Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet122/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Миллий валюта қабул қилиниши. Ўзбекистон мустақил бўлгач ўз миллий валютасини муомалага киритиши учун маълум вақт, тажриба керак эди. Шу боисдан Ўзбекистон 1991-1993 йилларда собиқ Иттифоқдан қолган рубл зонасида бўлиб турди. Аммо советлардан кейинги маконда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши натижасида рублнинг қадри ҳам тушиб борди. Ўзбекистонда 1992 йилдаёқ муомалага чиқаришга мўлжалланган сўм-купон нусхалари тайёрланади ва 1993 йил 1 ноябрда сўм-купон муомалага киритилди. Унинг курси олдин муомалада бўлиб келган рублга тенглаштирилган эди. Ўзбекистон раҳбарияти сўм-купонлар асосида зарур тажриба орттирди, ҳақиқий миллий валютани жорий қилиш тадбирларини кўрди.
Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармони билан 1994 йил 1 июлдан бошлаб республика ҳудудида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида миллий валюта - сўм муомалага киритилди. Муомалага 1994 йилда 1,3,5,10,25,50,100 сўмлик, 1997 йилдан 200 сўмлик, 2000 йилдан 500 сўмлик, 2001 йилдан 1000 сўмлик, 2013 йилдан 5000 сўмлик, 2017 йилдан 10000 ва 50000 сўмлик банкнотлар чиқарилди.
2.Замонавий транспорт-коммуникация тизими шаклланиши. Транспорт тармоқлари тизимини бошқаришни такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (1992), Ўзбекистон автомобил транспорти (“Ўзавтотранс”) давлат-акциядорлик корпорацияси (1993 йил, 1998 йилдан Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги), “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси (1994) ташкил этилди. Транспорт корхоналари давлат иштирокидаги акциядорлик компаниялари, корпорациялари, очиқ турдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди.
Ўзбекистон қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 1996 йилдан Тошкент- Андижон-Ўш магистралининг 100 км дан ортиқ тоғли участкаларида қурилиш ишлари бошланди. Қамчиқ ва Резак тоннеллари фойдаланишга топширилди. Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз ва Самарқанд-Бухоро-Ашхобод Туркманбоши автомобил йўли, Европани Кавказ орқали Осиё билан боғлайдиган автомобил йўли (Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлидаги бир қисми)нинг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ўзбекистонни Қозоғистон орқали Россия билан боғлайдиган 340 километрли Қўнғирот-Бейнов автомобил йўли қурилишининг 1-босқичи якунланди.
Барча транспорт турларининг юк ва йўловчилар ташиш ишларини мақбул ҳолга келтириш, коммуникацияларни жадал ривожлантириш, транспортда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида 2004 йилда “Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси” ташкил этилди. Уюшма таркибига “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, “Ўзавтойўл” компанияси, транспорт коммуникацияларини қурилиши билан шуғулланувчи республика лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари киритилди.
Ўзбекистоннинг ягона темир йўл тармоғини вужудга келтириш бўйича 1994-2001 йилларда узунлиги 700 километрга яқин Навоий-Учқудуқ-Нукус темир йўли қуриб битказилди. 2001 йилда 341 км. бўлган Навоий-Учқудуқ-Султонзода йўналиши, 2007 йилда узунлиги 220 км. бўлган Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон йўналиши қуриб битказилди. Ўзбекистонни денгиз транспортига олиб чиқадиган энг яқин йўл Афғонистон орқали ўтишини ҳисобга олган ҳолда бир қатор янги темир йўл қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ўзбекистон 2010 йил Афғонистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳани амалга оширди, яъни Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлининг 75 километрини қуриб берди. Бу Ўзбекистон ташқи садо географиясининг кенгайишига асос бўлди.
2016 йил июнда Ангрен-Поп темир йўли ва Қамчиқ тунели очилди. Қамчиқ довони орқали ўтувчи Ангрен-Поп тармоғининг қурилиши Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудулари билан боғлашга имкон туғдирди. Темир йўлнинг узунлиги 123,1 километрни ташкил этиб, ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 19,2 километрдан иборат бўлган темир йўл туннели қурилди.
Ўзбекистон ҳукумати йўловчи ташиш соҳасида янги технологияларни жорий этиш учун Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб тезюрар йўловчи ташишни ташкил қилди. Янги тезюрар поезд номи Афрасиёб бу – Самарқанд вилоятида жойлашган қадимий шаҳар шарафига қўйилди. 2011 йилнинг октябридан бюошлаб ундан тижорат мақсадида фойдаланиш йўлга қўйилди. 2011 йил иккинчи поезд ҳам келтирилиб, 2012 йилнинг майидан ўз қатновини бошлади. Ушбу энг замонавий тезюрар йўналиш 2015 йилда Қарши шаҳригача, 2016 йилда Тошкент-Бухоро йўналиши, 2018 йили Тошкент-Хива йўналиши ишга туширилди. Поезд максимал тезликни соатига 250 километргача ошириши мумкин.
Тошкент метроси қурилиши ҳам мустақиллик йилларида жадал ўсди. 2001 йил августда Юнусобод йўналишининг 6 та бекатдан иборат биринчи қисми фойдаланишга топширилиб, йўловчи ташиш йўлга қўйилди. 2016 йил Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши олиб борилмоқда. Мазкур янги линияни 2020 йилга қадар қуриб фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Сергели метро линияси бугунги кунгача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда.
Ўзбекистон денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони чекланган 34 та давлатдан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳаво йўллари транспорти республика иқтисодиётида алоҳида аҳамият касб этади. Бу даврда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” белгиси билан парвоз қилаётган самолётлар турли давлатларда жойлашган 40 дан зиёд аэропортга мунтазам қатнай бошлади. 2012 йилга келиб авиакомпания замонавий ҳаво кемалари билан таъминланди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатига парвозларни амалга ошириб, йилига қарийб 75 минг транзит йўналишнинг ҳаво ҳаракатини бошқармоқда. Авиакомпания таркибида фаолият кўрсатаётган, сўнгги авлод авиация техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган марказнинг хизматларидан 320 та хорижий авиакомпания самолётларига аэронавигация хизмати кўрсатила бошланди.
Ўзбекистон Миллий Авиакомпанияси Боеинг-757/767, А-320 самолётлари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ИЛ-114-100 замонавий лайнерлари, Боеинг-767-300 ER юк ташувчи самолётларига эга бўлди. 2016 йилда янги авлод самолётлари Боеинг-787 Dreamliner келтирилди. Ўзбекистон МДҲнинг барча йирик шаҳарлари ва жаҳоннинг АҚШ, Германия, Буюк Британия, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Сингапур сингари 50 га яқин мамлакатлари билан ҳаво йўллари орқали боғланди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси таркибида 11 та (Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Қарши, Наманган, Андижон, Фарғона, Навоий) замонавий аэропортлар жаҳон андозалари даражасида модернизация қилинди. 2017 йилда И.Каримов номи берилган Тошкент халқаро аэропорти Марказий Осиёдаги йирик халқаро аэропортлардан бири ҳисобланади. Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортлари халқаро аэропорт мақомини олди.
3.Миллий автомобилсозлик саноатига асос солиниши. 1992 йил августда Тошкентда Жанубий Кореянинг “DAEWOOMotors” корпорацияси ва Ўзбекистоннинг “Автоқишхўжмаш” давлат концерни ўртасида Андижон вилоятининг Асака шаҳрида автомобил ишлаб чиқарувчи “O`zDAEWOO avto” қўшма корхонасини барпо этиш тўғрисида шартнома имзоланди. Унинг таъсисчилари этиб “DAEWOOMotors” корпорацияси ва “Ўзавтосаноат” уюшмаси, ҳар икки тарафнинг қўшма корхонадаги улуши тенг миқдорда 50 % дан иборат қилиб белгиланди. Ўзбекистонлик ёшларнинг 1000 дан кўпроғи Жанубий Кореяда “DAEWOO” компаниясида тажриба орттириб келди. 1996 йил 19 июлда “O`zDAEWOO avto” қўшма корхонаси очилди.
1996 йил Андижон вилоятининг Асака шаҳрида Марказий Осиёдаги 1-автомобил заводи ишга туширилди. 1996 йил - Damas, Tico, Nexia; 2001 йил - Matiz; 2002 йил - Nexia DONC; 2003 йил - Chevrolet Lasetti; 2004 йил - Matiz Best; 2006 йил – янгиланган Damas; 2007 йил – Chevrolet Captiva, Epica, Tacuma; 2008 йил – янгиланган Nexia; 2010 йил – Shevrolet Spark; 2012 йил – Chevrolet Malibu, Chevrolet Cobolt; 2013 йил – Lasetti II (Gentra); 2014 йил – Chevrolet Orlando русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилди. 2015 йилда “Ўзавтосаноат” АК томонидан “Ravon” миллий маркаси остида Nexia-3 моделининг тақдимотини амалга оширди. Бугунги кунда деярли ҳар икки оиладан бири шахсий автомобилига эга.
Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК тизимига кирувчи “GM Uzbekistan” АЖ (2007 йил), “SamAuto” (Самарқанд автомобил заводи 1999 йил), “MAN Auto Uzbekistan” (2009), “GM Powertrain Uzbekistan” ҚК асосий ишлаб чиқариш компаниялари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон автомобил саноатида маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш натижасида “Ўзавтосаноат” АК таркибида 75 дан ортиқ корхоналар ишлаб турибди.
Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” АК Франциянинг “Pejo Sitroen” гуруҳи билан ҳамкорликда “Peugeot” ва “Citroyon” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. У ерда 2019 йилдан бошлаб ҳар йили ички ва ташқи бозор учун енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарквчи корхона қурилади.
Аграр ислоҳатлар. Қишлоқда амалга оширилган аграр ислоҳатлар натижасида мамлакатда кўп укладли хўжаликлар шакллантирилди. 1996 йилда аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган ғалланинг 82%, картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг 50%, сут ва сут маҳсулотларининг 60% четдан келтирилар эди. 1991-2000 йилларда қишлоқда амалга оширилган туб аграр ислоҳатлар Ўзбекистон қишлоқ ҳаётини шакл ва тизимга ўзгартириб юборди. Мамлакатда сув танқислиги ҳисобга олиниб, 1998 йилдан бошлаб пахтачиликда Исроил технологиялари асосида томчилатиб суғориш усули, Андижонлик пахтакорлар ташаббуси билан чигитни плёнка остига экиш технологияси жорий этилди. Ўзбекистон каноп, тамаки етиштириш соҳасида ҳам дунёда етакчи ўринди туради.
Чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги “Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. натижада республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг 75% ни хусусий сектор бера бошлади. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш шароитида фермер хўжаликларининг тошкил топиши аграр ислоҳатларнинг асосий мазмунини ташкил этди. 1992 йил “Деҳқон (фермер) хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши фермер хўжаликлари ривожланиши учун ҳуқуқий асос бўлди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан раҳбарият озиқ-овқат муаммосини ўз имкониятларимиз ҳисобидан ҳал қилиш, айниқса дон мустақиллигини таъминлаш масаласини кун тартибига қатъий вазифа қилиб қўйди. Мамлакатда пахта яккаҳокимлигига барҳам берилди. Натижада озиқ-овқат хавфсизлиги, ғалла мустақиллиги таъминланди. Қишлоқ хўжалигида ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2003-2009 йилларда 801,5 минг АҚШ доллари қийматидаги 21 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги бирмунча ошди, фермер хўжаликларининг даромадини кўпайтириш имконияти кенгайди.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг кўламини янада кенгайтириш мақсадида замонавий суғориш тизимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган давлат дастурлари ишлаб чиқилди. 2008-2012 йилларда мамлакатда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида умумий узунлиги 10 минг 500 километрдан зиёд хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги коллектор-дренаж тармоқларида жами 60 миллиард сўмга яқин таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. 2008 йилдан бошлаб мамлакатда қарийб 1 миллион 500 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, ерости сувлари юқори бўлган майдонлар 415 минг гектарга ёки салкам 10% га қисқарди, ўртача ва кучли шўрланган майдонлар 113 минг гектарга камайди.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан мазкур соҳа тармоқларининг самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. 2010 йили республика раҳбарининг ташаббуси билан Украина ва Полша давлатларидан олиб келинган, интенсив технологиялар асосида парваришланадиган пакана ва ярим пакана олма, нок, олхўри, гилос, шафтоли кўчатлари, асосан Тошкен ва Самарқанд вилоятларининг фермер хўжаликлари майдонларига экилди. Бундай боғларни кенгайтириш, уларни деҳқон фермер хўжаликларида барпо этиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 2017 йил ҳолатига кўра Республика ҳудудида жами 5,5 минг гектардан ортиқ майдонда шундай интенсив боғлар барпо қилинган. Ҳозирда етиштирилаётган мевалар қўшни ва Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

  • Дотация (лот.-туҳфа) – маълум харажатларни қоплаш учун иқтисодиётнинг бир субъекти томонидан иккинчисига қайтариб бермаслик шарти билан пул маблағи белгилаши.


  • Download 1,19 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish