Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистонда индустрлаштириш сиёсати ва кадрлар масаласи



Download 1,19 Mb.
bet81/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2. Ўзбекистонда индустрлаштириш сиёсати ва кадрлар масаласи


Индустрлаштириш сиёсати ва беш йиллик режалар. СССРда қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш жараёнида 1928 йили саноатни индустрлаштириш ҳам амалга оширилди. Марказий органлар томонидан 1925 йил декабрда бўлган ВКП(б) XIV съездида СССРда иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳал қилувчи воситаси сифатида социалистик индустрлаштиришга ўтиш оммавий тарзда эълон қилинган эди. Мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиёти замонавий саноатни вужудга келтиришга бевосита боғлиқ эди. Бу мақсадга тез муддатда эришишнинг аниқ йўлларини ишлаб чиқиш талаб этиларди.
Ўзбекистон учун саноат қурилишини жадаллаштириш зарур эди. Чунки республика иқтисодиёти бу даврда ҳам аграр хусусиятга эгалигича қолаётган эди. 1927 йилда ЎзССР халқ хўжалигида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 62,6 %, саноатнинг салмоғи 37,4 % ни ташкил этар, шу билан бирга саноат ишлаб чиқаришининг 90 %и қишлоқ хўжалик хомашёсини қайта ишлашга асосланган эди. Иқтисодиёт хомашё йўналишида бўлгани сабабли республика саноати фақат бир томонлама ихтисослаштирилаётган эди. Бунинг устига индустрлаштириш сиёсати қишлоқ ҳисобидан амалга оширилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг харид нархлари пасайтирилди. Натижада деҳқонлар қашшоқлашиб, мамлакатда озиқ-овқат муаммоси кескинлашди.
СССР халқ хўжалиги 1928 йил кузигача 1-йиллик режалар асосида бошқариб келинди. 1928 йилдан бошлаб хўжаликни бошқаришнинг 5-йиллик режалари жорий этилди. Биринчи 5-йиллик режаси 1928 йил октябрда бошланиб, 1932 йил декабрда муддатдан 9 ой олдин якунланди.
Ўзбекистонда янги саноат корхоналари қурилиши. Ўзбекистонда биринчи беш йиллик даврида (1928 йил октябр – 1932 йил декабр) 289 та янги саноат корхонаси қурилди ва ишга туширилди, 79 та корхона қайта ташкил этилди. Енгил саноатнинг: кўнчилик, пойабзал ишлаб чиқариш, тикувчилик соҳалари ва ип-газлама ишлаб чиқариш суръатлари ошиб борди. Индустрлаштириш Ўзбекистонда дастлаб секинлик билан амалга оширилди. Ана шу даврда Ўрта Осиё республикаларида пахтачилик ва машинасозлик саноатининг тўнғичи бўлган Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи барпо этилди. Тошкент тўқимачилик комбинати, Чирчиқ электрокимё комбинати қурилиши тез суръатлар билан олиб борилди. Электр стансиялари қуввати 482 млн киловаттга етди. ХХ аср 30-йилларида Чирчиқ-Бўзсув ГЭСлар каскади барпо этилди. (1934 йил ЎзССР ХКС раиси Ф.Хўжаев немис делегацияси аъзоларини Тошкент тўқимачилик комбинатига таклиф қилди.)
Ўзбекистонда саноат корхоналарининг техник даражаси ҳаддан ташқари паст, муҳандислар техниклар ва замонавий техникани биладиган малакали ишчилар етишмас эди. Бироқ саноат корхоналарига малакали ходимлар ва тажрибали ишчилар РСФСРнинг марказий шаҳарларидан олиб келинадиган бўлди. Марказнинг бу усули Ўзбекистоннинг бутун совет даври тарихида муттасил равишда давом эттирилди. Маҳаллий миллатлар, энг аввало ўзбеклардан малакали мутахассислар тайёрлаш ўрнига Ўзбекистонга, асосан европалик аҳоли кўчириб келтирилди. Кўпчилиги славян аҳолига мансуб бўлган бундай кишилар пойтахт Тошкент, янги қурилаётган шаҳарлар ва вилоят марказларига жойлаштирилиб, улар яхши маошли иш, навбатсиз квартира билан таъминландилар. Университет ва институтларга имтиёзли асослар билан ўқишга қабул қилиндилар. Қишлоқлардан келган ўзбек йигит-қизлари эса шаҳарда муқим жойлаша олмай, турли қийинчиликлар ва жиддий етишмовчиликлар натижасида асосан “қора ишлар” ва маиший соҳада хизмат қилишга мажбур бўлишди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish