Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet123/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Аэронавигация (лот-кемада сузиш) – Учиш аппаратларини тегишли асбоб ва воситалар ёрдамида белгиланган йўлдан олиб бориш ҳақидаги фан; ҳаво навигацияси.

  • Магистрал (лот.-бош, асосий) – асосий йўл. Қатнов йўли, умуман тармоқланган системаларнинг асосий қисми.

    3-машғулот
    1.Мамлакат ишлаб чиқариш салоҳиятининг оширилиши ва
    жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви


    Иқтисодиётни модернизациялаштириш. 2000 йилда бошланган иқтисодий ислоҳотларнинг кейинги босқичида иқтисодиётга давлат аралашуви даражасининг пасайиши ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти кафолатларини кучайтириш ва уларга назорат қилувчи органларнинг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш масалаларига асосий эътибор қаратилди. 2002 йилдан бошлаб импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширила бошланди. Бунда экспорт таркибини диверсификациялаш ва хомашё маҳсулотлари ҳамда материалларини экспорт қилишдан қочиб, янги технологиялар олиб келиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини орттиришга кўмаклашадиган чет эл инвесторлари иштирокида қўшма корхоналар қуриш устувор вазифа сифатида белгиланди. Шунингдек, импорт ўрнини босадиган товарлар сиёсатини, яъни товарлар импорт қилиш ўрнига машиналар ва саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги учун ускуналар импорт қилишга кўпроқ эътибор қаратилди. Экспортда товар таркибини диверсификация қилиш натижасида мамлакатимиз пахта яккаҳокимлиги оқибати бўлган пахта толаси экспортига қарамликдан халос бўлди.
    Ўзбекистон Президентининг 2008 йилдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш тадбирлари ва банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш ёки тўғридан-тўғри балансига бериш механизми тавсия этилди. Мазкур корхоналарни модернизациялаш ва барқарор ривожлантириш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида хусусийлаштирилган объектларга нарх белгилашнинг самарали механизими жорий этилди.
    Тадбиркорларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, уларни рағбатлантирадиган механизм яратилиши. 2001 йилдан бошлаб хусусий тадбиркорликни, айниқса кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантириш орқали иқтисодиётни таркибий қайта қуриш амалга оширилди. 2000 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ривожи учун кенг имкониятлар очиб берди. Хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоасига аксияларни имтиёзли шартлар билан сотиш, янги мулкдорга эскирган асосий фондлар ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини бепул топшириш, давлат корхоналарининг мол-мулки, фермалар, боғлар имтиёзли шартлар асосида хусусийлаштириш ҳамда солиқ тўлашда айрим имтиёзлар берилди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришда аҳоли учун кучли ижтимоий кафолотлар яратилди.
    2002 йил “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ва Президент фармони асосида 2002 йил февралдан бошлаб суғурта ташкилотларининг 3 йил муддатга даромад солиғидан озод қилиниши суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг шаклланиши ва ривожланиши. Мустақиллик Ўзбекистонни тадрижий тараққиёт йўлига қайтишига имконият яратди. “Ўзбек модели” концепсияси асосида бошланган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар тадбиркорликнинг ривожланишига имкон очиб берди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бир неча босқичларда олиб борилди.
    Биринчи босқич1991-1996 йиллар. Бу босқичда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда бозор иқтисодиётини барпо этишнинг асоси бўлган кичик мулкдорлар синфининг шакллантирилишидан бошланди. Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит, хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг конституциявий ҳуқуқлари ва кафолотларини таъминловчи қонунлар қабул қилинди.
    Иккинчи босқич1996-2000 йиллар. Ушбу босқичда кенг қамровли хусусийлаштириш амалга оширилди, иқтисодиёт соҳаларига хусусий капитални жалб қилиш имкониятлари кенгайтирилди, дастлабки хусусий тижорат банклари ва молия институтлари (кредит уюшмалари) ўз фаолиятини бошлади. 1996 йилда халқаро иқтисодий маконда юз берган пахта инқирози унинг нархини пасайиб кетишига, айни вақтда республика иқтисодига валюта тушумини таъминлаб турган пахта хомашёсининг экспортидан тушадиган даромад 15% қисқаришига сабаб бўлди. 1998-1999 йиллардаги ноқулай об-ҳаво шароити пахта ҳосилдорлигига жиддий зарар етказди, натижада пахта экспорти 25% га қисқарди. Бунга жавобан ҳукумат импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва бу даврда катта қийинчилик билан тўпланаётган валюта захирасини сақлаб туришга, ундан унумлироқ фойдаланишга қаратди.
    Учинчи босқич2000-2016 йиллар. Мазкур босқичда хусусий тадбиркорликни кенг кўламда ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уни кафолотлашга қаратилган қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 2000 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун билан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш механизми соддалаштирилди, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолотлар ҳамда шароитлар тақдим этилди, тадбиркорларнинг имтиёзли кредит олишлари учун ҳуқуқлари мустаҳкамланди.
    2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан кичик бизнес субъектларининг тижорат банклари кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси янада пасайтирилди. Ўзбекистон Президентининг “2011-2015 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш чоралари тўғрисида”ги ва “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастури тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва модернизациялаш ҳамда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
    Тўртинчи босқич2016 йилдан бошланди. Президент Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга эътибор кучайтирилди. 2018 йил тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили – давлат дастури”да тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йил муддатга мораторий (тўхтатиб туриш) эълон қилинди.
    Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 2 сентябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз алмаштиришни бошлади. Бу сўмни конвертациялаш борасида жуда муҳим қадам бўлди. Президент Ш.Мирзиёев 2017 йил 7 декабрда сўзлаган маърузасида шундай деди: “Тадбиркорлик йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш давлат раҳбари сифатида менинг энг катта вазифамдир. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлатга хиёнат сифатида қаралади”.
    Эркин ва махсус иқтисодий зоналар яратилиши. 1996 йилда “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонунга биноан Эркин иқтисодий зона деганда муайян минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир. Президентнинг 2008 йил “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони асосида “Навоий” халқаро интермодал логистика маркази бунёд этилди. 2013 йилдаги Ўзбекистон Президентининг “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги ва “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинди. Мазкур фармонлар рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, бу борада қулай шарт-шароитларни шакллантиришга, ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиш кўзда тутилган.
    Иқтисодий зоналар киритиладиган инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 7 йилгача муддатга божхона ва солиқ тўловларидан озод этилади. Ўзбекистон Президентининг 2016 йил октябрдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”, 2017 йил “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари асосида мамлакатимизда (2018) 10 ҳудудда 14 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда. “Навоий”, “Ангрен”, “Жиззах”, “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарида 62 лойиҳа амалга оширилган, 4600 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм”, “Паркент-фарм” сингари 7 янги эркин иқтисодий зонани ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Президентнинг 2016 йилдаги фармонига кўра “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш мақсадида улар “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналар деб юритиладиган бўлди.
    Солиқ тизими. Ўзбекистонда 1991 йил августда энг замонавий, янги типдаги солиқ тизими юзага келди. Ўзбекистон солиқ органлари 1991 йилда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги қонун, 2008 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси” асосида иш юритмоқда. Тиббиёт, таълим ва спорт объектларини сақлаш харажатлари корхоналарнинг солиққа тортиладиган базасидан чиқарилади. Савдода илгари тўлаб келинган 3 та тўлов ўрнига эса ягона солиқ тўлови жорий этилди. Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида фуқароларнинг йиллик даромадларини Деклорация қилиш тартиби жорий қилинди.
    2008 йилдан кейинги даврда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси барқарор ривожланди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини янада камайтириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 10 % дан 8 % га, 2009 йилда 7 % га, кейинчалик 5 % га туширилиши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг камайтирилиши ва уни ҳисоблаш тартибларининг такомиллаштирилиши тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун рағбатлантирувчи омиллар яратди.
    2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган, солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини ошириш мақсадида 2017 йил 18 июлда Президентнинг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 2018 йил 1 январдан бошлаб, солиқ органлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида уларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда кенгайтирилган ахборот алмашинувини таъминлайдиган солиқ назоратининг замонавий шакли – солиқ мониторингини жорий этиш белгиланди.
  • 1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   143




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish