Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили



Download 477,29 Kb.
bet20/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Ижодий мероси
Чўлпон бизга қолдирган адабий меросининг умумий кўлами бир қадар маълум булса-да, улар ҳали бир жойга тўпланиши у ёқда турсин, айримлари аниқланиш босқичида турибди. Шунга қарамасдан, шоир асарлари уч томлигининг нашр қилиниши ва булардан иккитасининг ўқувчилар қўлига текканлиги муҳим ҳодиса бўлиб, муаллиф ижоди ҳақида фикр юритишга бемалол имконият беради. Жумладан, 1-жилдидан шоирнинг «Ўзбек ёш шоирлари» (1922) тўпламига кирган 14 шеъри ва «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» (1923), «Тонг сирлари» (1926), «Соз» (1935) ва турли давр матбуотида эълон қилинган шеърлар, жами — 252 шеър ўрин олган. Бу шоир шеърларининг тугал нашри эмас, албатта. Масалан, Б. Дўстқораев босмага тайёрлаган «Гўзал Туркистон» (1997) тўпламида юқоридаги нашрга кирмай қолган шеърлари бор, изоҳлар билан чоп этди. Гоҳ-гоҳ матбуотда янги топилган шеърлари эълон қилиниб турибди. Бу, табиий ҳол, албатта.
Чўлпон носир сифатида ҳам адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Адиб уч жиддлигининг 2-жилдига унинг машҳур «Кеча ва кундуз» романи билан биргалиқда турли даврларда ёзилиб чоп этилган 13 ҳикояси киритилган. Улар орасида 1914 йилда эълон қилинган илк ҳикоялари «Қурбони жаҳолат» ва «Дўхтур Муҳаммадёр»дан совет даврида босилган «Килеўпатра» (1923) гача бор.
«Қурбони жаҳолат»да Эшмурод деган йигитнинг фожиали тақдири ҳикоя қилинади. Эшмурод — ўқимишли йигит, лекин атроф зимистон. Ҳаммаёқда жаҳолат. Ҳатто ўз отаси уни газета ўқигани учун масхара қилади. Мактаб, илм-фан, ибрат олиш деган гапларга миллатнинг тоқати йўқ — Эшмуродга мана шу ташвишлар тинчлик бермайди. Унинг устига бир воқеа юз беради-ю Эшмуроднинг ҳаёти остин-устин бўлиб кетади. Эшмуродларникига унинг ёшликдаги танишларидан Мўминжон келган эди. Кўзини шамғалат қилиб, отасининг соатини ўмариб кетибди. Отасига эса яқин дўсти Назарали сўфи ҳадя қилган эди. Мўминжон кетиши билан изма-из улар кириб келадилар. Гап айланиб соатга келиб тақалади-ю, унинг йўқолгани маълум бўлиб қолади. Изза бўлган ота ўғлига дашном бериш билан кифояланмайди, калтаклайди. Эш-мурод номус кучидан ётиб қолади. Бир ойча ётиб, бир оз тузалгач, қўшниси мингбошининг боғчасига чиқиб, газета варақлаб ўтирганда яна шундай воқеа юз беради. Мингбоши уни газета ўқитиш учун меҳмонхонасига таклиф қилади. Ўйинқароқ ёшлардан бири келиб, бу гал мингбошининг қозиққа осиб қўйилган тилла соатини ўғирлайди ва унинг туҳмати Эшмуродга тушади. Ҳеч бир гап-сўз йўқ, миршаблар бостириб келиб, уни қамамоқчи бўладилар. Буларга чидай олмаган Эшмурод ўзини отиб, нобуд қилади. Бир-икки кундан кейин тафтишлар чоғида ўғри аниқла-нади, лекин вақт кеч эди. Шу тариқа у жаҳолат қурбони бўлади.
Асар бадиий жиҳатдан заиф, албатта: воқеалар сунъий, тил ишланмаган, драматизм ночор ва ҳоказо. Лекин дастлабки ҳикоясидаёқ воқеликни маҳзун, фажеъ идрок этиш, Туркистон муси-батини теран англашга интилиш сезилади.
«Дўхтур Муҳаммадёр»да бир оз нур бор. Муаллиф маърифатчилиги бир қадар ёруғ бўёқларда акс этган. Ҳикоя марказида Муҳаммадёр тақдири туради. У 15 ёшида отаси билан ҳажга бориб, бир дунё саргузаштни бошидан кечирган Ҳожи Аҳмаднинг ўғли. Ҳожи Аҳмад инсон саодати илм-маърифатда эканлигини яхши англайди, бир гуруҳ жоҳил қиморбозлар қўлида жон бераркан, ўғлига ўқишини тайинлайди. Муҳаммадёр отаси қотилларидан ўч олмайди. Ҳаммасига айбдор жаҳолат эканлигини тушуниб етади ва бор кучи билан ўқишга берилади. Жамияти хай-рия воситаси билан дастлаб Бокуда гимназияда, сўнг Петроград университетида, ниҳоят 7 йил Швейдарияда дорилфунуннинг тиббиёт факультетида ўқийди. Юртига қайтиб келиб, билими орқасидан обрў-эътибор топади. Хусусий шифохона очиб, камба-ғалларни текин даволайди. «Ватан» номли журнални, «Хабар» деган газетани йўлга қўяди. Оддий Муҳаммадёрдан «Дўқтур ходими миллат Муҳаммадёр»га айланади.
Муҳаммадёр дўхтургина эмас, қалам эгаси ҳамдир. Петроградда экан, азиз умрлари самарсиз кечаётган мадраса талабалари турмушидан «Умрлик шогирдлар» деган роман ёзади ва рус тилига таржима қилинади. Талабалигининг сўнгги йилида эса, Моск-ва ва Петрограддаги туркистонли масковчи бойлар ҳаётидан «Пойтахт меҳмонлари» номли бир театр китоби ёзиб, «тилсиз», илмсиз, маданиятдан узоқ боёнларимизнинг кўча-кўйда, меҳмонхо-на номерларида ажнабийлар томонидан ҳақорат қилинишларини кўрсатиб беради. Уни ўзи русчага таржима қилади. Пойтахт театрларидан бирини ижарага олиб, талаба ўртоқлари билан саҳнага қўяди. Бош роль — хўжайинни ўзи ўйнаб, олқишлар олади. Кўри-наяптики, Чўлпон XX аср бошидаги Туркистоннинг пешқадам кишиси деганда, замоннинг мана шундай ҳамма масалаларига жавоб бера оладиган, барча жабҳада элнинг корига ярайдиган шахсни тасаввур этади.
Муҳаммадёрнинг барча хатги-ҳаракатларини бошқариб турган куч унинг эл-юртига муҳаббатидир. Бир томонда, пул топиб, ақл топмаган бойларимизнинг ўз сарватларини қимор ва фаҳшга сарфлаб, мол-мулкларининг ажнабий келгиндилар қўлига ўтиб бориши, илмсиз маст-аласт бойваччаларнинг ўзаро талашиб, бурниларидан нарини кўра олмасликлари, иккинчи ёқда, таҳқирлар, ҳақоратлар Муҳаммадёрни қатгиқ изтиробга солади. Дарҳақиқат, унинг наздида миллатни маҳв этган энг буюк иллат жаҳолатдир. У поездда Ватанидан олислаб кетар экан, буюк боболарини кўрган бобо тоғларга қарата нидо қилади. Уларни кўзларини очишга у замон билан баравар қадам ташлашга чақиради:
«Эй ватандошларим! Қачонгача бу ғафлат? Нимага бунча хуш-ёқмассизлар? Ахир, сизлар ҳам одам-ку! Одамлардек ҳаракат қилингизлар! Кўз олдингизға келуб турғон илм ва маърифат мевасидан фойдаланмасдан нимага оғизларингизни очуб қараб турасизлар? Нимага бу ишларга киришмайсизлар? Уйқудан кўз очинглар! Уйқудан қўз очинглар! Урининглар! Илм, маърифат ва ҳунар изланглар! Вақт етди, балки ўтди!»
Узоқ йиллар Европада юриб, Туркистонга қайтар экан, поездда яна ўша эски манзарага дуч келади: «вагон ичида пиш-пиш ухлаган ва билет йўқотуб кандуктўрлардан таёқ еган бетартиб» миллатдошлари… Муҳаммадёр чидай олмай, танбурга чиқади. Кўзига мафтункор ватаннинг манзаралари урилади. Йўқ, булар Швейдариядан мутлақо қолишмайди. Маҳсулдор тупроқларининг эса, Американикидан ҳеч бир камлиги йўқ…
Унинг хаёлидан шулар ўтади: «Халқ ўз фойдасини англаса, миллий мактаб ва мадрасалар очса, Оврупо дорилфунунлариға болаларини юборса, дўқтур, адвокат, муҳаррир ва ҳунарманд, савдогарлар ва муҳандис(инженер)лар чиқса, бунларнинг ҳар бири ўз вазифаларида туруб ишларин тартиби ила юргузсалар ва халқимизнинг фойдасини кузатсалар, нақадар олий ва нақадар гўзал бўлур эди…» Лекин бу хаёллар шу ондаёқ шубҳага ғарқ бўлади, яна жонланади. Агар шундай фикрли одамлар ҳар шаҳарда бўлсалар, албатта, амалга ошади, деб ўйлайди. Ватанига қайтгач, ғайрат билан ишга киришади ва кўп нарсага эришади. Хусусий шифохона ва магазинларга меҳнати, тадбиркорлиги билан қонуний асосларда эришади.
Кўринганидек, ҳикоя маърифий даражада қолган, бадиийликка кўтарилган эмас. Асосий сабаби баёнчилигида. Тасвир деярли йўқ.
20-йилларда нашр этилган ҳикоялари, хусусан, ўзбек аёллари такдиридан сўз очган «Қор қўйнида лола», «Ойдин кечаларда», «Нонушта», «Гавҳарой» каби ҳикоялари бадиий савияси билан 10-йиллардаги асарларидан кескин ажралиб туради.
Чўлпоннинг энг машҳур насрий асари, шубҳасиз, «Кеча ва кундуз» романидир.
Чўлпон театрчилик билан ҳам шуғулланди. Айниқса, Бухоро ва Москвада эканлигида. Бир қатор драмалар ёзди. Мутахассислар унинг «Бой» (1914), «Халил фаранг» (1917), «Ёрқиной» (1920), «Чўпон севгиси», «Чўрининг исёни», «Муштумзўр», «Ўртоқ Қаршибоев», «Ҳужум» (В.Ян билан ҳамкорликда) каби саҳна асарлари ёзганлиги ҳақида маълумотлар берадилар. Лекин, афсуски, уларнинг аксарияти матни йўқ, тақдири номаълум. Айримларининггина мазмуни ва йўналиши ҳақида қайдлар бор. Масалан, Заки Валидий «Чўрининг исёни», «Муштумзўр», «Ўртоқ Каршибоев» ўзбек инқилобий ҳаракати тарихидан олингандир», деб ёзади. «Ҳужум» номидан кўриниб турганидек, хотин-қизлар озодлиги мавзуига бағишланган.
Чўлпон уч жилдлигининг 2-жилдига 1923 йилда чоп этилган «Гуноҳ» номли ихчам бир «кулгу томоша»си билан «Ёрқиной» киритилган. Демак, юқорида номлари келтирилган 8 асарнинг 2 тасининггина матни бор.
«Ёрқиной»нинг 3 жилдликдаги нашри 1926 йилги Москва босмаси асосида амалга оширилган. О.Шарафиддиновнинг аниқлашича, ўзбек драмтеатри репертуарида энг узоқ, салкам ўн йил сақланган асарлардан. Асарнинг марказида Ёрқиной образи туради. У хоннинг саркардаси Ўлмас ботирнинг якка-ю ягона қизи. Ўлмас ботир қизини ўғилдай тарбия қилган, ёшликдан қилич-бозлик ҳунарини ўргатган. Киз отасининг боғбони Пўлатни се-вади. Пўлатнинг ҳам унда кўнгли бор. Ўлмас ботир эса қизини хоннинг ўғлига бермоқчи. Бу орада Нишабсой ҳокими ҳам одам қўйган. Муаллиф асар воқеаларига ижтимоий (оқ-қора) бўёқ беради. Масалага шу даврда шитоб билан адабиётга ҳам кириб келаётган фақирпарварлик маслагидан ёндашади. Чунончи, қизнинг отаси билан Пўлат ўртасида ўтиб бўлмас чоҳ бор. Пўлатнинг барча қариндошлари хон ва унинг саркардаси Ўлмас ботир томонидан ўлдирилиб, ўзи хизматкорликка олинган. Хонлик салтанати билан халқ ўртасидаги низо авжда. Халқ жунбушга келиб, кўтарилган. Пўлат халқ ишончини Ёрқинойга муҳаббатидан устун қўйиб, улар билан тоғларга чиқиб кетади ва Ўлмас ботир қўшинига қарши урушга киради. «Уруш орқасида»ги воқеалар ҳам шиддатли кечади. Нишабсой ҳокими вазиятдан фойдаланиб, макр-ҳийла билан Пўлатнинг номини ўртага қўйиб, қизни қўлга туширади. Ёрқиной тадбиркорлик билан Нишабсой ҳокими қўлидан ўзини қутқаради. Бугина эмас, халқ билан хон орасидаги урушни ярашга айлантиради. Пўлат хон кўтарилади, адолат қарор топади.
О. Шарафиддинов Чўлпоннинг Ёрқиной образини яратишида «Олой маликаси» номини олган Қурбонжон додхоҳ (1811— 1907) ни кўзда тутган бўлиши эҳтимолини қайд этади. Бизга ҳам бу анча мантиқли кўринади. Бунга шуни қўшимча қилиш мумкинки, 1875 йилда Худоёрхон қочиб, Насриддинбек тахтга чиққанида халқ ғалаёнлари авж олиб, бир муддат Андижоннинг Бўтақора қишлоғидан Пўлатхон хон кўтарилган эди. Чўлпоннинг ўз қаҳрамонини яратишида бу воқеа ҳам туртки бўлган бўлиши мумкин.
Чўлпоннинг адабий-танқидий мероси ва таржималаридан ҳам намуналар чоп этилган. Масалан, 1994 йилда унинг адабий-танқидий мақолаларидан бир дастаси «Адабиёт надир?» номи остида «Чўлпон» нашриёти томонидан чоп этилди. И.С.Тургенев, Н.В.Го-голь, Л.Андреевдан қилинган айрим таржималари 3 жилдлик асарларининг 2-жилдида босилди. Умуман олганда, зиёлилар шоир таржималаридан собиқ шўро даврида ҳам хабардор эдилар. Масалан, И. А. Криловнинг:

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish