Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


XVII-XVIII аср биринчи ярмида Хива хонлигида сиёсий-иқтисодий тузими



Download 1,19 Mb.
bet21/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

XVII-XVIII аср биринчи ярмида Хива хонлигида сиёсий-иқтисодий тузими



Сиёсий поракандалик. Хива хонлиги сиёсий ҳаётида XVII асрдан икки жараён кучая борди: 1) марказий ҳукмрон сулола нуфузининг пасайиши. 2) қабила бошлиқлари таъсирининг кучайиши. Қабила бошлиқлари хонга ўз хоҳишларини ўтказа олганлар, хон уларсиз бирор масалани мустақил ҳал эта олмас эди, қабила бошлиқлари хон тақдирини ҳал этардилар. Бу ҳолат Хива хонлигида давлат поракандалиги юз берналигини англатар эди.
Араб Муҳаммадхон (1602-1621) даврида поракандалик юқори нуқтасига етди. Амударё ўзанининг ўзгариши бу даврда ҳам давом этиши натижасида Араб Муҳаммадхон пойтахтни Урганчдан Хивага кўчиришга мажбур бўлди. Араб Муҳаммадхон даврида Россия чегарасини қўриқлаб турган Ёйиқ казаклари атамани Нечай, атаман Шамай Хоразмга ҳужум қилди. Хива қўшини уларни тор-мор қилди.
Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари Ҳабаш ва Элбарс Султонлар 1616 йил айрим қабила бошлиқларига таяниб отасига қарши исён кўтарди. Отаси ён босиб Вазир шаҳрини ҳам уларга берди. Ҳабаш ва Элбарс 1621 йил яна исён кўтаришди. Араб Муҳаммаднинг бошқа икки ўғли - Асфандиёрхон ва Абулғозий Султонлар отаси тарафида қатнашди. Ҳабаш ва Элбарс урушда ғолиб чиқди. Отасини асирга олиб Хивага келтирди ва кўп ўтмай қатл этилди. Абулғозий Султон Бухоро хони Имомқулихон саройида паноҳ топди. Асфандиёрхон Эрон шоҳи Аббос I ҳузирига борди.
Асфандиёрхон (1623-1643) Аббос I ёрдамида 1623 йил Хива тахтини эгаллагач, Ҳабаш ва Элбарс қатл этилди. Хивага қайтиб келган укаси Абулғозийни Урганч ҳокими этиб тайинлади. Ака-ука ўртасида муносабат бузилгач Абулғозий Султон Туркистон, Тошкент, Бухорода қочиб юришга мажбур бўлди. Асфандиёрхон сиёсатидан норози бўлган туркманларнинг чақириқи билан Абулғозий яна Хивага қайтиб борди. Асфандиёрхон унга Хивани топширишга мажбур бўлди. Бироқ қулай фурсат келгач Абулғозийни 1630 йил Эрон шоҳи ҳузурига гаров тариқасида жўнатди.
Абулғозий Эрондаги 10 йиллик тутқунликдан қочиб Орол ўзбеклари қараргоҳига келади. Асфандиёрхон вафот этгач, 1644 йил Абулғозий Баҳодирхон Хива тахтини эгаллади. Абулғози қабила бошлиқлари нуфузини ошириб уларнинг марказий ҳокимиятга қарши ҳаракатига барҳам бериш мақсадида 32 қабилани 4 гуруҳга бўлди: қиёт-қўнғирот, уйғур-найман, қанғли-қипчоқ, нукуз-манғит. Хон қабилага тегишли масалаларни ҳар бир қабилавий гуруҳга тайинланган иноқлар орқали ҳал қилган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish