Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet125/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Скрининг (инг.-саралаш) – махсус усуллар ёрдамида касалликни эрта ва тез аниқлаш учун аҳолини оммавий текширишдан ўтказиш.

  • Инфратузулма – Ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ва жамият ҳаёти учун зарур бўлган меъёрий шароитни таъминлашга хизмат қиладиган турли-туман ёрдамчи хизмат кўрсатувчи соҳалар мажмуи.



    4. Ўзбекистонда этник ва конфессиялараро муносабатлар
    Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик

    Миллатлараро тотувлик ғояси ер юзида яшаётган барча этник гуруҳларнинг тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик асосида тинч-тотув яшаш ғоясидир. Миллатлараро тотувлик ғояси миллатпарварлик ғоясидир. У барча миллат ва элатларни тили, урф-одати, анъаналари, байрамлари ривожланишини талаб этади. Миллатчилик, фашизм, миллий ва этник кўринишдаги урушларга қарши турадиган ягона маърифий ғоядир. Айниқса, бугун неофашизм бош кўтараётган, цивилизациялараро тўқнашувлар содир бўлаётган шароитда миллатлараро тотувлик ғояси долзарб аҳамият касб этади.


    Ўзбекистон Конституциясининг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, деган қоида белгилаб қўйилган. Бугун Ўзбекистонда 138 та миллий-маданий марказлар миллатлараро тотувлик ғоясини ҳаётга тадбиқ этмоқда. Русларнинг “Масленница”, татар-бошқирдларининг “Сабантўй”, уйғурларнинг “Сайил” байрамлари, хитойларнинг “Чунузе” янги йили, корейсларнинг “Соллер” ва “Овол – тано” байрамлари нишонланмоқда. Ҳар йили республика миқёсида “Биз ягона оила фарзандларимиз”, “Ватан ягонадир, Ватан биттадир”, “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остидаги фестиваллар ўтказилмоқда.
    Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар. Ўзбекистонда ўз маданияти ва ўз анъаналарига эга бўлган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди. Улар ҳам мамлакатнинг барча фуқаролари қатори бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддасида кўрсатилганидек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. Ўзбекистон аҳолисининг 80 % ини ўзбек, 4,9 %ини тожик, 3,8 % ини рус, 3,6 % ини қозоқ ва 7,7 % ини бошқа турли миллатларга мансуб кишилар ташкил этади.
    Кўпмиллатли мамлакат сиёсатининг асосий мақсади миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни шакллантириш бўлиши зарур. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ миллий сиёсатнинг ўзига хос йўли ишлаб чиқилдики, айни шу сиёсат миллий бағрикенгликнинг барқарор ривожланишига замин яратди. Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакилларининг маданий эҳтиёжларини қондириш учун Миллий-маданий марказлари (МММ) фаолият юритади. Дастлабки миллий-маданий марказлар корейслар, қозоқлар, яҳудийлар, арманлар томонидан республика вилоятларида 1989 йилда ташкил этилган. Бу марказларнинг чинакам ривожланиши Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин бошланди. Бу даврда уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратилди. Натижада уларнинг сони ортиб борди. Агар 1992 йилда 10 та миллий-маданий марказлар иш олиб борган бўлса, ҳозир мамлакатда 138 та миллий-маданият марказлари фаолият юритмоқда.
    Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакилларини республика ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш миллий-маданий марказлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Шунингдек, хорижий мамлакатлардаги турдош ташкилотлар ҳамда тарихий ватанлари билан дўстлик, ҳамкорлик, маданий-маърифий алофалар ўрнатиш ва ҳамдўстлик алоқаларини ривожлантириш, Республика Байналмилал маданият маркази, турли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда мамлакатда фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш миллий маданият марказларнинг асосий вазифаларидир. 1992 йил ташкил этилган Республика Байналмилал маданият маркази эса ушбу миллий маданият марказлар фаолиятини мувофиқлаштириб уларга ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиб келди.
    Байналминал марказ томонидан ҳар йили 2 марта тил байрами ўтказилиб келинди. Булар – ЮНЕСКО Бош конференцияси 30-сессиясида (1999) 21 феврал – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган ва 2000 йилдан 195 та аъзо давлатларда нишонланиб келинаётган “Халқаро она тили куни” ҳамда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун ҳисобланади. Айни муносабат билан ҳар йили анъанавий тарзда ўзбек тили бўйича нотиқлик санъати танлови ташкил этиб келинади.
    Ўзбекистон – бағрикенг диёр. Тарихдан маълумки, ўзбек халқи бошидан кечирган оғир қатағон йиллари ва иккинчи жаҳон уруши йиллари кўп ситамларга юзма-юз бўлган корейслар, немислар, турклар, поляклар, греклар, қрим-татар ва бошқа миллат вакиллари Ўзбекистонни Ватан тутдилар. Уларнинг ҳозирги авлодлари учун эса Ўзбекистон она Ватанга айланди. Чунки, улар шу ерда туғилиб, камолга етдилар, ҳаётда ўз ўринларини топдилар.
    Бугунги кунда ҳам халқлар ва динлар орасидаги бағрикенглик – толерантлик ғояси дунёда энг долзарб муаммолардан биридир. Шу муносабат билан, ЮНЕСКО 1995 йил Парижда “Бағрикенглик тамойиллари деклорацияси”ни қабул қилди. БМТ эса ҳар йилнинг 16 ноябрини “Халқаро бағрикенглик куни” деб эълон қилди. Ўзбекистонда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланадиган “Мустақиллик” ва “Наврўз” байрамлари, 8 декабр -
    Конституция қабул қилинган кун, 8 март – Хотин-қизлар куни, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни каби байрам тадбирларида турли миллат ва элат вакиллари ҳам фаол қатнашдилар.
    Ўзбекистон ҳудудида қадимдан Шарқ маънавиятига таяниб яшаш, ҳамжиҳатликка интилиш, ҳар томонлама баркамол олий қадрият даражасига кўтарилган. Миллатидан, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатъий назар, ягона ўлчов – инсонни инсонлиги учун улуғлаш бош мезон қилиб олинган. Республикадаги барча олий ўқув юртларида турли миллатга мансуб талабалар таҳсил олади. Дунёнинг камдан-кам мамлакатларида кузатиладиган яна бир ҳолат шуки, Ўзбекистонда таълим 7 тилда олиб борилади. Булар сирасига ўзбек ва қорақалпоқ тилларидан ташқари рус, қозоқ, туркман, тожик ва қирғиз тилларини киритиш мумкин. Телерадио кўрсатув ва эшиттиришлар 12 тилда эфирга узатилмоқда, газета ва журналлар 10 дан ортиқ тилларда чоп этилмоқда. Бу Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
    Миллатлараро муносабатларда янги давр. Республикада яшовчи 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари учун Ўзбекистон Конституцияси миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг кафолоти бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
    Мамлакатимизда тинчликни янада мустаҳкамлаш, миллатлараро барқарорликни юксалтириш мақсадида 2017 йил 19 майда Ўзбекистон Президентининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Байналмилал маданият маркази негизида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Бу эса, ўз навбатида мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишида давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришда таянч бўлади. 2017 йилда “Бобур” боғига “Дўстлик” боғи номи берилиб, боғнинг марказига Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатга мансуб етим болаларни асраб олган машҳур Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали кўчириб келтирилди. 2018 йилда мазкур ҳайкал “Халқлар дўстлиги майдони”га қайтарилди.

    • Байналмилал (араб.- миллатлар ўртасидаги, миллатлараро) – Халқаро, умуминсоний, умумхалқий мазмунларида қўлланилади.

    • Менталитет (немс.- ақл, идрок) – Жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси. Жамият, миллат ёки шахснинг менталитети уларнинг ўзига хос анъаналари, расм-русмлари, урф-одатлари, диний эътиқод ва ирмларини қамраб олади.




    Download 1,19 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   143




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish