Маҳаллий давлат ҳокимият органлари
Маҳаллий вакиллик органлари
|
Ижроия ҳокимияти
|
Вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари
|
Вилоятлар ҳокимияти
|
Шаҳар, туман халқ депутатлари Кенгашлари
|
Шаҳар, туман ҳокимиятлари
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлига киргач, Ўзбекистонга хос ва мос фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вужудга келди. Жаҳоннинг барча мамлакатларида бу институт маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деб аталса, Ўзбекистонда эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши деб аталади.
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилингач, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимининг ҳуқуқий замини мустаҳкамланди. Конституциянинг 105-моддасига кўра “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органи бўлиб, улар 2,5 (3) йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди”. Фуқаролар йиғини маълум муддатда тўпланиб иш юритадиган ўзини ўзи бошқариш воситаси бўлса, раис ва унинг маслаҳатчилари доимий фаолият кўрсатувчи тузилмадир.
1999 йил «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида», 2004 йилда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 2017 йилда Ўзбекистон Президенти “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Президентнинг 2017 йилдаги фармони асосида фуқроларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиши белгиланди.
Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек, Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимлари жорий этилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди.
Шаҳарчалар
фуқаролар йиғини
|
Қишлоқ ва овуллар фуқаролар йиғини
|
Маҳаллалар фуқаролар йиғини
|
Сайлов тизими. Ўзбекистонда демократик жамиятга хос сайлов тизими барпо этилишида халқаро ҳуқуқ андозалари ва талабларига, илғор чет эл тажрибасига мос сайлов қонунчилиги яратилиши муҳим аҳамият касб этди. Дастлаб сайлов тизимини йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида” (1991 йил 18 ноябр) қонун қабул қилинди. ХХ аср 90-йиллари бошида сайловлар, сайлов ўтказиш тартиби тўғрисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Сайловлар Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилади. Комиссия 1998 йилдан мустақил муваққат орган сифатида фаолият бошлаган бўлса, 2014 йилдан эса доимий орган сифатида ташкил этилди. Марказий сайлов комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади.
Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларда 18 ёшга тўлган фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқига эга эканлиги, Ўзбекистон Президенти сайлови, Олий Мажлис сайлови, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши белгилаб қўйилган. Ҳар бир фуқаро – сайловчи бир овозга эга. 35 ёшдан кам бўлмаган фуқаро - Ўзбекистон Президенти, 25 ёшга тўлганлар Олий Мажлисга, 21 ёшга тўлганлар вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутат этиб сайланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Конституциясига биноан Ўзбекистон Президенти сайлови, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимият вакиллик органларига сайлов тегишича уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабр ойи 3-ўн кунлигининг 1-якшанбасида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |