Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet142/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) – субминтақавий халқаро ташкилот бўлиб, Евроосиё ҳудудининг 61 % ни эгаллайди. ШҲТнинг расмий тили рус ва хитой тили, рамзи эса оқ байроқ бўлиб, байроқнинг марказига ташкилотнинг герби туширилган. Ташкилотнинг штаб-квартираси Пекинда жойлашган. 1996 йил Шанхайда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарларининг саммитида чегара ҳудудлари бўйича ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш билан боғлиқ шартнома (1996 йил 26 апрел) имзоланиши натижасида “Шанхай бешлиги” вужудга келган эди. 1997-1999 йилларда Моква, Алмати, Бишкекда бўлиб ўтган саммитларда “Шанхай бешлиги”нинг ҳолати янада мустаҳкамланиб, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди.
2000 йил Душанбеда Ўзбекистон Республикаси 1-марта кузатувчи сифатида иштирок этди. 2001 йилда Хитойда бўлган навбатдаги Шанхай саммитида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов иштирок этиб, Ўзбекистоннинг “Шанхай форуми”га тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши тўғрисида”ги Баёнотни имзолади. Ўзбекистоннинг “Шанхай форуми”га кириши муносабати билан унинг номи Шанхай Ҳамкорлик ташкилотиШҲТ, деб ўзгартирилди. Саммит якунида “Шанхай Ҳамкорлик ташкилотини тузиш тўғрисида”ги деклорация ҳамда “Террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида Шанхай конвенцияси” имзоланди. 2002 йил ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг навбатдаги Санкт-Петербург саммитида 3 та ҳужжат: ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Деклорацияси, ШҲТ Хартияси, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида Минтақавий антитеррор тузилмаси (МАТТ) ҳақидаги битим имзоланди.
2003 йил Москва бўлиб ўтган саммитда ШҲТ олий органлари ҳақидаги Низомлар тасдиқланди ва ташкилотнинг герби, байроғи қабул қилинди. 2003 йил ШҲТнинг Пекин саммитда “ШҲТга аъзо давлатларнинг 20 йилга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастури” қабул қилинди. 2004 йил ШҲТнинг Тошкент саммитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор берилди. 2005 йил мамлакат раҳбарлари кенгашиб, 3 та Осиё мамлакати – Ҳиндистон, Эрон ва Покистонга кузатувчи мақоми берилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Ташкилот географик жиҳатдан кенгайди ва бу ШҲТнинг халқаро мавқейини янада юксалтирди. Бундан ташқари Афғонистон ва Мўғулистон мамлакатлари ҳам кузатувчи мақомига эга бўлишди, Туркия эса мулоқот бўйича шерикликка айланди.
2007 йил 1 январидан ШҲТнинг Бош котиби лавозими жорий этилди ва бу лавозимни Қозоғистон Республикаси вакили Булат Нургалиев эгаллади. Бу лавозимда 2016 йилдан Тожикистон вакили Рашид Алимов фаолият кўрсатмоқда. ШҲТнинг 2016 йилги Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзоланди ҳамда 2017 йил Остонадаги саммитида Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо сифатида қабул қилинди. 2017 йилнинг июн ойида ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг Остонада бўлган саммитида Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев нутқ сўзлаб, унда саммит иштирокчилари эътиборини Афғонистондаги вазиятни яхшилаш, ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, комил инсон бўлиб вояга етишида давлатлараро ҳамкорликка қаратди. Тартибга кўра, ШҲТга Раислик Хитой Халқ Республикасига ўтди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish