Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили



Download 477,29 Kb.
bet21/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Дарахтнинг бўшини қурт ейди доим
Тариҳда мисоллар жуда кўп бунга… —
сатрлари билан бошланадиган машҳур «Бўри билан қўзичоқ» ма-салини билмайдиган йўқ. Ёки неча ўн йиллар давомида Ҳамза театри саҳнасидан тушмай келган «Ҳамлет»ни олинг. Бу таржималар аллақачон халқ мулкига айланган эди, фақат уларнинг таржимони кўрсатилмас эди. Шунингдек, адибнинг адабий-танқидий асарлари ҳам эстетик тафаккуримиз ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Чўлпон шеърияти
Чўлпон адабиётнинг жуда кўп тур ва жанрларида самарали ижод этган бўлса-да, шоир сифатида кўпроқ шуҳрат топди. У XX аср ўзбек адабиётининг забардаст вакили, янги ўзбек шеъриятининг бонийсидир. Унинг ўз даврида тўпламларда босилиб чиққан ва бугун маълум бўлган шеърлари у қадар кўп эмас. Лекин улар ўзбек зиёлиларига чақмоқдек таъсир қилган ва бутун адабиётни ўз измига олган эди. 20-йиллар ўзбек шеъриятининг чинакам Чўлпон давридир.
У шеъриятга жуда эрта кириб келди. Илк шеърлариданоқ мил-лий шоир сифатида танилди. Масалан, бизга маълум бўлган ва матбуотда чоп этилган илк шеъри «Туркистонли қардошларимизга» ўксик Ватан — Туркистон жароҳатлари ҳақида эди. Чунончи, «маърифатсизлик балосига йўлиққан», фойдазарарини унутган, яхши-ёмонини танимайдиган, тор манфаатлари доирасида кўмилиб қолган, «топганини бошқаларга бериб», ўзи «оч-яланғоч» қолган, бир сўз билан айтганда, миллат сифатида адойи тамом бўлган «бизни халқ» ҳақида эди. Исмоилбек Гаспринский вафотига бағишлаб ёзган марсиясида буюк ислоҳотчининг «уйғотгувчи устод»лигига диққатни қаратди. 1917 йил 28 ноябрдаги «Туркистон мухторияти»ни олқишлаб чиқди, уни «озод турк байрами» сифатида қабул қилди. Унга меҳру муҳаббатини изҳор этди. Уни қўлга киритган Ватан ва халқни шарафлади:
Мухторият олинди,
Ишлар йўлга солинди.
Миллий маршлар чолинди,
Душман ўртансун энди!
Ҳуррият — байроғимиз,
Адолат — ўртоғимиз,
Хурсанд бўлган чоғимиз,
Мевалансун боғимиз!
Туркистонли — шонимиз, туронли — унвонимиз,
Ватан — бизни жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!
Вазият мураккаб эди. Шўро мафкураси ислом дунёсининг энг нозик нуқтасидан — мусулмончиликнинг фақирпарварлигидан ғоят усталик билан фойдаланиб, Туркистоннинг зиёлилари қалбини забт эта борди. Шоирнинг 1918 йилда «Низомиддин Асомий ўртоққа» бағишланган ва ўша йили Туркистон Компартияси ва Марказий Ижроия қўмитаси органи «Иштирокиюн»да чоп этилган «Қизил байроқ» шеърини ҳамда ундаги «мазлум ишчилар» билан «қонхўр буржўйлар» муқоясасини бошқача изоҳлаш мумкин эмас. Лекин шоир кўп ўтмай, жуда кўп замондошлари сингари алданганини англаб етди. Эътироф эътирозга, у эса ўз навбатида, эътизорга айланиб борди. Бу Чўлпон ижодий тақдирига хос муҳим ва мураккаб бир ҳолдир.
Шоир совет ҳокимияти зўрайиб, эркин фикр қийин-қистовга тушаётган 1926 йилда учинчи ва «Соз»ни ҳисобга олмаганда, сўнгги шеърий китобига қуйидаги сермаъно сатрларни эпиграф қилиб келтирган эди:
Бир эсиб ўтдилар «Уйғониш» еллари,
Бир қайнаб тошдилар кўзёши — «Булоқлар».
Эй, тонгда қалтираб ўйнашган япроқлар,
Тек туринг, ёйилсин энди «Тонг сирлари».
Ҳақиқатан ҳам, 1916 йил мардикорлик воқеалари, 1917 йилда оқ подшонинг тахтдан ағдарилиши, олинган ва бой берилган ис-тиқлол, 20-йилларнинг жангу жадаллари миллатни уйғотди. Севинч ва алам ёшлари тўкилди. «Булоқлар» ўша кўз ёшлардир. Ҳаммаси ўтди. Энди ўтганни англамоқ ва англатмоқ замонидир. «Сирлар»ни очмоқ замонидир. Шоир «тонгда қалтираб ўйнашган япроқлар»ни — гофил, чорасиз авлодни тинглашга, идрок этишга ундайди.
Ҳар уч тўпламнинг бош мавзуи Ватан ва Миллат ташвишларидир, Туркистоннинг туганмас дардидир. Шоир она юртининг ажиб манзарасини чизади. Ўқувчининг кўз ўнгида «тоғлари кўкларга салом берган», «салқин сувлари учмохларнинг кавсаридек покиза», бўлиқ-маҳсулдор қир-адирлари маъсум гўдак хаёлидек кўз етмас, адо бўлмас Туркистон пайдо бўлади. Бироқ шоир — дилгир, маҳзун. Шоир эмас, тўғрироғи, у чизиб берган манзара маҳзун. Гап шундаки, жаннатдек бу ўлка ваҳшиёна топталган: «кўм-кўк гўзал ўтлоклар босилган», уларни тўлдирган пода-йилқилар йўқ, отлар кишнамайди, қўйлар маърамайди. Қизлар, келинлар тоғ-тошга беркинган. Ватан бегоналар оёғи остида. Шунинг учун ҳам сувлар тошдан-тошга урилиб, нола қилади, булоқлар инг-райди, минг битта ҳадик билан ирмоққа қуйилади. Шонли тарих, эрк ва истиқлолни ҳар нарсадан муқаддас тутган, қулликка ҳеч қачон бўйин эгмаган оталар шижоати эсга тушади. Шоир «от чопганда учар қушни тутгувчи» йигитларни, «Тоғ эгаси сор бургутлар»ни қидиради. Ўлкага хитобан, уни кўп йиллардан буён «бағрини эзиб», «эгасини бир қул каби янчиб келган» «ҳеч ҳаққи йўқ хўжалар»га «кет!» дейишини, «қўлларига эрк бер»ишини, яъни қиличини қиндан олишини истайди. Уни тинимсиз сўроққа тутади. Зулм ва хўрликка, таҳқир ва маломатларга жавобан «ўч булути»нинг «селларини ёғдир»ишини истайди.
Биз шоирнинг 1920 йилда ёзилган ва ўз даврида жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлган «Бузилган ўлкага» деган шеърининг мазмунини келтирдик. Шоир унга «достон» деб изоҳ берган. Аслида у ҳажман унча катта эмас, 60 сатр атрофида. Лекин унинг бағ-рига Туркистондай жаҳон цивилизациясининг чорраҳасида келган бир ўлканинг фожиаси сингдирилган. Номи ҳам жуда ўринли. Дарҳақиқат, бу — бузилган ўлка! Уни буздилар. «Маданият» номи билан, «йўқсулпарварлик» шиори билан буздилар. Шеърда икки нар-сага алоҳида диққат қаратилаяпти. Бири — табиатнинг ўзидай мусаффо, гўзал, дилтортар ўлка. Иккинчиси — уни шафқатсиз пой-мол этган ваҳший куч. Агар уни жамият ҳаётига кўчирадиган бўлеак, бир тарафда қадим замонлардан буён ўз анъаналари билан тинч ва осойишта, бировга зарра малол келтирмай яшаб келаётган Туркистон ва унинг бойликларини талаб, халқини хизматкорга айлантириш истагидаги Русия. Табиийки, шоир халқи бунга чидай олмайди, айниқса, Миллат ва Ватанни ҳар нарсадан муқаддас тутган ижодкор. Гап — шунда. Бу шеър ҳали шўролар куч олмагани, эркин фикрга бир қадар йўл берилгани учун босилиб чиқди ва турли талқинларга сабаб бўлди. Шоир Ғайратий ҳатто унга жавобан «Тузалган ўлкага» деган шеър ҳам ёзди. Лекин шеър ўз ишини қилди. Миллатнинг воқеа-ҳодисаларга муносабатини шакллантириб борди. 20-йиллардаги авж олган миллий истиқлолчилик ҳара-катида, тахмин қилиш мумкинки, Чўлпоннинг ҳам маълум хизмати бор.
Шоир шеъриятини кузатишда давом этамиз. Юқоридаги шеър эътироз шеъридир. Эътироз Чўлпоннинг замон воқеаларига, биринчи навбатда, шўро тузумига ва умуман, рус истибдодига муносабатидир. Унингча, шўро тузуми ва рус истибдоди бошқа-бошқа нарсалар эмас. Бири иккинчисининг бевосита давомидир. Шакли ва воситалари ўзгарган, холос. Бу — муҳим нуқта,
«Қўзғалиш» шеърида ёзади:

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish