34-SAVOL:
Давлат шакли ва унинг ривожланиши, ўзгаришига таъсир этувчи омилларни тушунтириб беринг.
Давлат шакли - бу ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий (давлат) режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш усуллари йиғиндисидир. Давлат шакли – бу унинг уч таркибий қисми (ёки томони) - бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти.
Давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади:
ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий муҳит;
тарихий, миллий ва диний анъаналар, урф-одатлар;
табиий, географик ва иқлимий шарт-шароитлар;
сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати;
жамиятни ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси.
35-SAVOL:
Давлат шаклини ўрганишда сиёсий режимнинг аҳамиятини ва турларини муҳокама қилинг.
Сиёсий (давлат) режим(и) – бу сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндисидир.
Сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари қандай усуллар ёрдамида амалга оширилади, ижтимоий қатламларнинг сиёсий соҳадаги ҳақиқий нисбати қандай намоён бўлади, турли жамоат ташкилотларининг сиёсий мақоми қандай, давлат органлари ўз ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича амалда қандай рол ўйнайдилар, деган саволларга жавоб беради.
. Барча сиёсий режимлар биринчи навбатда икки хил кўринишдаги, яъни демократик ва нодемократик турларга бўлинади.
Демократик режимнинг қуйидаги турлари мавжуд: социал - демократик (тенглик, давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган шахсларга нисбатан кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши ва бошқалар); либерал - демократик (эркинлик, биродарлик, тенглик каби умуминсоний қадриятларнинг таъминланиши билан бирга, давлатнинг иқтисодиётга таъсири минимал даражада бўлади ва бошқалар)
Нодемократик режимнинг тоталитар, фашистик ва автократик каби турлари мавжуд. Автократик режимга жамоа автократияси ва ягона шахс автократияси киради. Жамоа автократияси ўз навбатида аристократия ва олигархия, деб ном олган бошқарув шаклларига бўлинади. Ягона шахс автократияси деспотия, мустабидлик, шахсий ҳокимият шаклларига эга. Юқоридагилар билан бирга, тегишли адабиётларда нодемократик режимнинг фашистик, ҳарбий хунта, ирқчилик шакллари ҳам кўрсатиб ўтилади.
36-SAVOL:
Давлатгача бўлган тузилмаларда ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормаларнинг бугунги кундаги ҳуқуқий нормалардан фарқли томонларини ёритинг.
Давлатлар пайдо бўлишидан олдин муайян ижтимоий нормалар мавжуд бўлган. Ижтимоий нормалар - бу жамиятда кишилар хулқ-атворини, муайян гуруҳ ва жамоалар доирасидаги муносабатларни тартибга солувчи ижтимоий нормалар ҳамда уларнинг табиат билан ўзаро алоқаларини қатъий белгиловчи ижтимоий-техник нормалар мажмуидир.
Бунда асосан урф-одат ва анъаналарга асосланган холда жамиятда нормалар яратилган. Урф-одат нормалари – кишилар ўртасида кўп марта такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян ижтимоий муҳитда таркиб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган хулқ-атвор қоидалари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |