Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Олий таълим ва ундан кейинги таълимнинг такомиллаштирилиши



Download 1,19 Mb.
bet131/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3. Олий таълим ва ундан кейинги таълимнинг такомиллаштирилиши

Олий таълим тизими. 1992 йил мартда вилоятлардаги педагогика институтлари негизида Андижон Давлат университети, Бухоро Давлат университети, Термиз Давлат университети, Урганч Давлат университети, Қарши Давлат университети ташкил қилинди. Президентнинг 1992 йил февралдаги фармони билан яна 8 та вилоят педагогика институтларига университет мақоми берилди. Энг замонавий ихтисосликлар бўйича алоҳида университет ва институтлар, жумладан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Навоий кон-металлургия институти, Мудофаа вазирлиги қошида Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги қошида Ички ишлар академияси, Банк-молия академияси каби ўнлаб янги олий ўқув юртлари ташкил этилди. тошкент давлат электротехника ва алоқа техникуми институтга айлантирилди.


1993 йил “Ўзбекистонда ўқувчи-ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги талаба ва аспирантлар учун махсус стипендиялар белгиланди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган ва замонавий билимлар соҳиби бўлган юқори малакали олий ва ўрта махсус таълим олган мутахассис кадрларни Тошкент Давлат Аграр университети, Андижон, Самарқанд Қишлоқ хўжалиги, Қарши Муҳандислик иқтисодиёт, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти иш бошлади. Вилоятларда олий универсал таълимни жорий этишда ривожланган давлатлар тажрибасига суяниб иш тутилди.
1992 йил дастлаб республиканинг 6 та олий таълим муассасасида тест синовлари асосида ўқишга қабул қилиш тажрибадан ўтказилган эди. 1993 йилда эса 46 та олий таълим муассасаларининг 19 тасида тажриба тариқасида тест синовлари ўтказилди. 1994 йил Давлат тест маркази ташкил этилиб, олий таълим муассасаларида тест орқали қабул жорий этилди. 1997 йилдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ 5 йиллик олий таълимдан 4 йиллик бакалавриат ва 2 йиллик магистратура босқичларидан иборат 2 поғонали тизимга ўтилди. Шунингдек, Президентнинг 2013 йилдаги “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юридик институт университет мақомида қайта ташкил этилди, 2014 йилдаги қарори асосида Тошкент давлат стоматология институти таъсис қилинди.
Малака ошириш тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Халқ ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қаторида олий таълим, тармоқ соҳаларида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари тамомила янги босқичга кўтарилди. Президентнинг 2015 йилдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига асосан 15 етакчи олий таълим муассасалари – таянч олий ўқув юртлари сифатида белгиланди. Ўзбекистонда 2017 йилга келиб 80 дан ортиқ олий ўқув юрти, жумладан 19 та университет, 37 та институтлар, 6 та академия, 1 та консерватория, 1 та рақс ва хореография олий мактаби, 13 та ОТМлар филиаллари, 6 та хорижий давлатлар ОТМларининг филиаллари (2019 йилда жами 111 та ОТМлар, шундан 91 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда 20 та хорижий давлатлар ОТМларининг филиаллари) фаолият кўрсатмоқда.
Олий таълимда халқаро ҳамкорлик. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонда қисқа муддатларда дунёнинг етакчи давлатларида таълим соҳасида эришилган илғор ютуқларни, миллий анъаналарни ўз ичига олган принцип жиҳатидан янги модели ташкил қилинди. мустақиллик йилларида олий таълим тизимида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда бир қатор чет эл университетларининг филиаллари очилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Халқаро Вестминстер университети, Тошкент шаҳрида М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия нефт ва газ давлат университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Италиянинг Турин политехника университети филиаллари иш бошлади. Шунингдек, Тошкентда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси ва Жанубий Кореянинг ИНҲА университети филиаллари ҳам очилди.
Ўзбекистон ва хориждаги ўқув масканларида юзлаб иқтидорли ёшлар таълим олмоқда ва ўз малакасини оширмоқда. Бунда хорижий таълим муассасалари билан икки томонлама тажриба алмашиш йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига чиқди. Ёшларни жаҳон фани ва билимларидан баҳраманд қилишга катта эътибор берилмоқда. Республика ўқув юртларининг чет эллардаги ўқув марказлари билан алоқалари мустаҳкамланди. Чет эллик ўқитувчилар ва мутахассисларни хорижий тилда машғулот олиб бориш учун таклиф қилиш, шунингдек, чет эл ўқув ва илмий марказларида ходимларнинг малака ошириши ва талабаларнинг ўқиши кенгайиб бормоқда. Айни вақтда жаҳоннинг кўплаб мамлакатидан келган хорижий фуқаролар Ўзбекистонда таълим олмоқда.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish