаланади.
Зеби ва унинг фожиали тақдири асарнинг марказида туради. Зеби — 15 га кирган шахарлик камбағал бир қиз. Ота-онасининг ёлғизи. Кўзга яқин, дуторни сайратади, ашуласи эшитганни маҳ-лиё қилади. Огаси Раззоқ сўфи бадқовоқ, унинг устига ўлтудай тақводор, эшонбобосининг гапидан бир қадам чиқмайдиган, жо-ҳил бир киши. Онаси Курвонбиби — муштипар аёл.
Асар Зебининг баҳор кунларидан бирида дугонаси Салтанат билан қишлоққа ўйнаб келишга кетиши воқеаларидан бошланади. Ойдинкўлдаги Халфа эшоннинг кичик қизлари номини ўртага қўйиб, бир амаллаб, отасидан рухсат олиб, қишлоққа борган Зеби, ўзи билмаган ҳодда, мингбоши Акбаралининг тузоғига тушиб қолади. Акбарали донг таратган амалдорлардан, бадавлат. Лекин хунукликда ҳам, қўполликда ҳам ҳеч ким унинг олдига туша олмайди. На савод бор, на илм. Ҳамма ишни унинг ёрдамчиси Мирёқуб қилади. У савлат, холос. Уч хотини бор. Уларгача хам уйланган — ўлган. Каттасининг оти — Хадича, ўртанчаси — Пошшахон. Кенжаси — Султонхон, 19 ёшда. Ҳамма кундошлар каби мингбошининг катта хотинлари ўзаро иноқ, чунки даврон улардан ўттан, кенжасига боқкан. Улар учун Султонхондан катта душман йўқ. Зебихоннинг бу томонларга келиши кундошлар кўнглидаги қора ниятнинг амалга ошишига имкон беради. Акбаралининг биргина фазилати бор эди, ашулани яхши кўрарди. Хуллас, бир қатор можаролардан сўнг Зебини унга олиб беришга муваффақ бўладилар. Киз тақдирга тан беради. Икки катта кундош шу тариқа ўз нафсониятларини қондирган бўладилар. Бироқ кўп ўтмай, янги дард — мерос дарди бошланади. Мингбошининг ўғли йўқ. Хадичадан кўрган биргина Фазилат деган қизи бор, у — бировнинг омонати. Ёш хотин мингбошини ўзига боғлаб олган, мерос эгаси ҳам шу бўлади. Йўлини қилиш керак. Мана шундай ўйлар Пошшахонга тинчлик бермайди, чунки у ўйнашига давлат билан бориши керак. Ниҳоят, у машъум бир карорга келади. Пайт пойлаб, Зебининг дуо солинган иримсувини тўкиб, ўрнига заҳар солиб қўяди. Бу билан у ҳам Зебидан, ҳам Султонхондан қутулмоқчи эди. Чунки, иш битганида, шубҳа унга эмас, Султонхонга тушарди. Лекин воқеалар оқими бошқача кечди. Чойнак «сув»и Зебига эмас, мингбошига насиб қилди ва бегуноҳ Зеби етти йилга Сибирга сургун қилинади.
Асар Зебилар хонадонининг фожиали якуни билан тугайди. Тақводор ота ўз эшонбобосига исён қилиб, уни ўлдириш даражасигача етади. Бахтсиз она телба бўлиб қолади.
Зеби тақдири билан боғланган персонажлардан бири Ўлмас-жон. У қизларни қишлоққа олиб бориб келган аравакаш, ёш йигит. Икки ёш ўша сафардан буён бир-бирларини унута олмайдилар. Иккалалари ҳам узоқ вақт бир-бирларининг хаёли билан яшайдилар. Зебининг мингбошига майл билдириши ғоят қийин кечади. Бироқ бу сюжет чизиғи узоқ давом этмайди.
Романда муҳим ўринни Мирёқуб чизиғи ташкил қилади Мирёқуб — алоҳида бир тип. У ғоят эпчил, ишбилармон. У аралашмаса, ҳеч бир иш битмайди. Шунинг учун уни «Мирёқуб эпақа» дейдилар. У Акбарали мингбошининг ўнг қўли. У озгина муддат йўқ бўлса, тамом, мингбоши нима қиларини билмай қолади. Аслида, унинг саводи ҳам ҳаминқадар, билими ҳам унчалик зўр эмас. Лекин зийрак, муроса-мадорани ўрнига қўядиган, чинакам корчалон. Фойдасини билади, тантилиги ҳам йўқ эмас, эндигина шаклланиб келаётган янги типдаги мулкдор. Табиатан анча мураккаб. Унинг Мария билан учрашуви фикр-қарашларига таъсир кўрсатади. Йўддан адашган бу жувонга ёрдам беришга қарор қилади. Унинг ҳужжатларини ўзгартириб, фоҳишахонанинг ифлос муҳитидан олиб чиқиб кетади. Москвадаги нўғойлар мачитида мусулмонликка ўтказиб, Биби Марям Ойша қизи номи билан никоҳ ўқитади. Мирёқуб қарашларида чинакам инқилоб ясаган воқеа унинг поездда Шара-фиддин Хўжаев деган киши билан учрашуви бўлади- Шарафиддин Хўжаев Финляндияга бораёттан тошкентлик савдогар, ўзини «жадид» дейди. Бой-бадавлат, дунё кўрган, кўп нарсадан хабардор, тил билади, авлод тарбияси ҳақида гапиради, «миллат» дейди. Илгари Мирёқуб жадидлар ҳақида бошқача фикрда эди, уларни «кофирнинг ашаддийси» деб ўйларди. Тўғрироғи, унга шундай тушунтирган эдилар. Бу тамом бошқа. Эл-юртни ўйлайди, унинг дўсти-душманлари ҳақида сўзлайди. Ҳар бир миллат фарзандининг ўз тилида савод чиқариши лозимлиги, акс ҳолда тарбияга путур етиши, бойларнинг ер-суви, заводчиларнинг заводлари ялангоёқларга олиб берилади, деган гапларни социалистлар чиқаришганини, жадидлар, аксинча, «Бой бўл! Завод сол! Фабрика оч! Беш минглаб, ўн минглаб рабочи ишлат! Миллий саноатни ривожлантир!» дейишларини айтади. Хуллас, тўрт кун унинг ҳаётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Лекин, мутахассислар тўғри қайд этганларидек, Мирёқуб — Мария сюжет чизиғи охирига етган эмас. Эҳтимол, чиндан ҳам уни «Кундуз»да даюм этгириш мўлжаллангандир. Эҳтимол, жадид талқини масаласи ўртага тушгандир, ҳар ҳолда, бунинг маълум сабаблари бўлиши керак. Лекин бу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш керак. 1935 йилда, шўролар тахтн салта-натни тўла эгаллаб, миллий мафкура кдтагонининг ҳал қилиши босқичига қадам қўйган бир пайтда жадид ва жадидчиликка бундай муносабатнинг берилиши фавқулодда жасорат эди.
Романнинг жуда кўп саҳифалари чоризмнинг маънавий-ахлоқий таназзули таҳлилига бағишланган. Унинг вакилй нойибтўра, аслида пихини ёрган, қув киши. Ўзини маҳаллий халққа яқин тутгандек кўрсатади, ўзбек, форс тилларини сувдай билади. Шоир Адо шеърларини эгаларидан яхшироқ тушунтириб бера олади. Нодир китоблар йиғади, маҳаллий зиёлиларимиз ҳам яхши қўринай деб ташиб келтираверадилар. (Бунинг миллатга хиёнат эканлигини Мирёқуб сўнгроқ Шарафиддин Хўжаев билан учрашганидан кейин англаб етади.) Иккинчидан, ҳар нарсага қизишмайди, шошмайди. Аслида уни маҳаллий халқнинг аҳволи заррача қизиқтирмайди. Иложи бўлса, бир-бирига қаираб қўйса-ю, ўзи даврини суриб юраверса. Лекин у давру даврон суришни билади. Маишатдан бўшамайди. Ўйнашлари кўп. Хотин ҳам шунга яраша. Хизматкори Зуннун билан дон олишади. Лекин хотиннинг гагш — гап. Нойиб тўра ундан бир қадам чиқа олмайди. Уни эса, ўйнаши бошқаради. Масалан, Акбарали мингбоши ўлгач, ўрнига Зуннунбой тайинланади. Элликбошидан тортиб амину мингбошигача қуллуқ қилиб истиқ-болига эгиладиган нойиб тўранинг аҳволи — шу.
Биргина нойиб тўранинг эмас. Бу «касаллик» маҳаллий амалдорларга ҳам ўта бошлади. Акбарали мингбошининг хотини Пошшахон Мирёқубни ўйнаш тутган. Султонхон мингбошининг мирзаси Ҳакимжонни йўлдан урган…
Романда давр манзаралари ҳаққоний ва таъсирчан тасвирланган. Жадид — қадим баҳслари, Биринчи Жаҳон уруши ва мардикорлик воқеалари, «Таржимон», «Вақт» газеталари билан боғлиқ маълумотлар, Оренбургдаги машҳур «Ҳусайния» мадрасаси тафсилотлари асар тўқимасига маҳорат билан сингдириб юборилган.
«Кеча ва кундуз» ўзбек романчилиги тараққиётида муҳим воқеа бўлди. У «Ўткан кунлар» бошлаб берган йўлни муваффақият билан давом эттирди. Тарихимизнинг ғоят мураккаб ва масьулиятли бир даврини, миллий уйғониш тарихимиз манзараларини ҳаққоний ёритиб берди. Эсда қоладиган бир қатор образлар яратиб, ўзбек романчилигини янги, юксак погонага олиб чиқди.
Хулоса
Чўлпоннинг ўқувчиларимизга қайтарилиши ҳақиқатнинг тикланишидан ташқари адабиётимизнинг XX асрдаги қадди-бастини кенг кўламда кўриш имконини берди. Хусусан, миллий поэтик тафаккурнинг қайноқ бир булоғини қайта кашф этиш ва ундан баҳраманд бўлиш бахтига эриштирди. Энг муҳими, адабиётимизнинг ҳамиша халқ дарди билан яшаганлигига, энг оғир замонларда у билан ёнма-ён борганлигига бизни ишонтирди. Айни пайтда, шеъриятимизда бир томондан, мумтоз адабиётимизнинг энг яхши анъаналари янги давр масалалари билан боғланган ҳолда муваффақият билан давом эттирилганлиги, иккинчи ёқдан, Ғарб поэзиясининг мукаммал намуналаридан самарали фойдаланилгани маълум бўлди.


1
РукнларМиллий уйғониш даври ўзбек адабиёти

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish