Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet25/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825) Элтузархоннинг укаси бўлиб, у ҳалок бўлгач тахтга ўтирди. У Хива хонлигини сиёсий жиҳатдан бирлаштиришга киришди. Шунингдек туркманларни бўйсундириш етакчи ўринга чиқди ва бирин-кетин бўйсундира бошлади. Бўйсунишни истамаган ёвмут қабиласи Хуросонга кўчиб кетди. Бироқ Эрон тазйиқи туфайли ва яйлов топилмагани учун яна қайтиб келди. Ёвмутлар тақдири Хива билан узил-кесил боғланиб, хонлик фуқаролари таркибига олинди. Уларга ҳам солиқ тўлаш ва навкар юбориш мажбурияти юкланди. Ёвмутлардан энг жанговар отлиқ ҳарбий қисм тузилди.
Муҳаммад Раҳимхон I ўзбек ва туркманлардан тузилган “хон навкарлари” дейилган мунтазам қўшинга таяниб йирик зодагонлар ва рақибларини бўйсундирди. Оролбўйи зодагонлари гуруҳи Муҳаммад Раҳимхон I га душманлик руҳида бўлиб, қаттиқ қаршилик кўрсатди, уларнинг қашилиги 1811 йил синдирилди. Хива хони қорақалпоқларни ҳам бўйсунишга мажбур этди.
Муҳаммад Раҳимхон I даврида Хива хонлиги сиёсий жиҳатдан бирлаштирилди, ҳудудлари янада кенгайди, мамлакатда нисбий барқарорлик таъминланди. У ободончиликка алоҳида эътибор берди, каналлар қаздириб, экин майдонларига сув чиқартирди, мадраса ва масжидлар қурдирди, ичкилик ва бангиликни тақиқлади. Илм аҳлига ҳомийлик кўрсатди, олим, шоир ва донишмандлар билан суҳбатлар ўтказиб турди.
Навкар – отлиқ аскар.


4. XIX аср биринчи ярмида Хива хонлигининг ташқи сиёсати
Хиванинг Осиё давлатлари билан алоқалари. XIX аср 1-ярмида Хива хонлигининг Бухоро, Қўқон, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон ва Туркия билан савдо-элчилик алоқалари ривожланди. Бунга сабаб: 1) Хива хонлиги ҳудуди ўрта осиёлик савдогарлар ва Ҳажга борувчиларнинг Каспий орқали Макка ва бошқа шаҳарларга ўтиш манзилгоҳига айланганлиги. 2) чет давлатлар билан савдони ривожлантириш хазинага яхши даромад келтираётганлиги эди.
Хива - Бухоро муносабатлари ҳар доим ҳам силлиқ кечмаган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон I Бухоро амирлиги билан элчилик алоқаларини қайта тиклашга ва икки давлат ўртасида савдони ривожлантиришга ҳаракат қилган. Хивага 1811-1812 йй. Бухородан Ўрозбой Жўра ва Аваз Мурод ясовулбоши бошчилигида элчилар келган. Муҳаммад Раҳимхон I бунга жавобан Бухорога Ҳасан Мурод оталиқ бошчилигида элчилар ва савдо карвонларини юборган.
Айни пайтда бу икки давлат манфаатлари Марв вилоятида тўқнаш келган. Марв Ўрта Осиё давлатларини Эрон билан боғловчи савдо йўлида жойлашган эди. XIX аср биринчи ярмида бу икки давлат ўртасида бир неча бор ўзаро урушлар юз берган. Муҳаммад Раҳимхон I Марвни 1822 йил Бухородан қайтариб олган. Ўзаро урушларга қарамай, савдо алоқалари тўхтаб қолмаган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish