Лик билан ишлов бериш ва дазмоллаш ускуналари



Download 21,59 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,59 Kb.
#44018
Bog'liq
NIIB


НАМ-ИССИ£ЛИК БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШ ВА ДАЗМОЛЛАШ УСКУНАЛАРИ
Режа:

  1. Нам-иссиқлик билан ишлов беришнинг вазифалари.

  2. Нам-иссиқлик билан ишлов бериш операциялари

  3. Дазмоллаш ускуналарининг вазифаси.

  4. Дазмолловчининг иш ўрни

Нам-иссиқлик билан ишлов беришнинг вазифалари
Нам-иссиқлик билан ишлов бериш кийим деталларига ва тайёр буюмларга муайян шакл бериш ва уни харидоргир (товар) кўринишли қилиш учун керак. Нам-иссиқлик билан ишлов бериш операциялари жуда хилма-хил. Турли чокларни ёриб дазмоллаш ва букиб дазмоллаш, Ярим тайёр махсулотлар четини (чўнтаклар, хлястиклар ва ҳоказо четини) букиш, кийим деталлари эзилган жойларини дазмоллаш, кириштириб дазмоллашнинг турли хиллари (пиджаклар, палтолар олд бўлагини, борт қотирмасини кириштириб дазмоллаш) ва ҳоказо нам-иссиқлик билан ишлов бериш операцияларига киради.
Нам-иссиқлик билан ишлов бериш вақтида материални намлаш, қизитиш, кераклигича деформациялаш керак, кейин эса қуритилади ва материални совитишга қўйилади. Демак, материалнинг қанчалик намлиги, унинг қизитилиш температураси, босим, ишлашнинг ва нам сўрилишининг давомийлиги нам-иссиқлик билан ишлов бериш натижаларини кўрсатадиган асосий омиллар ҳисобланади.
Ана шу кўрсаткичларнинг энг мувофиқ қийматларини танлаб олиш нам-иссиқлик билан ишлов беришнинг рационал режимини белгилайди. Турли толалардан тўқилган материаллар учун нам-иссиқлик билан ишлов бериш режимлари ҳам турлича бўлади.
Нам-иссиқлик билан ишлов бериш операциялари
Тикувчилик ишлаб чиқаришида нам-иссиқлик билан ишлов беришнинг уч тури ишлатилади: дазмоллаш, пресслаш ва буғлаш.
Дазмолнинг иш қисмини намланган Ярим тайёр махсулот устида 14700Па гача босим билан бирии-кетин суриб нам-иссиқлик билан шилов бериш дазмоллаш деб аталади. Дазмоллаш учун қўл дазмоллари ва механизациялашгаи дазмоллар, дазмол столлари ишлатилади. Ишлов беришнинг рационал режимига риоя қилиш қийинлигини ва мехнат унумдорлиги камлиги дазмоллашнинг камчиликлари ҳисобланади.
Пресслашда Ярим тайёр махсулот буғланади, прссс ёстиқчаларида муайян босим ҳосил қилинади, намлик сўрилади. Берилган параметрларни таъминлаш учун керакли пресслаш вақти 60 секундгача бўлади. Ярим тайёр махсулотлар ва буюмлар хилма-хил конструкцияли прессларда прессланади.
Буғлашда материал толаларида олдинги ишловлар натижасида ҳосил бўлган кучланиш йўқотилади шунингдек баъзи бир ялтираб қолган жойлар (ялтироқ доғлар) йўқотилади. Буғлаш буюмга ишлов бериладиган жойларга буғ оқимини юбориш йўли билан бажарилади. Буғлаш учун буғлагичлар, буғли ҳаво манекенлари, махсус буғ қурилмалари ишлатилади.
Дазмоллаш ускуналарининг вазифаси
Ярим тайёр махсулотлар ва тайёр буюмларни нам-иссиқлик билан ишлов бериш операциялари процесс ичидаги операцияларга ва якунловчи ёки пардозлаш опрацияларига бўлинади.
¥озирги вақтда буғ ва электр билан қизийдиган дазмоллар ишлатилади. Дазмолларда буғ ишлатилиши намлаш, дазмоллаш ва буғлашдан иборат учта операцияни бирлаштириш имконини беради.
Тикувчилик саноатида электрда, буғда ва элсктр-буғ билан кизитиладиган дазмоллар ишлатилади. ¥амма дазмоллар уларнинг масқасига қараб классификацияланади; ватанимиз заводлари чиқарадиган дазмолларнинг массаси 2,3 ва 5кг. бўлади.
Дазмолловчининг иш ўрни
Дазмолловчи ишчи ток уришдан мухофаза қилинган бўлиши керак. Дазмол тўри йиғилган, қизиши, корпусига ток туташиб қолмаганлиги текширилган бўлиши керак. ¥амма ток ўтказувчи контактлар махсус тўсиқлар билан беркитилган бўлиши, дазмолни улаш ва узиш рубилнииги эса ғилоф билан ёпилган бўлиши керак. Шнурнинг изоляцияси ҳеч бузилмаган, шнур эса пружинали ўрам ичида бўлиши ва дазмолга ҳам, столнинг юзасига ҳам тегиб турмаслиги керак. Дазмолловчининг оёғи остида тахта тўшама ёки резина гиламча ёзилган бўлиши керак.
Дазмолловчининг иш ўрнида индивидуал ёриткич бўлиши керак. Дазмол қўйиладиган таглик изоляцияланган бўлиши, дазмолловчи дазмолни баланд кўтармаслиги учун ишланаётган детал билан дазмол бир хил баландликда туриши керак. Дазмолловчининг мехнатини енгиллаштириш ва дазмолланаётган буюм сифатини яхшилаш учун шакли ва ўлчами бажариладиган операцияга мос бўлган тахта қолиплар ишлатилади. Расмда кўрсатилган қолип олд бўлак чокларини ёриб дазмоллашда ишлатилади. Ярим тайёр махсулотлар мехаиик пуркагнч (пулвернзатор) билан намланади. Пуркагичга сув водопроводдан келади. Пуркагичнинг дастасида ричаг бўлиб, дазмолловчи бу ричагни босиб тўзиткич билан таъминланган пуркагич каллагига сув юбориши мумкин. Сув тўзиткичдан майда-майда заррачалар тарзида чиқади.
Саволлар:

  1. Нам-иссиқлик билан ишлов беришнинг вазифалари.

  2. Нам-иссиқлик билан ишлов бериш операциялари

  3. Дазмоллаш ускуналарининг вазифаси.

  4. Дазмолловчининг иш ўрни

Адабиётлар:
1. Жабборова «Тикувчилик технологияси», Тошкент «¤қитувчи» 1989 й.
2.В. Исаев «Оборудование швейных предприятий», Москва «Легкая индустрия» 1980 й
3.В. Исаев «Тикувчилик корхоналарининг ускуналари» Тошкент «¤қитувчи » 1986 й.
4.В. Исаев, В.Я. Франц. «Тикув машиналарининг тузилиши ва ремонти» Тошкнет «¤қитувчи » 1990 й.
Download 21,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish