Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


-машғулот 1.Фуқаролик жамияти ғоясининг ривожланиш тарихи



Download 1,19 Mb.
bet115/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2-машғулот
1.Фуқаролик жамияти ғоясининг ривожланиш тарихи

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этишда энг муҳим вазифалардан бири давлат ҳокимиятининг вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини янги шароитларга мос тизимини яратиш эди. Ҳозир амалда бўлган маҳаллий вакиллик органлари янги органлар бўлмасдан, халқ депутатлари Советлари негизида ташкил қилинган. 1992 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу қонун маҳаллий ҳокимиятнинг 2 мустақил орган – вакиллик ва ижро органлари тизимига бошчилик қиладиган ҳокимлик ва ҳокимлар лавозими жорий этилди. 1992 йилда Тошкент шаҳрида ва 12 та вилоятда, 163 та қишлоқ тумани ва 18 та шаҳар туманида ҳамда 120 та шаҳарда ҳокимлар тайинланди ва тасдиқланди, уларнинг аппарати – ҳокимиятлар тузилди.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХХI боби “Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари” деб номланиб, унда Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизими, вазифалари, тузилиш тартиби мустаҳкамланди. Конституцияга кўра, аввалги маҳаллий вакиллик органларининг номи Кенгашлар деб ўзгартирилди. Уларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун вилоят, туман ва шаҳар Халқ депутатлари Кенгашлари вужудга келтирилди.
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилингунча маҳаллий вакиллик органларининг 3 бўғинли тизими мавжуд бўиб, улар: 1) вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари (Советлари) – юқори бўғин; 2) туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари – ўрта бўғин; 3) қишлоқ, посёлка, овул халқ депутатлари Кенгашлари – қуйи бўғин ҳисобланарди. Конституция маҳаллий вакиллик органларининг 2 бўғинли тизимини мустаҳкамлади, яъни қуйи бўғин олиб ташланди. Улар ўрнига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тузиладиган бўлди. Конституцияга мувофиқ, Маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳокимият органлари 2 мустақил органларга – вакиллик ва ижроия ҳокимиятига бўлинди. Маҳаллий вакиллик органларига - халқ депутатлари Кенгашлари киради. Улар ўз фаолиятини жамоавий (коллегиал) асосда олиб боради. Халқ депутатлари Кенгашлари ишининг ташкилий-ҳуқуқий шакли – сессия ҳисобланади.
«Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунда вакиллик органларига 21 ёшга тўлган фуқаролар сайланади. Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳри Кенгашларига 60 тадан кўп бўлмаган, туман ва шаҳар Кенгашларига 30 тадан кўп бўлмаган депутатлар 5 йил муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятига – ҳоким ва унинг ижроия аппарати киради. Ҳоким тегишли ҳудудда олий мансабдор шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Конституциясининг 101-моддасига кўра ҳокимларнинг ваколат муддати 5 йил.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Вакиллик органлари тузулмайдиган шаҳар таркибидаги туманларда ва туманга бўйсунувчи шаҳарларда ҳам ҳокимиятлар таъсис этилади, уларнинг аппарати – ҳокимият ташкил этилди. Вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Президентининг шу жойлардаги вакили ҳисобланади. Маҳаллий давлат ҳокимият органлари суд ҳокимияти органлари, прокуратура, ички ишлар органлари, адлия сингари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.




Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish