Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


-машғулот 1.Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий сиёсат



Download 1,19 Mb.
bet121/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3-машғулот
1.Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий сиёсат


Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, тараққиётнинг “Ўзбек модели”. Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтда ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўта мураккаб эди. Ўзбекистон совет тузуми давридаги иқтисодиёт асосини ташкил этган режалаштирувчи сиёсатдан воз кечди. Ва бозор иқтисодиёти йўлини танлади. Жаҳон тажрибасида дунёдаги ҳамма мамлакатлар учун бир хил тараққиёт йўли, бир хил андоза бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир давлат ўзининг тарихий-тараққиёт анъаналари, миллий ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз йўли, ўз моделини ишлаб чиқиши лозим. Ўзбекистон ҳам ана шу умумий дастур ва умумий қонуният мезонлари асосида бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишга имконият берадиган ўз йўлини танлаб олди.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш йўлига доир И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган 5 тамоили: 1. Иқтисодиёт сиёсатдан устунлиги, уни мафкурадан холи этиш. 2. Давлат бош ислоҳатчи ва иқтисодий ўзгаришларнинг ташаббускори. 3. Қонун устуворлиги, қонун олдида ҳамманинг тенглиги. 4. Кучли ижтимоий сиёсат юритиш, аҳолининг муҳтож табақаларини ижтимоий ҳимоялашнинг устуворлиги. 5. Бозор иқтисодиётига босқима-босқич, изчил равишда ўтиш, кабилар асос қилиб олинди.
Бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки давридан республика ҳукумати ва Президенти томонидан бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат пенсия таъминоти, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг соғлигини сақлаш ҳақида қонунлар, ҳукумат қарорлари ва Президент фармонлари қабул қилинди.
Иқтисодий ислоҳатларни бошқариш тизими барпо этилиши. Бозор инфраструктураси шаклланиши. Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий стратегик мақсади, аввало, кишилар турмуши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган, кучли ва мунтазам ривожланиб борувчи иқтисодий тизимни барпо этишдир. Бозор муносабатларига ўтиш даврининг биринчи босқичи – мустақиллик кунидан миллий валютани муомалага киритишгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Биринчи босқичда 2 та асосий вазифа ҳал қилинди: 1) маъмурий-буюруқбозлик тизимининг оғир оқибатлари енгиб ўтилди, тангликка барҳам берилди ва иқтисодиёт барқарорлаштирилди; 2) бозор муносабатларининг ҳуқуқий негизлари шакллантирилди.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига асосланган жамиятнинг ҳуқуқий-иқтисодий негизлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топди. Ислоҳатларнинг 1-босқичида Олий Кенгаш томонидан иқтисодиётга оид 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Шу билан бирга хусусийлаштириш чоғида имтиёзлар тизими яратилди. Хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоасининг ходимларига аксияларни имтиёзли шартлар билан сотиб олиш имконияти берилди. Эскирган асосий фондлар, ижтимоий инфратузилма объектлари янги мулкдорга текинга топширилди. Қишлоқ хўжалиги давлат хўжаликларининг мол-мулки, фермалар, боғлар ва узумзорлар имтиёзли шартлар асосида хусусийлаштирилди.
Давлат мулкини хусусийлаштириш зарурияти бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган жамиятни барпо этишнинг асосий шартидир. Ўзбекистонда чек воситаси билан хусусийлаштириш ғоясидан воз кечилди, давлат мол-мулки янги мулкдорга фақат сотиш йўли билангина мулкчиликнинг бошқа шаклига айлантирила бошланди. Ўзбекистон Олий Кенгаши 1991 йил 18 ноябрда “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун қабул қилди. Дастлабки босқич хусусийлаштириш жараёни: умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш тизимини қамраб олди.
Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш мақсадида 1992 йил февралда Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Давлат қўмитаси тузилди. Бу қўмита 1994 йил Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига айлантирилди. Кичик хусусийлаштириш 1994 йилдаёқ тугалланди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир 20 дан ортиқ меъёрий ҳужжат қабул қилинди. 1995 йил халқ хўжалигида оммавий хусусийлаштиришлар даври бўлди. 1998 йилга келиб хусусийлаштирилган корхоналар тармоғи кескин кўпайганлиги билан характерланади. Давлат мулкини хусусийлаштириш юзасидан олиб борилган амалий ишлар натижасида кўп укладли иқтисодиёт ва мулкдорлар синфи вужудга келди.
Ўзбекистон бу даврда ўз валютасига эга эмасдиги, муомалада эса 1961-1992 йилларда чиқарилган рублнинг бўлганлиги, айрим озиқ-овқат ва саноат маҳсулотларига ўзининг таннархига қараганда арзон нарх белгиланганлиги учун уларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш авж олди ва мамлакатимизда аҳолини асосий истеъмол маҳсулотлари билан таъминлашда қийинчиликлар юзага келди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish