Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масаласи



Download 1,19 Mb.
bet139/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масаласи. 1997 йили Президент И.Каримов Афғонистон билан қўшни 6 мамлакат – Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон шунингдек, АҚШ ва Россия давлатлари иштирокида БМТ шафелиги остида афғон муаммосини музокаралар йўли билан ечишга қаратилган “6+2” мулоқот гуруҳини тузиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида қатор сиёсий-дипломатик чора-тадбирлар кўрилди. Тошкент, Нью-Йорк ва Афғонистонда мазкур мамлакатда давом этаётган қуролли тўқношувларнинг иштирокчилари билан махсус музокаралар олиб борилди ва 1999 йилга келиб, Ўзбекистонда БМТ шафелигида “6+2” мулоқот гуруҳининг Афғонистон муаммоси ечимига бағишланган халқаро анжуманини ўтказишга эришилди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда 1-марта Афғонистонда ўзаро нифоқлашаётган кучлар вакилларини умумий музокаралар даражасида жамлашга муваффақ бўлинди. Бу ўзбек дипломатиясининг муҳим ютуқларидан бири эди.
Энг муҳими, Ўзбекистон ўзининг таклиф ва ғояларини амалий ишлар билан мустаҳкамлаб борди. Чунончи, Ўзбекистон Афғонистонда йўллар, кўприклар қурилишида фаол иштирок этди. Афғонистон тарихида энг биринчи замонавий темир йўл айнан Ўзбекистон томонидан “Термиз – Ҳайратон – Мозори Шариф” йўналишида қуриб битказилди ва 2010 йили ишга туширилди. Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрини узлуксиз электр энергияси билан таъминлай бошлаган мамлакатлардан бири айнан Ўзбекистон бўлди. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2017 йил 4 декабр куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 16 ҳужжат имзоланди.
Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида шундай деди: “Афғонистон масаласи глобал миқёсдаги масалалар марказида бўлиши лозим. Халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, биринчи навбатда, Афғонистондаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилмоғи керак”. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 13 октябрда ўрнатилган. Икки томонлама ҳамкорлик 2016 йилга келиб изчил ривожлана бошлади. 2017 йил январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинлангани мамлакатларнинг икки томонлама муносабатларида алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish