Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet124/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Диверсификация (лот. дивесификатио – ўзгариш, хилма-хил) – ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодий банкротликни олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ассортиментининг кенгайтирилиши, маҳсулот сотиладиган бозорларни ўзгартириш ёки янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашиш.

  • Логистика (юн. логистике – ҳисоблаш, муҳокама санъати) – Инсон фаолиятининг у ёки бу соҳасини моддий-техник таъминлашни бошқариш тизими.

  • Конвертация (лот. конвертатио – ўзгартириш, айлантириш) – Миллий валютанинг амалдаги курс бўйича бошқа хорижий валюталарга эркин ва чекланмаган миқдорда алмаштирилиши.



    2. Ижтимоий сиёсат ва унинг амалга оширилиш босқичлари

    Мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. ХХ асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи” (СССР) деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 1980 йилларнинг охирига келиб барча иттфоқдош республикалар қаторида Ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар исканжасига солиб қўйди. Бу муаммоларнинг барчаси 1980 йилларнинг охири, 1990 йилларнинг бошларида Ўзбекистонда ижтимоий кескинликнинг кучайишига сабаб бўлди. Хусусан, республикада демографик вазият мураккаблашди.


    Бу даврда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати 2,8 % ни ташкил қилган. 1991 йилга келиб Ўзбекистонда аҳоли сони 20,7 миллион кишидан ортиб, 1990 йилга нисбатан 386,0 минг кишига ўсган. Бу эса Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш суръати Иттифоқ суръатларига қараганда 3 баробардан зиёд юқори бўлганини кўрсатади.
    Бироқ, аҳолининг бундай ўсиши узоқ йиллар давомида саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитлар яратилмади.бу эса одамлар турмуш шароитининг оғирлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши, натижада халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди. Республикадаги ижтимоий аҳвол, одамларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш қониқарсиз даражада эди. Айниқса, қишлоқ аҳолисининг канализация ва водопровод билан таъминланиши атиги 5% ни, ичимлик сув билан таъминланиши салкам 50 % ни, табиий газ билан таъминланиши 17 % ни ташкил этар эди. Аҳолини уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, маиший хизмат объектлари, мактаблар, болалар боғчалари билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. Ваҳоланки аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди.
    2018 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 32,65 миллион кишини ташкил қилади. Бу 2017 йилга нисбатан 1,7 % га ўсган. Жумладан шаҳар аҳолиси сони жами аҳолининг 50,6 % ни, қишлоқ аҳолиси 49,4 % ни ташкил қилади. Аҳолиси сони 3 миллион кишидан ошган ҳудудлар сони 4 та, улар: Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ҳисобланади. Ўзбекистонда Ўрта Осиёдаги жами аҳолининг 1/3 қисмидан кўпроғи яшайди.
    Юқоридаги ҳолатлар Ўзбекистон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасининг кескин пасайишига олиб келди. Ижтимоий инфратузулма тармоқлари: соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволда бўлиб, мактаб ва касалхоналарнинг 60 % нобоп биноларда жойлаштирилган. Бу эса ўша даврда инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс сифатида маънавий ривожланиши у ёқда турсин, кўпинча яшаш учун керакли энг оддий нарсалар ҳам етишмаганини кўрсатади.
    Ижтимоий сиёсат консепсиясининг шаклланиши. Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналиши ҳисобланади. И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган 5 тамойилнинг муҳим қисми аҳолини ижтимоий ҳимоялаш эканлиги ҳам шу билан боғлиқдир. Ўзбекистон ҳукумати ана шу 5 тамойил асосида ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим рол ўйнади.
    Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо қилишда давлат томонидан кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати олиб борилди. Ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади. Республикада ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий муҳити яратилди, унга қонуний асос солинди. Ижтимоий ҳимоя тамойиллари Ўзбекистон Конституциясида кафолатланиб, қабул қилинган қонунларда ўз аксини топди. Мамлакатда даромад олишнинг кафолотланиши амалга оширилди.
    Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади. Энг кам иш ҳақи ва бошқа тўловлар одатда, олдиндан кўпайтириб келинди, нарх-наво ўзгариши билан боғлаб олиб борилди, бу эса аҳолининг тўлов қобилияти сақланиб қолишини таъминлади ва турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймади.
    Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. Бунга эришишда муҳими маҳсулотлар экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий этиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди.
    Иқтисодий ислоҳотларнинг илк босқичида ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши - аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари - пенсионарлар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар, қайд этилган миқдорда нафақа олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.
    1992-2017 йилларда иш ҳақи ва пенсияларнинг, олий ўқув юртлари талабаларининг, аспирантларининг, докторантларининг стипендиялари миқдори бир неча бор оширилди. Энг кам пенсиянинг мутлақ миқдори иш ҳақининг эенг кам миқдоридан ошиқроқ бўлиши муттасил таъминланиб келинди. Бу йўл ижтимоий адолат тамойилларига мос келар эди. 1994 йилга келиб аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими тубдан ўзгартирилди. Ижтимоий кўмак беришнинг мутлақо янги илғор тизими шакллантирилди. Бу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, болалар ва кам даромадли оилалар бу ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий қатламлар бўлиб қолди. 1994 йилнинг сентябридан бошлаб барча болали оилалар учун ягона нафақа жорий этилди. Бундай ёрдам одамларга яқин турадиган маҳалла йиғинларида амалга ошириладиган бўлди.
    1996 йил декабрда болали оилаларга ижтимоий ёрдам берилишини кучайтириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида “Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” яна бир муҳим фармон қабул қилинди. Унда 1997 йилдан бошлаб ёрдамга муҳтож, болали оилаларга болаларнинг сонига қараб энг кам иш ҳақининг 50 % дан бошлаб 175 % гача нафақа бериладиган бўлди. Ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаси ташаббуси билан, хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, туғма нуқсонлари мавжуд бўлган болаларни мураккаб жарроҳлик йўли билан даволаш ишлари амалга оширилди.
    1996 йилдан бошлаб 16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақалар кўпайтирилиб, бу нафақалар болаларнинг сонига қараб белгиланди: 1 болали оилаларга – энг кам иш ҳақининг 30 %; 2 болали оилаларга – энг кам иш ҳақининг 60 %; 3 болали оилаларга – энг кам иш ҳақининг 80 %; 4 болали оилаларга – энг кам иш ҳақининг 100 %; 5 ва ундан кўпроқ болали оилаларга – энг кам иш ҳақининг 120 %. 1997 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили 1-синф ўқувчиларига бепул ўқув анжомлари, дарсликларни бериш жорий этилди. Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синфда ўқийдиган болаларига бепул қишки иссиқ кийимлар бериш йўлга қўйилди.
    Кексаларни ҳимоя қилиш. Аҳолининг эҳтиёжманд қисми, жумладан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий-муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2005 йил – “Сиҳат-саломатлик йили”да 2 мингга яқин ёлғиз нуронийнинг уй-жойи таъмирдан чиқарилди, кам таъминланган оилалар ва кекса фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди.
    Ўзбекистон Президентининг 2006 йилдаги “2007-2010 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига кўра, “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, фахрийларни даволаш масканларига, “Саховат” ва “Мурувват” уйларига дори-дармон воситалари етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда нуронийлар тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилди.
    Тошкент шаҳрида фахрийларга барча қулайликларга эга 150 ўринли “Нуроний” шифохонаси хизмат қилмоқда. Вилоят шифохоналари қошидаги касалхоналарда жамғарманинг вилоят бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг амалий ёрдами туфайли ташкил этилган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул даволовчи “Нуронийлар хоналари” фаолият кўрсатмоқда. Республикадаги барча “Саховат” ва “Мурувват”, “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб-интернатларга ҳомийлар томонидан ҳар йили моддий ёрдам берилади.
    Мамлакатимизда 2007 йилнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилиниши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, унинг турмуш ва фаровонлик даражасини изчил оширишга қаратилган кенг кўламли давлат сиёсатининг амалий ифодаси бўлди. 2007 йил эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари риоя этиши лозим бўлган асосий тамойиллар янада такомиллаштирилди.
    2015 йилда ҳам Кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Ҳар йили уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилганларга бепул тиббий хизмат кўрсатилмоқда, улар санаторий курортларда даволанмоқда.
    Ҳар йили 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан уруш қатнашчилари мукофотланади. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги фармонига кўра Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 2 млн сўмдан мукофотланди. Уруш қатнашчиларининг айримларига тўла жиҳозланган уйлар, Ҳаж зиёратига бепул бориш ва навбатсиз автомобил сотиб олиш имтиёзи берилди.
    Оналар ва болалар саломатлиги муҳофазаси. Республикада оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишга катта аҳамият берилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқларни ҳамда ҳомиладор айёлларда туғма ва бошқа паталогияни барвақт аниқлаш бўйича “Она ва бола скринингги” Давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида” махсус қарори қабул қилинганлиги бу соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Ўзбекистон Президентининг 2009 йил июлда “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” қарори қабул қилинди. ушбу қарорга кўра соғлиқни сақлаш соҳасини ислоғ қилиш ва шу соҳада сифат ўзгаришларини амалга оширишни таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилди. Болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш даражаси қарийб 100 % ни ташкил этди.
    Барча вилоятлар марказларида катталар ва болалар учун кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳар бир туманда энг замонавий медицина асбоб-ускуналари билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Республикада 3000 га яқин Қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) фаолият кўрсатмоқда. 2015 йилга келиб жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра Ўзбекистонда туғилаётган болаларнинг 92 % мутлақ соғлом. “Болаларни асрайлик” халқаро ташкилоти томонидан тузилган жаҳон рейтингида Ўзбекистон болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатаётган энг илғор етакчи ўнта мамлакат қаторига кирди.
    2016 йил Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. 2016 йилда чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, биринчи навбатда, хотин-қизлар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий шароитлар яратиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ билан танишиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилди. Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси ҳам сезиларли равишда ортиб борди. Бу борадаги умумий кўрсаткич 1990 йилда 67 ёшни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 74 ёшни ташкил этди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги ўртача умр кўриш 66 ёшдан 70 ёшга, аёллар ўртасида эса 72 ёшдан 76 ёшга узайгани одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг натижасидир.
    Уй-жойлар қурилиши. Мустабид тузум пайтида Биринчи Президент И.Каримов юксак жасорат билан аҳолини уй-жойли қилиш масаласининг ечимини топди. Натижада 1989-1990 йилларда бир ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага томорқа ерлари берилди. Ўзбекистон Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бошланган қишлоқ инфратузилмасини янгилашга қаратилган бунёдкорлик ишлари бугун қишлоқлар қиёфасини замонавий архитектура асосида тубдан ўзгартиришга хизмат қиляпти. Хусусан, 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда 69.557 та намунавий уй-жой бунёд этилди. Натижада 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.
    Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги кенг кўламли ислоҳатларнинг мантиқий давоми бўлиб, қишлоқ қурилишида янги босқични бошлаб берди. Айни пайтда қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартлари жорий этилди. Шунингдек, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайиши ҳамда аҳолининг барча қатламлари учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилди.
    Қарорга кўра, қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2,3 хонали) ҳамда аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлари билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган 1 қаватли 2 ва 3 хонали, шу билан бирга, майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган 2 қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уйларнинг янги намуналари жорий этилди. 2017 йилдан бошлаб мамлакат пойтахти ва ва вилоятларда уй-жойга эга бўлмаганлар, ҳарбий хизматчилар, ёш олимлар ва ички ишлар ходимлари учун арзон тураржойлар қурилиб, эгаларига топширилмоқда.
  • 1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   143




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish