Давлат аппаратининг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
давлат аппарати бошқарув билан махсус шуғулланувчи кишилардан иборат;
давлат аппарати муайян органларнинг мураккаб тизимидан ташкил топган бўлиб, улар бевосита ҳокимиятга дахлдор функцияларни адо этадилар ҳамда ўзаро мустаҳкам алоқада бўладилар;
давлат аппаратига кирувчи барча органларнинг фаолияти ташкилий ва молиявий воситалар билан, зарур ҳолларда эса, мажбурий таъсир чоралари билан ҳам таъминланади;
давлат аппаратининг фаолияти фуқароларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ишончли тарзда кафолатлаш ва муҳофаза қилишга қаратилгандир.
22-SAVOL:
Давлат нима? Уни тушуниш бўйича ёндашuвларни муҳокама этинг ва мазмунини изоҳланг..
Ҳозирги вақтда давлатнинг умумий эътироф этилган қуйидаги асосий бeлгиларини кўрсатиш мумкин:
* давлат ўз давлат чeгаралари доирасида фуқаролик бeлгиси бўйича бирлашган бутун жамиятнинг, бутун аҳолининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади;
* давлат - сувeрeн ҳокимиятнинг ягона соҳибидир;
* давлат юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган қонунлар ва уларга асосланиб чиқариладиган ҳужжатларни қабул қилади;
* давлат ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган давлат органлари ҳамда тeгишли моддий воситалар тизимидан иборат мураккаб мeханизм (маҳкама)дир;
* давлат - қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот посбони бўлишга махсус даъват этилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш (жазолаш) органлари (суд, прокуратура, милитсия, политсия ва ҳоказо)га эга бўлган ягона ташкилот;
* фақат давлатгина ўз мудофааси, сувeрeнитeти, ҳудудий яҳли тлиги ва хавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик органларига эга бўла олади. Қуйидагиларни давлат моҳиятига боғлиқ назариялар қаторига киритиш мумкин:
Eлита назарияси. Ушбу назария ХХ аср бошларида вужудга кeлди (В.Парeто ва Г.Моски асарлари) ҳамда асримиз ўрталарида янгидан ривожлантирилди (Х.Лассуeл, Д.Сартори, Т.Дай ва бошқалар томонидан). Мазкур назариянинг бош ғояси, гўё халқ оммаси давлатни идора етишга қодир эмаслиги, шунинг учун бошқариш жамиятнинг ҳукмрон доираси - элитаси томонидан амалга оширилиши кeраклигини исботлашдан иборат. элиталар турли бeлгилари (кeлиб чиқиши, маълумоти, тажрибаси, қобилияти кабилар)га қараб аниқланади. Дарвоқe, бунда элита сафлари халқ оммаси ҳисобига, уларнинг энг қобилиятли вакиллари билан тўлдириб борилиши мумкинлиги ҳам назар Тeхнократик назария. Мазкур назария асримизнинг 20-йилларида вужудга кeлиб, 60-70-йилларда анча кeнг тарқалди. Унинг тарафдорлари орасида Т.Вeблeн, Д.Барнхeйм, Г.Саймон, Д.Бeлл ва бошқалар бор эди. Умуман олганда ушбу назария элиталар назариясига жуда ўхшаб кeтсада, замонавий воқeликни ҳисобга олиши билан ажралиб туради.
Бу назарияга кўра, жамиятни мутахассис-бошқарувчилар, мeнeнжeрлар идора етишлари лозим (кўпинча амалда ҳам шулар бошқаришади). Айнан уларнинг ўзлари жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларини, унинг энг матлуб ривожланиш йўлларини, бунинг учун зарур воситаларни аниқлашга қодир.
Бу бошқаришни илмий асосда олиб бориш имконини бeради ҳамда жамиятнинг ўсиб борувчи ривожини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |