Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


-машғулот 1. Аштархонийлар даврида Бухоро хонлиги



Download 1,19 Mb.
bet8/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2-машғулот
1. Аштархонийлар даврида Бухоро хонлиги.
Сиёсий бошқарув тизими


Бухорода ҳокимият аштархонийларга ўтиши. Шайбонийларга амакивачча Аштархонийлар Жўжихон наслидан бўлиб, XIV аср 80-йилларидан Аштархон хонлигида (Ҳожи Тархон, Астрахан) ҳукмронлик қилган. Руслар бу хонликни Астрахан деб атаган.
Россия 1556 йил Астраханни босиб олгач, Аштархон ҳукмдори Ёрмуҳаммадхон оиласи билан Бухорога келади. Уларни Бухоро хони Искандархон (Абдуллахон II нинг отаси) ҳурмат билан кутиб олади. Искандархон қизи Зуҳробегимни Ёрмуҳаммадхоннинг ўғли Жонибек Султонга беради. Жонибек Султон Зуҳробегимдан 3 та ўғил (Дин Муҳаммад, Боқи Муҳаммад, Вали Муҳаммад) кўради. Жонибек султон ва унинг ўғиллари Бухоро хонлиги вилоятларига ҳоким вазифасида фаолият юритадилар.
Шайбонийлар сулоласидан муносиб ворис қолмагач, Жонибек Султон муносиб номзод бўлиб қолди ва нуфузли кишилар унга тахтни эгаллашни таклиф қилган. У ўғли Дин Муҳаммад фойдасига тахтдан воз кечади, бу орада Дин Муҳаммад вафот этади. Натижада 1601 йил Жонибек Султоннинг иккинчи ўғли, Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад (1601-1605) Бухоро тахтига ўтқазилди ва Бухоро хонлиги тарихида янги сулола - аштархонийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди. Аштархонийлар сулоласи Бухоро хонлигини 1,5 асрча бошқарди.
Марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун кураш. Боқи Муҳаммад мамлакат сарҳадлари жипслигини мустаҳкамлаш, бошқарув тизимини изга солиш учун кўп уринди. Эрон сафавийларига 1602 йил зарба бериб, Балхни куч билан бўйсундирди ва укаси Вали Муҳаммадни ҳоким этиб тайинлади. 1603 йил Балхга ҳужум қилган Эрон сафавийлари қўшинини мағлубиятга учратди. Боқи Муҳаммад Тошкент учун қозоқ султонларига қарши курашди. Қозоқ хони Келимуҳаммад қўшинини мамлакатдан ҳайдаб чиқариб, қатор ҳудудларни Бухоро хонлигига бўйсундирди.
Боқи Муҳаммад 1605 йил вафот этгач, укаси Вали Муҳаммад (1605-1611) тахтга ўтқазилди. Ички кураш янада авж олди, қабила беклари хон ҳокимиятига бўйсунмай мухолифатчиликни кучайтирди. Бухоролик амирлар хонга қарши исён уюштираётганидан хабар топган Вали Муҳаммад Эронга қочади. Амирлар тахтга Боқи Муҳаммаднинг ўғли Имомқулихонни (1611-1642) ўтқаздилар. У Вали Муҳаммад бошлаб келган Эрон қўшинини тор –мор келтириб, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолди ва Вали Муҳаммад қатл этилди.
Имомқулихон Тошкент ва хонликнинг шимолий-шарқий чегаралари учун қозоқлар, жунғор (ойрот)лар, қалмоқларга қарши муваффақиятли кураш олиб борди. 1613 йил Тошкентни эгаллаган қозоқларга ҳужум қилиб Тошкентни ўз тасарруфига киритди. Имомқулихон даврида марказий давлат ҳокимияти нисбатан мустаҳкамланди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish