Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


XVIII аср иккинчи ярми - XIX аср биринчи ярмида



Download 1,19 Mb.
bet24/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3. XVIII аср иккинчи ярми - XIX аср биринчи ярмида
Хива хонлигида Қўнғиротлар сулоласи бошқаруви


Қўнғиротлар сулоласи ҳокимиятга келиши. Хива хонлигида кучли марказий ҳокимиятни барпо этиш учун XVIII асрнинг 60-йилларидан бошлаб қўнғирот (йирик ўзбек уруғларидан бирининг номи) қабиласи бошлиқлари ҳокимиятга кела бошлади. Қўнғирот қабиласи йўлбошчиси Муҳаммад Амин йирик зодагонлар ва руҳонийлар мададига таяниб 1761 йил иноқлик лавозимига кўтарилди.
Муҳаммад Амин туркманларнинг ёвмут ва човдур қабилаларига қарши кураш олиб борган, бироқ у дастлаб енгилиб Бухорога Дониёлбий оталиқ ёнига кетади. Туркман қабилалари Хоразмни эгаллаб, Ҳазорасп, Хонқа, Урганч, Кат, Шоҳобод шаҳарларини хонавайрон қилади. Очарчилик ва вабо тарқалиб, ўзбеклар Оролбўйлари ва Бухорога кетишга мажбур бўлади.
Муҳаммад Амин иноқ 1770 йил Бухородан қайтиб келиб ёвмутларни Хоразмдан ҳайдаб чиқарди. У маҳаллий бекларни ҳам бўйсундирди ва ҳокимиятни қўлга олди. 1770 йил Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилди. Бу сулола чингизийлар авлодига мансуб бўлмаганлиги сабабли тахтда аввалги сулола вакилларини сақлаб келди. Улар аслида сохта хонлар бўлиб, амалда ҳокимиятга эга бўлмаган.
Муҳаммад Амин (1770-1790) ўз қабиласининг фаол қатламига, савдогарлар ва руҳонийлар мададига таяниб ҳамда туркман қабилаларининг ўзаро низоларидан фойдаланиб нисбатан сиёсий осойишталик ва иқтисоднинг кўтарилишини таъминлади. Бошқа юртга қочиб кетганлар қайтиб кела бошлади.
Аваз Муҳаммад иноқ (1790-1804) даврида Хива хонлиги иқтисодий жиҳатдан анча мустаҳкамланди. Муҳаммад Амин ва ўғли Аваз ҳам ҳокимиятни иноқ унвонида бошқарган, ҳокимият амалда иноқ ва махсус кенгаш томонидан бошқарилган. Авазнинг ўғли Элтузар 1804 йил ўзини хон деб эълон қилди. Қўнғиротлар сулоласи Хива хонлиги тахтини 1804 йил расман эгаллади. Бу сулола 1920 йилга қадар Хива хонлигини идора қилди. Элтузархон (1804-1806) марказлашган давлат сиёсати юритиш учун ҳаракат қилди. Бироқ у 1806 йил Хива-Бухоро урушида ҳалок бўлди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish