Жондан кечганларданмиз, ДӮстим!



Download 33,63 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi33,63 Kb.
#260479
Bog'liq
ЖОНДАН КЕЧГАНЛАРДАНМИЗ


ЖОНДАН КЕЧГАНЛАРДАНМИЗ, ДӮСТИМ!

Сӯх туманини эҳё бӯлишининг 30-йиллигини тантана қилиниши айтарли барча мансабдорлар эсларидан чиққан бир пайтда ФБ тармоғида дӯстим Камолиддин Азизов қӯйган бир кичик пост ҳаммани ҳушга келтиргандек бӯлди. Бу 4-5 ҷумлани ӯқигач хаёлот мени 30-35-йил бурунги воқеалар томон тбошлаб кетди. Хотираларга жон киргудек бӯлди...Биз бир гурӯҳ ёш ӯқитувчиларни адабиёт ва журналистика ишқи, сӯз эркинлиги ва худшунослик ва ҳақиқатга етиш орзуси бир даврага тортган эди.


Биз ёш ижодкорлар “Худафрӯз” номи билан адабий тугарак таъсислаб, ойига 1-2 маротиба Сӯх совхоз Пионерлар уйининг кабинетларидан бирига йиғилар эдик. Уша пайт бу муассиса директори Иброҳимҷон Раҳимҷонов бӯлиб, бизнинг йиғилишимизга имкон яратиб берар эди. Биз, албатта, ӯзижодимиздан янги шеър, ҳикоя ва ё лавҳаларни ӯзаро муҳокима қилардик, бундан ташқари ӯлканинг сиёсий-ижтимоий масъалаларига ҳам қизиқардик.
Бизнинг орамизда хабаркашлар бормиди,буниси менга аён бӯлмасада, у бу кишилар бизнинг бу йиғилишларимиз баъзи бир “котталар”-га ёқмаслигини ишора қилишарди. Аммо одатан мен бундай гап-сӯзларга асло эътибор бермасдим.
Барчамиз Сӯхда Тожикистон телевидениясини кӯрсатилиши орзусида эдик. Нега Ӯзбекистон телекурсатувларини Тожикистон аҳли кӯра олишадиюбиз Тожикистон ТВ-сидан маҳруммиз? Нега биз ӯзимиздан 70 километр йироқликда жойлашган Риштон туманга тобеъмиз? Бизнинг Сӯхдан Тул, Қалъача ва Ғазнов қишлоқлари орқали Исфаранинг Кӯлканд, Чоркӯҳ ва Чилгази қишлоқларига борди-келди қилишга атиги 30 дақиқа вақт кетади. Сӯхбир пайтлар Исфара қатори Конибодом уездига қарашли эди-ку?! Нега Исфара Тожикистонга қарайдию Сӯх Ӯзбекистон харитасидан қарийб ташқарида қолган бӯлса-да бу ӯлка ҳудудида қолди?
Тугарак аъзолари қариялардан эшитганларини далил келтириш билан айтар эдилар: “Конибодом шаҳар аҳолисининг жонбозликлари билан уезд тобеълигидаги шаҳар ва туманларни Тожикистонга ӯтказиш масъаласи ӯртага келган бир пайтда Тошкентдан Сӯхга 2-3 нафар келиб, чойхонада гӯринглашиб ӯтирган тӯрт-бешта саводсиз мӯйсафидлар билан суҳбат қӯриб, шоядки шу суҳбат мазмунини ӯзгартириб “меҳнаткашлар мажлиси протоколи” сифатида юқорига етказган бӯлишлари мумкин, чунки у вақт Сӯх аҳли “туркӣ намедонам” (туркий билмайман) дейишар эди.Уша ясама “мажлис протокол” асосида “меҳнаткашлар оммасининг талаб ва истаклари қондирилиб”, Сӯх Фарғона вилоятига қарашли туманга айланди. Риҳтоннинг тақдири ҳам шу юсинда ҳал бӯлган. Кейинчалик аҳолиси 100 фоиз тожиклардан иборат бу миллий туман аҳолиси асосан ӯзбекбӯлган туманга бир совхоз қилиб қаратилди... Шу тартибда бир-биримизга дил ормонларимизни, азоб берувчи ҳолатлардан шикоятларимизни тӯкиб солардик, дардларимизни айтардик-айтардикда, оқибат ҳаммамиз бир қарорга келардик: Сӯх ҳеч бӯлмаганда бир алоҳида миллий туман сифатида мухторият топиши керак. Ана унда аҳолининг мушкулоти бир андоза ҳал бӯлиши умкин.
Аниғи, айтганларим фақатгина бир неча зиёийлар кунгил дардлари эмасди. Бизнинг Сӯх халқи аслида уйғоқ ва эрксевар дирлар, йӯқса, Усмон Юсупов ӯз вақтида сӯхликларни “икки маънода тошёрар халқ” деб баҳо бермаган бӯлардилар. Бугунгача Сӯх аҳлининг паспортларида расман ӯзга миллат номини ёзишга эришилган эмаслар, уттизга яқин мактабни тожик тилида амал қилиши туман аҳолисининг юксак миллий ғурурларидан дарак беради!
“Худафрӯз” адабий тугарагининг ёши улуғ аъзоларидан баъзиларин эсларида бордир, уша 80-нчи жӯшқин йилларида бундай миш-миш тарқалганди: “Сӯхсувомбори қӯрилишида вақтинча қатнашаётган бир неча ишчилар фарзандлари учун ӯзбек тилида амал қилувчи бошланғич мактаб Деҳвайрон ёки Умбара қишлоқларидан бирида очилармуш. Бу мактабни очилиши учун қурувчилар фарзандлари кифоя қилмас экан, шу боис маҳаллий аҳолининг болалари ҳисобидан саноқни тӯлдириш керак. Хоҳиши бор ота- оналар ӯз фарзандларини ӯзбекча мактабга беришлари имконияти бор.” Бир оқшом мазкур қишлоқларнинг зийрак ва худшунос йигитларидан кимлардир бу манқуртлар режасига қарши маънода таҳдидомиз бир тахталавҳани симёғочга осиб қӯйишганди. Шу бӯлдию амалдорлар дами ичига тушиб кетди, аммо КГБ негадир бизнинг тугарак аъзоларию сӯхлик тил ва адабиёт ӯқитувчиларидан гумонсирашганди.
“Худафрӯз” тугараги қалам аҳли орасида бизнинг Хожа Камолимиз ӯзиниг публисистик мақолаларию фоторепортажлари билан бошқалардан фарқ қилиб турар эдилар. Украинанинг Херсон шаҳридаги олийгоҳнинг рус тили ва адабиёти факултетини тугатган бӯлишларига қарамай ТошДУ-нинг журналистика факултетида сиртдан ӯқишни давом бераётган Камолиддин уша пайтларданоқ беқарорликда Сӯхнинг шӯх дарёсига, куйиб пишишда суғдона олов-алангага ухаб кетишар, ӯз ишининг усталарию кӯпни кӯрган оқсаққоллар билан суҳбат қӯришни ёқтирар эди. Ёдда қолган ишларидан бири Сулаймон Ҳамалов (Худо раҳмат қилсин!) исмли оқсоққол ӯқитувчи саррварлигида ЦК КПСС адресига Сӯх проблемалари борасида рус тили билан битган номадирким, унга 1000 -дан ортиқ миллатдӯст, ватанпарвар ёшу қари қӯл қӯйган эдилар. Бу шикоятномада ҳақли равишда Сӯхни тожик миллатига мансуб миллий ноҳия сифатида қайта эътироф этилиши талаб қилинар эди. Ҳар бир имзо қӯйган киши мақсадга етгунга қадар бу ҳақда кӯп гапирмаслиги, тиним соқар сувни лойқалаштирмаслиги таъкидланар эди... Албатта, у даврда эҳтиёткорлик қилиш зарур ҳам эди.
Хуллас, ҳаммамиз бизнинг талабномамизга нима жавоб қайтариларкин, дебинтизорлик тортардик. Ниҳоят оғизма оғиз хушхабар етиб келди. Норасмий хабарга кӯра, Тошкентдан ваколатли намоянда келиб, Сӯх аҳли билан юзма ӯчрашармуш. Лекин бирон киши шикоятнома муаллифию имзо чеккан кишиларга расман хабардор қилмаганди. Биз бу маҷлис қаерда бӯлишини ҳам аниқ билмасдик...
Шундай қилиб уша орзиқиб кутилган кун ҳам етиб келди. Маслакдошлару ҳамфикрлардан биз Сӯх маркази - Ровонда яшаб ишлайдиган бир неча кишигина бу йиғилишда қатнаша олдик холос. Қолганларга бу хабарни етказа олмадик. Уша пайт ҳозиргидек техник алоқа воситалари йӯқ, оддий телефон ҳам би қишлоқда бир нечта бӯлиб, асосан давлат идораларига қарашли эди. Мактуб муаллифию у кишини раҳбарлик қилган Ҳамалов домла ҳам бехабар қолишганди. Биз мажлисгоҳгага етиб келганимизда зал асосан совхоз идоралари раҳбарлари, комсомолнинг “фаъоллар кадрлари” (биз ёш қаламкашларни гӯё нофаъолу фалаҷ кадрлар қаторида билишарди чоғи) –ю илғор тракторчиларга тӯла эди. Йиғинда 2-3-та хотин-қизлар ҳам кӯзга чалинардилар. Шу пайт ӯта солор, оқил, ӯз фикрида устувор ва айни пайтда муносибатда қаттиққул киши бӯлмиш - Сӯх совхоз партком котиби Ҳомиджон Нишоновга кӯзим тушиб қолди. Қовоқлари солиқ, нигоҳлари жиддий тус олган бу инсон бир чеккада андиша дарёсига шунғиб кетгандек эдилар. Меҳмонлар гурӯҳи ҳам залга кира бошлашди. Кичик жуссали совхоз директори Муҳиддин Юнусов чаққонлик билан икки қӯли кӯксидауларни президиумга чорлар, аммо Нишонов эса, пастда қандайдир нохуш манзарани кӯзатаётгандек пастда қолиб кетишди...
Бу йиғилиш Тошкенту Фарғона ва Риштондан келган намояндалар иштирокида давомли қарсаклар остида ӯтказиладиган оддий ва муқаррарий мажлис эди. Сӯх халқи талабига дахилли бирон ҳарф-сӯз ҳам йӯқ эди. Ӯрта мактаб у ёқда турсин, бошланғич мактабни аранг тугатган “Алифбе”-ни ҳижжалаб ӯқий оладиган совхоз директори эски усулда доклад қилар, у кишининг орқасида бир нафар тик турган ҳолатда маърӯза матнидан кӯз узмас эди,чунки директор ошни мош деб ӯқиб қолиши ҳам мумкин эди-да. Директорни хат саводи бӯлмасада, хотираси мустаҳкам бӯлиб, ёрдамчиси ёзган маърӯзани бир эшитишда ёдлаб олиш қобилиятига эга эди. Хусусан мен у кишининг бу истеъдодларига қоил қолмай иложим йӯқ эди. Ахир бу ёши улуғ раҳбар узлуксиз бир соат давомида доклад қоғозини ҳатто тесгари тутган ҳолатда ҳам “ӯқий олар” эдилар. Лекин ҳарна бӯлса ҳам, ҳақдан ӯтиш яхши эмас. Бу раҳбар ҳаддан ошган консерватив ва қаттиққӯл эди. Муҳиддин Юнусов неча йил аввал Сӯх совхозини икки йил бошқарган қишлоқ – хӯжалик соҳасидаги олий маълумотли мутахассис, миллатдӯст, халқпарвар ва одамжон инсон, Риштонлик Абдулҳамид Султонов (янги замон раҳбарлари мансаб курсисида туриб, аммо инсон эканлигини унутмаслик нима эканлигини тушуниб етишлари учун(!) Сӯх халқини меҳрига сазовор бӯлана марҳум Абдулҳамид-ака ҳаққида яқин кунларда материал бериш ниятидамиз) вазифадан кетганларидан сӯнг бу маснадга етишган эди.
Айтмоқчи, совхоз директори Муҳиддин Юнусов ҳаргалгидек маърӯзаларидан шундай хулоса чиқариш мумкн эдики СССР ҳудудида бирон тирик жон сӯхликларчалик бахтли эмаслар! Аммо биз яхши биларлик ким, у замон Ӯзбекистоннинг бошқа минтақаларига қараганда бизнинг аграр совхозимиз анча қолоқ бӯлиб, уша йили асосий қишлоқ – хӯжалик маҳсулоти саналмиш на картошка ва на суту гӯшт маҳсулотининг плони битмаган, фақатгина Ҳушёр олмазорларини тукин ҳосили Сӯхликларн салгина бош кӯтаришларига боис бӯлиши мумкин эди. Совхоз директорининг таърихий докладидан кейин жуда қаттиқ чаппак чалинди! Шу гулдурос қарсакларостида худди вожатийлар томонидан 1 Май байрами муносибати билан боғча болалари қӯлларига қӯлларига қизил байроқча ё пуффак беришганидек директор қулларига ҳам КӮЧМА ҚИЗИЛ БАЙРОҚни тутқазиб қӯйишди. Мен бу кулгули саҳнага қараб, ҳайратланган ҳолда ӯзимга ӯзим савол берар эдим: “Қайси муваффақиятлар учун?!” Гапни чӯзма қилмайлик, ҳамма хурсанд, анчагина сӯзга уста кишилар музокирага чиқиб, Сӯхга “ташриф буюриб, аҳоли ҳол-аҳволларидан хабар олиб, Кӯчма Қизил Байроқ билан совхоз аҳлини сарафроз этганлари учун” котталардан миннатдор ҳам бӯлишди. Котталар ҳам рози, директорни икки қӯли кӯксида!
Кӯрдим ки, мажлис якун топмоқда. Тезда блокнотдан бир парча йиртиб олиб, йиғилиш раёсати номига хатча ёзиб жӯнатдим. Бу руқъада 1000-дан ортиқ имзо чекилган халқ юборган мактубга жавоб талаб этиб, аммо негадир ӯз номимни зикр этмаган эдим. Мактубни ӯқиган юқори лавозимдаги кишини кӯзи (назаримда фамилияси Т.Тӯйчиев эди) гӯё қонталаш бӯлиб кетди. Ӯ зарда билан сӯрар эди: “Бу мактубни ёзган киши мард бӯлса, ӯрнидан турсин!” Бир лаҳзагина иккиландим ва жойимдан турдим. У ҳам бир неча сония ҳайрат билан менга қараб қолди, чунки уни қаршисида “мард” (тожик тилида мард сӯзи эркак кишини англатади. Таржимон.) эмас, бир “заифа” (Фарғонада ҳамиша аёлларга нисбатан “заифа” ва “муштипар” калималарини муносиб деб билиб келишган) эди. Сӯнгра менга ӯқтирибкетди: “Сиз одоб деган нарсани бласизми? “Салом, ӯртоқ фалончаев!” деб ёзибсиз, аммо котта кишига ҳурматли деб мурожиат қилинишини билмайсизми?” Мен кулимсираб қӯйдим, у гапига давом этди: “Ҳеч гапмас, мен сиз тожикларни тушунаман... Мен Тожикистонни Регар шаҳрида партиявий ишларда эдим. Уша пайтиёқ билиб олганман, сизларнинг тилларингда иззат-ҳурматни ифодалайдиган калима йӯқ. Масалан тожик халқи, ҳаммага, ҳатто отасинигаям “ту”, яъни, “сен”деб мурожиат килади. Маданият қани? Сизларни тилларингда “Шумо”, яъни “Сиз” деган гап йӯқ!...” Кӯтилмаганда ҳама норози оҳангда “Эҳ-ҳееее!!!”- деб юбордилар. Мен ӯзимни қӯлга олиб, ӯзбек тилида чиройли қилиб мақсадни тушунтирдим. Ёшлар баравар чаппақ чалиб юборишди. Сӯнгра мени қӯллаб бирин кетин сӯзга чиқишди. Мажлис бутунлай ӯзга тус олган эди. Хӯжакурсинга топширилган “тилбойлағич” Кӯчма Қизил Байроқ обрӯси ер билан яксон бӯлган эди...
Йиғилишдан кейин биз 4-5-та қалам аҳли “Ҳаёти нав” (ҳозирги “Садои Сӯх) газетаси редакциясига кирдик. Партком Ҳомиджон Нишонов ҳам кириб келиб, бизга дил сӯзларини баҳам кӯришди. Айтишларича, котталар Москвага юборилган мактубни у кишини
Ишлари деган гап чиқаришибти. Бир неча йил олдин партшколани тугатганларидан сӯнг Тожикистонни Қаротегинига прокурор бӯлиб борганларини рӯкач қилиб, “Сен тожикпараст Сӯхни алоҳида район қилдириб, ӯзинг райком бӯлмоқчисан!” деган туҳматни бӯйинларига осмоқчи бӯлишибти....
Дӯстим Хожа Камол 2012-нчи йили фейсбукнинг “Фарғона” гурӯҳида “Сӯхнинг битилмаган янги таърихдан сатрлар” номи билан босилган мақолаларида ёзган эдилар: “ Сӯх туманининг мустақиллиги, гуллаб яшнаши ва ривожланиши учун бир қатор шахслар жон куйдирганлар. Илгари Сӯх Риштон тумани таркибида бӯлган пайтда, одамлар пули ва вақтини йӯқ қилиб битта маълумотнома учун 70 километр йӯл босардилар. Шунинг учун ҳам бир неча нафар халқпарвар, диёнатли сӯхликлар юқори идоралар эшикларини тинмай қоқиб, Сӯх совхозини туманга айлантиришга муваффақ бӯлдилар. Халқнинг талаби ёзилган аризани Мирзожон Хӯжамов ва Ҳаётжон Мамажоновлар Ӯзбекистон Олий Советига етказдилар. Ниҳоят сӯхликларнинг азалий орзуси ушалди. Бунгача Риштон туманининг собиқ раҳбари, хусусан район партия комитетининг биринчи котибининг аҳолига носоғлом муносабатлари ҳақида юқори идораларга ӯнлаб шикоят аризалари битилган эди. Бу сатрлар муаллифини ҳам 1983 йилда Москвага ёзган шикоят мактуби учун район партия комитети ва миллий хавфсизлик қӯмитаси вакиллари Фарғона шаҳрига таклиф қилиб анча “олиб бориб олиб келган”, бир ҳафта давомида таъқиб қилган эди. Ёдимда, мени бир бурчакдаги хонага қамаб тӯрт киши сӯроқ қилган. Улар ӯзларини таништирган эди: бири маъмурий бӯлим мудири, иккинчиси парткомиссия раиси, учинчиси яна қайсидир бир бӯлим мудири ва тӯртинчи шахс КГБдан. (Номлари биринчи келтирилган уч шахснинг фамилиялари эсимда Атабаев, Вавилов, Юнусов). Мактубда Сӯхдаги мажлислардан бирида биринчи котибнинг ғайри ахлоқий муомаласи ҳақида гап кетган эди. У сӯхликларнинг хоҳиш-иродасига қарши, яъни Сӯх туманининг тузилишига қарши эди. Сӯроқ пайтида менга дӯқ-пӯписа қилдилар. Гӯё ки биринчи котиб Марказий Қӯмита номенклатурасида турадиган шахс ва сӯхликлар унга қарши олиб борган ҳар бир фаолияти учун қонун олдида жавоб берадилар. КГБ вакили эса, бу “жиноий ҳаракат” раҳбарларини топиш ва томирига болта уриш керак, деб гапирарди. Бизни давлат душманига чиқариб, яқин кунларда партия ва ҳукумат олдида жавоб беришимиз керак, дея чӯчитмоқчи бӯларди. Бу “жиноий гурӯҳ” таркибида Марям Эшонжонова (Марямбону Фарғоний), раҳматлилар Сулаймон Ҳамалов ва Иброҳимжон Раҳимжоновнинг номлари зикир этилган эди. Сӯх туманининг ташкил этилганлигига 26 йил бӯлди, бироқ бу шахсларнинг номини ҳеч ким билмайди. Уларнинг орасида шӯролар замонида ҳалол меҳнат қилган шижоатли шахслар бор эди ва ҳозир ҳам бор. Йигирма йил давомида туман раҳбарлари бир неча бор алмашди, бироқ, улар бу шахсларни қадрламадилар. ”
Яхши биламан, бизнинг Хоҷа Камолда “мен қилгандим, мен бор эдим” деган одат йӯқ. Бесабаб уша йиллар дӯстимизни КГБ қийноққа солгани йӯқ эди, чунки у киши мактуб муаллифи эдилар. Шунингдек кейинги 1989 йили Ӯзбекистон ССР Президиумининг раиси Мирзоолим Иброҳимов номига жӯнатилган талабнома ҳам Хожа Камолни қӯллари билан битилган бӯлиб, унга 107 нафар қаҳрамон оналар, УВУ қатнашувчилари, фаъол ёшлар ва умуман Сӯхнинг обрӯли кишилари имзо чеккандилар. Эшитишимча, бу талабномага қӯл қӯйганлар рӯйхатида Сари Кандалик қаҳрамон она Ҳукминисо Раҳимовани номлари биринчи
Рақамда жойлашган эди. Айтмоқчи, Ҳукминисо-ая бир умр мансаб курсисини тарк этмаган Ӯрунбой Раҳимовни умр йӯлдошлари бӯлиб, оила бошлиғи аёлларини сиёсий илғорлар етакчиси эканлигидан бехабар эканлар. Хоҷа ундан олдин мактуб нусхаси билан асли сӯхлик бӯлган Риштон туман мақомотида ишлайдиган мансабдор шахс қабулига ҳам кириб у даргоҳдан мулзам бӯлиб чиққан эди: "Эҳ, ӯғлим, туппдек кичик Сӯх район район бӯлармиди?)))” “ Сӯх совхоз ёш парткоми ҳам ҳа, ҳа яхши иш бӯларди, аммо ҳозир мен Ҳушёрга кетияпман” деб идорасидан чиқиб кетган эди,- дейди алам билан дӯстим Камолиддин.
Дар воқеъ, ҳамин чанд рӯз пеш, баъди пости ҳушдоркунандаи Камолиддин Азизов дар саҳифаи фейсбукиашон доир ба 30-солагии эҳёи ноҳияи Сӯх зимомдорон саросема дар толори мактаби мусиқӣ ҷамъомадаке доир намуданду чанд бакавули оши тайёр ба ҳайси шоҳидони он айёми бедорӣ ва фаъолону дастандаркорони эҳёшавии ноҳия ифтихормандона бо забони давлатӣ гӯшҳоро тафсонданд, аммо ба гӯшаи хаёл ҳам наоварданд, ки Камолиддин ва ҳаммаслакони он касро ҳам даъвад кунанд, то насли наврас аз ҷонбозиҳои ҳамдиёрони баори номус хабар ёбанд.
P/S
Аз навиштаи дӯстам ба ин чанд ҷумла таваҷҷӯҳ фармоед:
“Намояндаи КГБ бошад, мегуфт, ки бояд саркорони ин гурӯҳи “ҳаракати ҷиноӣ”-ро ёбанд ва ба решааш табар зананд. Моро душмани давлат шуморида, таҳдид мекарданд, ки рӯзҳои наздик дар назди партия ва давлат ҷавоб хоҳед дод. Дар ин “гурӯҳи ҷиноӣ” номҳои Марям Эшонҷонова (яъне, Марямбонуи Фарғонӣ), шодравон Сулаймон Ҳамалов, Иброҳимчон Раҳимҷонов зикр мешуданд ...”
Эҳ, дӯстам Камол, Шумо бо пости чандҷумлагиатон ҳаёти беш аз чиҳилсолаи маро пеши назарам овардед, аз миён солиёни зиёд паси сар шуданд, “шир”-и “Обишир дар коми садҳо нафар заҳр шуду рӯдбори Хунхӯр хун гирист, Чашма ба кӯршави наздик омад, аммо номи банда ҳанӯз дар Сӯхе, ки ба ҷон баробар дӯсташ медорам (ҳатто шабе нест, ки хобаш набинам) «сафед» нашуд, ки нашуд. Аз зимомдорону думбардорони онҳо чӣ гила, вақте ҳамқаламони азиз дар тазкираи «Ҷилои ахтарони Сӯх» номи ягона журналистзани сӯхиасл, нахустин узви Иттифоқи журналистон ва Иттифоқи нависандагони Тоҷикистон аз он диёр, аълочии матбуот, фарҳанг ва маориф, барандаи Мукофоти адабии байналмиллалии ба номи Пастернак, Ҷоизаи адабии ба номи С.Айнӣ ва дорандаи «Нишони сухан»-у ифтихорномаҳои зиёд, ки дар асл ташаббускори таъсисёбии маҳфили «Худафрӯз»-и Сӯх буд, ҳадди ақал дар пешгуфтори он китоб ёдрас нашудаанд?
Бале, Камол, дар ёдам ҳаст, ки Шуморо соли 1983 ба КГБ кашиданд ва қариб як моҳ бозпурсӣ ҳам карданд. Аммо ҳамон вақт даҳони маро бо роҳи дигар бастанӣ шуданд. Каминаро котиби сеюми райком Сурмахон Ҳакимова (аз тоҷикҳои риштонӣ) ба ҳузураш хонда гуфт, ки барои аъзо шудан ба партия ариза навис, дастгирӣ мекунам, ҳамин ки номзад шудӣ, ба мактаби 8-солаи Макаренко роҳбар таъин мекунем. Гуфтам, ки не, маро ба Тошканд даъват кардаанд, ба газетаи «Ҳақиқати Ӯзбакистон» меравам.
… Вале бо хости Худо роҳам ҷониби Тошканд боз нашуд, балки Қаламкаши азал нақшаи шоҳроҳи маро ба таври дигар тарроҳӣ карда будааст. Ман соли 1984 муқими Тоҷикистон шудам, ки ҳазорон бор шукр мегӯям.
М.Ф.
29.02.2020
Download 33,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish