БУ – МЕН
Меҳнаткашдир қўлларим,
Кучга тўлган, забардаст.
Шунга очиқ йўлларим,
Ёмонликка у чапдаст.
Бошим ақлга тўла,
Жамланган ғиж фаросат.
Не бўлса бошдан сўра,
Ақл келтирар роҳат.
Оёқларим чаққондир,
Яхшиликка чопгандир.
Олға босаман қадам,
Сакраб, қувват топгандир.
Тийрак кўзим чароғон,
Китоб билан билағон.
Бувимнинг кўзлари-чи,
Кўзойнакла топағон.
Боғда гуллар хушбўйдир,
Бурним ҳидлар ялпизни.
Ширин ислар таралса,
Бунда топасиз бизни.
Оғзим маҳкам, ҳар гапни,
Гапирмайман бежизга.
Тилим бурро, тишим соғ,
Кўрсатай ўғил-қизга.
Қулоқларим эшитар,
Фақат билим, хушхабар.
Тинглаб, роса бойитар,
Ақлу хушим ҳар сафар.
©Насиба Эрхонова
Do'stlaringiz bilan baham: |