Йўлимизда чўллар, сувлар, денгизлар,
Босгувчисин таниб бўлмаслик излар.
Шул изларни босиб, денгизлар кечиб,
Буюк амал билан борамиз бизлар.
Юракдаги сақлаб борган амаллар,
Йўллардаги денгизлардан улуғроқ.
Эзилганлар тилак тилар бу йўли
Бурунгидан тўлуғроқ.
Маҳкам қилиб боғланилган камарлар!…
Тезрак!
Қанот!
Қушлар янглиғ учайлик.
Кенг чўллардан, денгизлардан кечайлик
Шарқнинг эски чигалини ечайлик!
Шеърда мақсад у қадар пардаланган эмас. Улуғ йўл — озодлик йўли. Сувлар, денгизлар, чўллар — бу йўддаги қийинчиликлар. Буюк амал — буюк кураш. Юракларда сақланган амалларнинг денгизлардан улуғлиги саботга, қатьиятга ишора. Тилакнинг бурунгидан тўлиқлиги — бу курашнинг олдингиларига ўхшамаганлиги. Камарларнинг маҳкам боғланилиб, шитоб исташ курашнинг шиддатини англатади. Бу курашнинг шиддати ва аҳамияти ҳақида шоир, умуман, тез-тез эслатиб туради. Масалан, «Кураш» (1921) шеърида у ҳақда алоҳида тўхталган эди. Янграётган уруш наъралари, «Ботирларнинг жон сўраган товушлари» «Яқиндаги зўр ку-рашнинг боши» эканлигини маълум қилиб, масала:
Ё бор бўлиш, ё йўқ бўлиш:
— Йўқ яраш!…
шаклида қўйилганлигини таъкидлаган эди.
Шарқнинг эски чигали — кўҳна Туркистон истиклоли. Шоирнинг қатор шеърларида мана шу истиқлол учун кураш манзаралари акс этган. Масалан, 1920 йилда ёзилган «Пўртана» шеърида у денгиз тўфони шаклида берилган. Мантиқли. Тинч, осойишта денгизни чайқатдилар. У туб-тубигача ҳаракатга келди. Гувиллаган қудратли кучга айланди. Ҳам мағрур, ҳам мажнун, ҳам шошқин, гоҳ тушкун. Лекин шу қадар қудратлики, қирғоқлар ундан фарёдга келади, шаҳардек кемалар унга бир «луқма»! У қон истайди. У жон сўрайди. У ҳалокатлардан завқ олади. Аммо у гўзалликка ўч. Унинг маҳбубаси — сув қизи. Сочлари қоп-қора сув қизи. У шу қадар гўзалки, шаҳло кўзлари кийикни кўр қилган, сўзлари булбулни тутқун. Юзлари ойларни ботирди, қуёш булутлар остига қочиб кирди (Денгиз довули пайтидаги қоронғуликка чўмган борлиқни кўз олдингизга келтиринг). Сув маликасини эса, ггўртана оппоқ биллур кўпиклар ичида сақлайди. Дам кўкка ирғитиб, дам кўксига босиб, ўйнайди, гоҳ куддиради, гоҳ суйдиради. Пўртана эса, ундан маст бўлиб, йўлбарсдек бўкиради. Девдек югуриб, сакрайди. Олди-ўнгида ҳеч нарса кўрмай, ҳеч монеъ билмай, олдинга интилади. Барча жонворлар даҳшатда титрайдилар. Балиқлар ўлим кутадилар. Йўқ, бу пўртана эмас, маҳшар, қиёмат! Сув маликасичи? У — Ватан меҳри, юрт муҳаббати. Ундан суюмли, ундан дилбар дунёда яна нима бор?
Шу хаёлларда турганингизда, бирдан шоир рамзларининг устини очиб ташлайди. Юзма-юз, ошкора гапга ўтади:
Бу маҳшар, қиёмат, пўртана.
Тўлқинлар Ҳаммаси йўқсилнинг кўнглида.
Бир дамда дунёни куйдирур вулқонлар
Ожизнинг у ўтлик дилида.
Шеър сўнгида фикр ва образ яна очиқланиб, даъватга кўчади:
Кўп эзган душмандан, паст жондан
Ўчни ол, ўчни ол, ўч ол!
«Тортишув тонги» (1920) да «кўпдан бери қуёш кўрмай захлаб қолган кўнгиллар»га хитобан «чиқар кунлар етгани»ни уқдиради. Шоир истибдод эгаларига қарата қалби тўла қасос туйғуси билан ёзади:
Қайғурингиз: кишанларни ясовчи «усталар»,
Бошқаларни «тубанлар» деб атовчи хўжалар:
Сизнинг учун ёз бошининг қоридек
Эрув кунлар келадир.
Сизнинг учун олбостининг зоридек
Йиғлар кунлар келадир.
Шоир «Виждон эрки» шеърига «Тутқунларга» деб изоҳ берган. «Эзилган», «қийналган йўқсил эллар»га, «бевалар», «бечоралар»га, «кишанларга боғланган» «эрк учун оворалар»га мурожаат этар-кан, золимларга ялинмасликка ундайди. Чунки «бўрилардан омон кутмоқ» «тентакларнинг иши». Зулм олдида ҳамма нарса, эҳти-мол бўйин эгар. Зулм авжга минса, осмон узилиб ерга тушар, лекин золим ҳеч қачон эркин виждонларни забт эта олмайди. Уларгина мағлуб бўлмайдилар. Шу тариқа, у ватандош ва миллатдошларини юксак виждон билан яшашга ундайди. Ўлиш керак бўлса, номус ва виждон билан умрни якунламокликларини орзу қилади.
Эрк йўли — оғир йўл, узоқ йўл. Лекин бу йўлга кирганларнинг ғайрат ва истаги ҳам қудратли, ҳам саботли. Муҳими, бу истак — пок истак. Гап бу халқнинг ўз юртига эгалик қилишдек она сутидай ҳалол ва покиза ҳаққи-ҳуқуқи борасида кетмоқда. Бу ҳуқуқ кеча хаёлга келиб, бугун талаб қилинаётган бир нарса эмас, аждодлардан мерос қолдирилган бурчдир. «Юрт йўли» (1922) шеърида шу ҳақда гап кетарди.
1921 йилда Бухорода ёзилган «Халқ» шеъри шоир фикр-қарашларини аниқлашда бениҳоя муҳим аҳамиятга эга. Муаллиф, биринчидан, халқнинг буюк куч эканлигини яхши англайди. Иккинчидан, ўлканинг озод бўлиб, мустақиллик олишини унинг истаги ҳисоблайди. Учинчидан, ижод аҳлини унинг билан ҳамиша бирга бўлишга, ўзи айтмоқчи, «қучоқ очиб халқ ичига» киришга ундайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |