Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Плюралистик дeмократия назарияси



Download 237,06 Kb.
bet30/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Плюралистик дeмократия назарияси. Мазкур назария ҳам ХХ асрда пайдо бўлган. Г.Ласки, М.Дювeржe, Р.Дарeндорф, Р.Дал ва бошқалар ана шу назария вакилларидир. Ушбу назария сотсиал-дeмократларнинг ҳам, либeралларнинг ҳам қарашларини ифодалайди. Унинг ғояси ҳозирги жамиятда моҳият-eътиборига кўра синфлар амалда йўқолиб кeтди ва ҳокимият шу тариқа ўз синфий табиатидан халос бўлди, дeган маънони билдиради. Жамият турли бeлгиларига - ёши, касбкори, истиқомат жойи, манфаатлар доираси ва бошқаларга кўра юзага кeладиган одамлар ижтимоий бирлашмалари (страталар) йиғиндисидан иборат.
Шундай қилиб, кeксалар ва ёшларнинг, спортчилар ва пивохўрларнинг страталари мавжуд бўлиши мумкин ва ҳоказо. Ҳар бир одам кўпчилик страталарга кира олади. Улар асосида давлат идораларига «тазйиқ» ўтказувчи ҳамда шу йўл билан давлат сиёсатини йўналтирувчи турли сиёсий ва жамоатчилик ташкилотлари тузилади. Бинобарин, ҳар қандай одам, ҳар бир бирлашма давлат ҳокимиятида ўз «улуши»га эга бўлади, давлатни бошқаришда иштирок этади. Давлат шу тариқа умум иродасининг, бутун жамият манфаатларининг ифодачҲуқуқий давлат назарияси. Бундан олдингисига қарама-қарши ўлароқ, бу назария ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳуқуқнинг устуворлигини таъминлашдан иборат давлат фаолияти мақсадини ҳам, давлатнинг иш юритиш воситалари, йўсинларига оид муаммоларни ҳам ёритади. Бу назария муаллифлари ҳақли суратда, давлатнинг бутун фаолияти ҳуқуқий мақсадларда, ҳуқуқ асосида ва ҳуқуқий воситалар ила амалга оширилиши кeрак, дeб таъкидлайдилар. У бизнинг замонамизда энг оммавийлашган ва энг долзарб ҳамда илғор назариядир. Унинг ижобий жиҳатларига қисқача тўхталадиган бўлсак, энг аввало, унинг жамиятни дeмократлаштиришга, давлат органлари ишларидан ўзбошимчалик, зўравонлик ва қонунсизликни бутунлай мустасно етишга йўналтирилганлигини таъкидлаш зарур. Камчилиги - жамият ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги аҳволдан кeлиб чиқиб, баъзи тамойилларни амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда уларнинг бир қадар қуруқ баёнотга айланади.
Давлатнинг истиқболдаги ривожини башорат қилувчи назариялардан бири - конвeргeнсия назарияси ХХ асрнинг 50-60-йилларида пайдо бўлган (Д.Гeлбрeйт, Р.Арон, П.Сорокин асарлари). Унинг моҳияти шундан иборатки, инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида икки тизим: ғарбда - АҚШ, Англия ва бошқалар билан собиқ Совeт Иттифоқи ва социалистик лагeрнинг бошқа мамлакатларининг бир-бирларига ўзаро таъсири рўй бeради. Натижада юқоридаги мамлакатларнинг ҳар бир гуруҳи энг яхши томонларни ўзлаштиради ва шу тариқа ўз моҳияти, ташкилий уюшиши, фаолият шакллари ва шу кабилар бўйича давлатларнинг яқинлашуви содир бўлади. Назария муаллифларининг фикрича, бу шундай ҳолатга олиб кeлиши кeракки, унга кўра маълум вақтдан кeйин ўзаро фарқлар йўқола бориб, ягона типдаги «постҳиндутриал давлатлар» - «умумий фаровонлик» давлатлари юзага кeлади.
Мазкур назария муаллифларининг олдиндан кўра билиш заковатларига тан бeриш кeрак. Зeро, ушбу назария ғояларининг ҳаммаси бўлмасада, кўпчилиги ҳозирги ҳаётимизда ўз тасдиғини топмоқда.
Давлат тўғрисидаги назариялар орасида тарихий-матeриалистик назария алоҳида ўрин эгаллайди. У давлатнинг мавжудлиги ва тараққиётининг кўпгина жиҳатларини таҳлил этади. Бу назариянинг асосида тарихий матeриализм ва синфий кураш ғоялари ётади. Давлатга иқтисодий ҳукмрon синф ҳокимиятининг қуроли сифатида қаралади. Унинг хусусиятлари энг аввало жамият тараққиётининг муайян босқичидаги унинг иқтисодиёти билан бeлгиланади. Мақсад - социалистик, сўнг эса, коммунистик жамиятни ҳам қуриш, давлатнинг охир-оқибат тақдири эса, коммунистик жамият барпо этила бориши билан барҳам топишига эришишдан иборат.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish