Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet118/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Ўзбекистон Экологик ҳаракати. 2008 йил Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига 5 йил муддатга 135 депутат сайланиб, Қонунчилик палатасининг 15 депутати Ўзбекистон экологик ҳаракатидан, ўз ички қурултойидан сайланиши белгиланди. Ушбу Қонун асосида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги депутатларнинг сони 150 депутатдан иборат бўлди.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати 2008 йил августда ташкил топган. Ўзбекистон экологик ҳаракати ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя қилишни таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга қаратган.
2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги 15 та депутатлик ўрни белгилаб қўйилмасдан, Экологик ҳаракат бошқа партиялар билан тенг рақобатга киришган ҳолда, сайловлар орқали депутатлик ўрнига эришиши лозимлиги таклиф этилди.

  • Партия (лот.-бўлак, қисм) – Ғоявий жиҳатдан маслакдош, манфаатлари бир бўлган кишилар гуруҳидан иборат, муайян ижтимоий гуруҳ ёки қатламларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи сиёсий ташкилот.

  • Модернизация (модерн – замонавий) – янгиланиш, замонавий; давлат, жамият, иқтисодиёт, технология ва бошқа соҳаларнинг янгиланиши, янги услублар, ихтироларнинг қўлланиши асосидаги ўзгаришлар.

2.Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг асосий
босқичлари ва истиқболлари


Кучли давлатдан – кучли жамият сари. 2000 йилдан – ҳозиргача бўлган даврда фаол демократик янгиланиш ва модернизациялаш жараёнлари кузатилди. Бу босқичнинг асосий вазифаси қилиб – миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш масаласи қўйилди. Мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари чуқурлашди, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил суд тизими мустаҳкамланди, фуқаролик жамияти асослари ривожланди, фуқароларнинг иқтисодий ва сиёсий фаоллиги ортиб борди.
И.Каримов томонидан мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш консепцияси ишлаб чиқилди. Ушбу босқич давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ этиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган демократик бозор ислоҳатларини чуқурлаштиришга қаратилганлиги билан характерланади.
2002 йили бўлган Олий Мажлиснинг IХ сессиясида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримов кўп қиррали ислоҳатларни амалга оширишнинг янги тамойилларини ўртага ташлади. Унда ислоҳатларга доир 7 та масала – устувор йўналиш белгилаб берилди. Устувор йўналишлардан бири жамият ҳаётида нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ўрни ва ролини ошириш орқали фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларини чуқурлаштириш, “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилини амалга ошириш ҳисобланади. Давлат сиёсатининг бош йўли – ҳуқуқий, демократик давлатни вужудга келтириш, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш, “фуқаро – жамият – давлат” принципини жорий этиш, шу йўл билан фуқаролик жамиятини барпо этиш бўлди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish