Анъанавий нормалар – илғор анъаналарни асраш муносабати билан юзага келадиган умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари. Анъаналар кишилар авлодлари ўртасидаги ворисликнинг хилма-хил боғланиш йўналишлари сифатида, катталар тажрибаси ёшлар томонидан ўзлаштириладиган узатиш механизми сифатида майдонга чиқади.
Ҳозирги нормалар асосий фарқли жиҳати улар умуммажбурий бўлмаган ва уларга риоя қилмаганлик аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмаган эди.
37-38-39-40-SAVOLLAR:
Давлатнинг типи – бу муайян давлатларга хос бўлган бир хил, муҳим ва умумий белгилар йиғиндисидир.
Давлатларни типларга ажратишда формацион ва цивилизацион ёндашувлар мавжуд.
Формациявий ёндашув - давлатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, базис ва устқурмаси, синфий моҳияти, мақсади, вазифалари ҳамда функциялари мезонига кўра типларга ажратишдир.
Ушбу ёндашув вакилларининг (К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин) фикрича, давлат иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон бўлган синфларнинг қуйи синфлар устидан зўравонлигини, ҳукмронлигини амалга оширувчи ташкилотидир. Жамиятда формацияларнинг алмашинуви иқтисодий соҳадаги зиддиятлар билан боғлиқ. Бундай ёндашув бўйича формацияларнинг юзага келиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши такрорланиб турадиган жараёндир.
Формацион ёндашувга кўра инсоният тараққиётида тўрт типдаги давлатлар шаклланиб келган, яъни, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик давлатлар.
Қулдорлик давлати. Европада илк қулдорлик давлатлари мил. авв. IX-VII асрларда юзага келган бўлса, Мисрда ундан 20 аср олдин мавжуд бўлган. Қулдорлик давлатларининг иқтисодий асосини нафақат ишлаб чиқариш қуроллари, воситалари балки, ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлмаган қулларнинг меҳнати ҳам ташкил этган. Қулдорлик давлатининг асосий вазифаси эксплуатация қилинувчи қулларнинг қаршилигини бостириш, синфий эзиш ҳисобланган.
Давлатнинг вазифалари фақат қулдорлар манфаатлари йўлида, унинг умумижтимоий функциялари эса ҳукмрон синф манфаатларига мувофиқ келадиган даражада амалга оширилган. Шу боис, қулдорлик давлатларида қулларнинг қаршилик ҳаракатлари тез-тез содир бўлиб турганлиги, уларнинг қулдорлар ҳокимиятига қарши йирик исёнлари тарихдан маълум (Сицилияда, Кичик Осиёда қулларнинг милоддан аввалги II асрдаги ғалаёнлари, милоддан аввалги I асрдаги Спартак қўзғолони шулар жумласига киради).
Феодал давлат. Бу турдаги давлат Европада эрамизнинг VI-IX асрларида вужудга келган. Феодалларнинг ерга хусусий мулкчилиги феодал давлатнинг иқтисодий асосини ташкил этади. Деҳқонлар феодал ерларида майда якка хўжаликка эга бўлиб, ердан фойдаланганликлари учун ҳосилнинг бир қисмини тўлашлари ҳамда унга текин ишлаб беришлари лозим бўлган. Феодал жамият ривожланиб бориши билан деҳқонларнинг феодалларга қарамлиги давлатнинг мажбурий чоралари билан янада ортган: бунда деҳқонлар ерга “бириктириб қўйилар” ва улар ўз хўжаликларини ташлаб кетиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар. Ижтимоий тенгсизлик қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилган. Давлат ҳокимияти синфий бўлиб, у тўла-тўкис феодаллар ихтиёрида бўлган. Давлат ҳукмрон синфнинг диктатура (зўравонлик) қуроли бўлиб, унинг мулкдор сифатидаги манфаатларини ҳимоя қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |