Мавзу иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши керак ва у аҳамиятли бўлиши керак. Амалий тадқиқотнинг ҳар қандай мавзуси халқ хўжалигида иқтисодий самара бериши керак. Бу энг муҳим талаблардан биридир.
Назарий тадқиқотларни ишлаб чиқишда иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиш талаби, унинг аҳамиятли бўлиши талабига йўл бериши мумкин. Мавзунинг бош мезони сифатида аҳамиятлилик асосан мамлакат илм-фани обрўсини аниқлайдиган ёки амалий тадқиқотларнинг асоси бўладиган ёки ижтимоий ва ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштирадиган ва бошқа илмий тадқиқотларда амалга ошади
Мавзу илмий гуруҳ йўналишига мос келиши керак. Анъанага кўра ҳар бир тадқиқот жамоаси ўз йўналишига, малакаси ва ваколатига эга.
Мавзунинг муҳим характеристикаси - унинг амалга оширилиши мумкинлиги ёки амалиётга тадбиқ этилиши. Мавзуни режалаштирилган вақт ичида уни тугатиш имкониятлари ва мижознинг ишлаб чиқариш муҳитида жорий этилиши баҳоланади.
Юқоридаги талаблар (мезон) мавзуни кенг қамровли баҳолаш имконини беради ва унинг тадқиқот ташкилоти учун мослигини белгилайди.
Бироқ, илмий ва технологияларнинг тез ривожланишида ишлаб чиқилаётган мавзуларнинг, айниқса, узоқ муддатлилариники, долзарблиги ва самарадорлиги айрим вақтларда ёмон томонга ўзгариши, шунингдек, илмий тадқиқот ишларининг қиймати ошиши мумкин. Шунинг учун мавзуларни танлашда жуда муҳим мезон бўлиб, уларнинг истиқболлилиги ва барқарорлиги ҳисобланади.
Ҳар қандай илмий тадқиқот мавзу танлангандан кейин илмий-техник ахборотларнипухта ўрганишдан бошланади.
Ахборотларни қидириш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишдан мақсад – мавзу бўйича ҳолатни ҳар томонлама ёритиш, (агар зарур бўлса) уни аниқлаштириш, илмий тадқиқот мақсад ва вазифаларини асослаш.
Оригинал шаклида бўладими, таржима қилинган ҳолда бўладими нашр этилган турли адабиётлар манбаларни ўрганишга эътибор қаратиш лозим. Хорижий ахборотни таҳлил қилиш тадқиқот мавзусининг такрорланишини олдини олади. Бу тадқиқотчининг битта ёки иккита чет тилини билишини талаб этади.
Оригинал ёки малакали таржима қилинган ахборотлар билан шахсан танишмасвдан туриб, бошқа муаллифларнинг ҳорижий адабиётларни таҳлилига асосланиш тавсия этилмайди, чунки ҳар бир муаллиф адабиётларни ўз тадқиқот мавзуси нуқтаи назаридан ўрганади. Мавзу билан бевосита боғлиқ бўлган маълумотлардан ташқари, турдош мутахассисликлар бўйича ҳам асосий адабиётларни ўрганиш керак.
Масалан, транспорт воситаларига профилактик хизмат кўрсатиш режимларига бағишланган мавзуни ишлаб чиқиш жараёнида, темир йўл, авиация ва бошқа турдаги транспортлар учун ишлаб чиқилган профилактик хизмат кўрсатиш режимлари бўйича адабиётларни ўрганиш зарур.
Бу мавзуга яқин фанлар цикли билан яқиндан танишиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни таҳлили мавзунинг айрим масалаларини ечиш учун фойдали бўлиши мумкин. Мисол учун, транспорт воситаларига профилактик хизмат кўрсатиш режимларини ишлаб чиқишда физика (қаттиқ жисм физикаси, суюқлик, газлар ва буғлар диффузияси ва ҳоказо), амалий механика (юкланишлар, кучланишлар ва деформацияланишларни таҳлили) масалари билан танишиш фойдалидир.
Ахборот материалларини ҳар томонлама таҳлил қилиш учун автомобиль-йўллар университетлари ва факулътетларида, автотранспорт соҳасининг тармоқ илмий-тадқиқот институтларида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар мавзуси билан танишиш зарур. Ушбу ташкилотларнинг архив материалларини қайта ишлаш жараёнида мавзу учун зарур бўлган материалларни ажратиб ёзиш керак, бунда ҳисоботлар сони, йили, мавзуси, ижрочилари кўрсатиб ўтилади.
Ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш босқичида лойиҳалаш муассасаларига, айниқса, соҳанинг йирик корхоналарига амалий ташрифлар фойдали бўлади. Бундай ташрифларда тадқиқот мавзуси ишлаб чиқиш шароитида қанчалик ўрганилаётганлигини, мавзуни қайси жиҳатлари эътиборга олиш кераклиги, қандай масалалар дастлабки амалий қизиқиш уйғотишини аниқлаш имконини беради. Илмий тадқиқот мавзуси бўйича ишлаб чиқариш коллективининг фикрини олиш мақсадга мувофиқ.
Адабиёт, архив, ишлаб чиқариш ва бошқа маълумотларни йиғиш ва уларнинг умумлаштиришдан сўнг, бу ҳақда соҳанинг йирик олимлари фикрини билиш фойдалидир. Улар мавзуни ишлаб чиқишда ва тўпланаётган маълумотларнинг миқдорини (ҳажмини) аниқлашда муҳим ёрдам бериши мумкин.
Шундай қилиб, мавзу устида ишлайдиган тадқиқотчи турли хил маълумотларни тўплайди. Мавзу номига ва илмий аҳамиятига қараб, ахборотнинг ҳажми 100-200 тагача ёки ундан кўп бўлиши мумкин.
Ушбу маълумотни самарали таҳлил қилиш учун уни ҳисобга олиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усулларини билиш керак.
Тақдим этилган маълумотни ҳисобга олиш учун уларнинг библиографияси тузилади. Библиография - турли хил ахборот ҳужжатларининг рўйхати бўлиб, қуйидаги ўзига хос маълумотларни кўрсатади: муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи, манбанинг номи, нашр жойи, нашриёти, нашр қилинган йили, манбанинг саҳифадаги ҳажми. Мисол учун: Несвитский Я.И. Автомобилларни техник эксплуатацияси. - К.: Вища шк., 1971. – 342 б.
Библиографик рўйхати муаллифнинг фамилияси бўйича алифбо тартибида (керакли маълумотларни излашни тезлаштириш учун) тузилади. Ахборот устида ишлаш уни ўрганиш ва эслаб қолишга қаратилади. Уларни нафақат тушуниш, балки маълум вақтгача ушбу матнни эслаб қолиш керак. Ҳар бир илмий ходим эслаб қолиш санъатини эгаллаган бўлиши керак.
Эслаб қолишнинг турли усуллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |