Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Амирлик шаҳарлари ва савдо тизими



Download 1,19 Mb.
bet18/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3. Амирлик шаҳарлари ва савдо тизими
Самарқанд - “Дунёнинг ҳусни” деб улуғланган ва амирликнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган. Шаҳарда кулолчилик, чўян қуйиш (дегрезлик), тери ошлаш, қоғоз, кийим, қурол ишлаб чиқарувчилар; бахмалбофлар, кимхобгарлар, читгарлар, бўёқчилар, пўстиндўзлар, мўйнадўзлар маҳаллалари ва расталар бўлган. Самарқандда 7 та: Улуғбек, Шердор, Тиллакори, Сафед (Хожа Аҳрор), Шайбонийхон, Қози Соқий, Хожа Абдулғофир мадрасалари фаолият кўрсатган.
Самарқанд шаҳри Аштархонийлар даврида сиёсий курашлар ва чет элликлар ҳужуми натижасида таланган ва вайронага айланган. Амир Шоҳмурод даврида Самарқанд деярли қайта тикланган. Самарқанд шаҳри XIX аср бошида баланд девор билан ўраб олинган. Унинг 6 та дарвозаси бўлган, улар: Бухоро, Пайкобод, Шоҳизинда, Қаландархона, Сўзонгарон, Хўжа Аҳрор номлари билан аталган. Кўчалар 6 та дарвозани Регистон майдони билан боғлаган. Шаҳарда 2 та карвонсарой, 3 та ҳаммом бўлиб, аҳолиси 25-30 минг кишини ташкил қилган. Ҳунармандчиликнинг шойи тўқиш, қоғоз ишлаб чиқариш, кулолчилик, темирчилик, новвойлик, қандолатчилик ва каштачилик соҳалари жуда ривожланган. 2007 йил Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги нишонланди.
Бухорода XIX аср 40-йилларида 38 та карвонсарой бўлиб, уларда мусофир ва маҳаллий савдогарлар истиқомат қилган. Карвонсаройда омбор, дўкон, устахона, меҳмонхона бўлган. Карвонсаройлар амирга, айрим шахсларга ва вақфга тегишли бўлган. Бухоро карвонсаройларига ҳар йили 12-15 минг туяда мол келган. Савдо ишини карвонбоши-амирликдаги барча савдо ишларининг бошқарувчиси бошқарган. Бухорода ички ва шаҳарлараро савдо 9 та тим ва чорсуда амалга оширилган. Бухоро шаҳрида 103 та мадраса, 360 масжид, 83 та ҳовуз мавжуд эди. 1997 йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
Ҳунармандчилик амирлик шаҳарларининг иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эди. Ҳунармандчиликнинг асосий турларидан бири тўқимачилик бўлган. Бухоро олачаси, бўзи, бўзга гул босиш йўли билан тайёрланадиган чити, шойиси, Самарқанднинг тўқ қизил бахмали машҳур эди. Йигирилган ипдан рўмол, чойшаб, салла тўқиш кенг тарқалган.
Ҳунармандчиликнинг асосий тармоқларидан яна бири темирчилик ва мискарлик бўлиб, ўроқ, пичоқ, қурол ясашган. Темирчилар ойболта, қилич, ханжар, найза, қалқон, камон ва унинг ўқини, тўплар ясаган. Ҳунармандчиликнинг: заргарлик, кулолчилик, ёғочсозлик соҳалари муҳим ҳисобланган. Ёғочдан: эшик, бешик, дераза, арава, сандиқ, қайиқ ясалган. Ёғоч ўймакорлиги алоҳида аҳамиятга эга эди, новдалардан сават тўқилган. Уй шароитида намат, гилам тўқиш, ошланган чармдан эгар-жабдуқ, айллар, пичоқ қинлари, ҳамёнлар тикиш кенг ривожланган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish