Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили



Download 477,29 Kb.
bet24/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир,
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғолса, куч йўқдурким, тўхтатсун,
Қувват йўқким, халқ истагин йўқ этсун.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди,
Халқ истади: тожу тахтлар йиқилди.
Халқ истаги озод бўлсун бу ўлка,
Кетсун унинг бошиндаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ҳовлиқар, бир ўйнар.
Йўқликни-да, очликнида йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…
Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик.
Кўринганидек, шоир халқнинг буюк қудратини тавсифлаш билангина чекланмаяпти. Бу қудратнинг феъл-сажиясига ҳам ишора қилмоқда. Унинг гоҳ қўзғалиб, кўпириши, гоҳ қайнаб, интилиши, гоҳ ҳовлиқиб ўинаши Пушкиннинг бир маҳаллар 1825 йилги декабристлар қўзғолони муносабати билан ёзилган, денгиз пўртанасига хитоб қилувчи «Алвидо, зўр қудрат, асов ғалаён!» сатрини ёдга солади. Дарҳақиқат, ҳар бир исён, қўзғо-лонда ҳам «асов» бир куч бор. У кутилмаган томонларга бурилиб, «беҳбуд»ни «нобуд» қилмоғи ҳам ҳеч гап эмас. У билан ким ўйнашмоқчи бўлса, ҳалокатга маҳкумдир. Иккинчидан, у, маълум бўлганидек, бошқарувга муҳтож. Шу жиҳатдан, халқ ичига киришда икки маъно бор. Биринчиси, халқдан куч-қудрат олмоқ, у билан бирга бўлмоқ; иккинчидан, уни эзгуликка йўналтирмоқ.
Агар Чўлпон даври воқеларини яхши билсангиз, унинг деярли ҳар бир шеърининг ёзилиш тарихини тиклаб олишингиз мумкин. Заки Валидий у ҳақдаги юқорида номи тилга олинган мақоласида шоирнинг «Улуғ йўлда», «Кураш», «Виждон эрки», «Халқ» шеърларини шу йўналишда таҳлил қилиб, унинг чинакам мил-лий шоир эканлигига диққатни қаратган эди.
Масалан, 1920 йилда ёзган шеърларини олинг. Уларнинг аксарияти бевосита ўша йили 1 — 5 сентябрда Бокуда бўлиб ўтган Шарқ халқлари қурултойи таассуротлари остида ёзилган. Шунда Туркистондан бутун бошли бир поезд борган. Хориждан ҳам ва-киллар келганлар. Кенг миқёсларга чиқиш вакилларимизнинг ўзликларини англашга ёрдам берган. Вакиллар орасида Чўлпон ҳам бор эди. У ўзининг «Қаландар ишқи», «Ёруғ юлдузга» шеърлари остига «Боку,1920 йил» деб қўйган. Биринчисига «эски тартибда» деб изоҳ беради. Бу билан унинг шакли-мазмунига, яъни арузда, анъанавий муҳаббат мавзуида ёзилганлигига ишора қилади. Дарҳақиқат, шеър жанрига кўра ғазал бўлиб, ҳазажи мусаммани солим
(мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун,
мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун
да ёзилган. Унинг матлаъи (биринчи байти) қуйидагича:
Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку,
Асрлик тош янглиғ бу хатарли йўлда қотдим-ку.
Мазмун ҳам ишқий. Биргина «асрлик тош», «хатарли йўл» ва унда «қотмоқ» ишқий мазмундан узоқроқдай туюлади. Қолгани — анъанавий. Оҳанг — равон, дард — самимий.
Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир,
Ҳалокат бўлғусин билмай, қулочни катта отдим-ку.
Карашма бировга ёқиш учун қилинадиган нозли, ёқимли хатти-ҳаракатдир. Шоир уни денгизга қиёс қилаяпти. Ёқимли денгиз, муаллиф наздида унинг пўртанали ҳам, осойишта ҳам пайти эмас. Енгил чайқалиб турган ҳолати. Оҳиста чайқалган денгиз кишини ўзига ром этиб, унга тушган кишини ичкариларга олиб кетиб қолганидай маъшуқанинг ҳам ёқимли ҳара-катлари ошиқни сеҳрлаб, охири нима билан туташини айтиб бўлмайдиган ҳолга келтириб қўйган. Шеърда мумтоз адабиётимизга хос бўлган мана шу руҳий ва моддий ҳолатларнинг айни бир матнда жамланиши яққол кўриниб турибди. Айни пайтда, бу ерда алданганлик эътирофи, ҳатто унинг енгил изтироби ҳам бўртиб турибди.
Навбатдаги байтда муқояса бошқа йўналишга кўчирилади:
Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар,
Бу дунё деб, у дунёни баҳосиз пулга сотдим-ку.
Карашмадан бошланган гап ишққа, ундан эса, бу йўлда энг муқаддас нарсаларни барбод этганлик эътирофига ва унинг ҳам енгил изтиробига келиб боғланмоқда. Ва шеър шу тахлит шоир кечинмаларининг руҳий ва моддий олам воситасидаги эътироф ва изтиробга қурилган муқоясаси асосида давом этади. Кўринганидек, унинг анъанавийлигига, ишқийлигига шубҳа йўқ. Шу билан бирга, у фақат ишқий доирада қолган дейиш ҳам тўғри бўлмайди. Эътироф ва изтироблар деярли ҳамма ўринда адданиш ва пушаймон маъноларини ҳам ташийдики, бу хоҳланг-хоҳламанг, шўроларни билиббилмай этагидан тутган жуда кўп миллатпарвар зиёлиларимизнинг ўша кунлардаги туйғуларига эш эди. Бу ҳолни ғазалнинг пушаймон армон даражасига кўтарилган мақтаъида ҳам очиқ-ойдин кузатиш мумкин:

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish