Давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 0,57 Mb.
bet9/29
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#582371
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
Маърузалар матни ИТМ 2017 (2)

Беихтиёр усули матннинг айрим қисмларини ўқиш жараёнида пайдо бўлган туйғулар сабабли тасодифий эслаб қолишга (йўналтиришсиз, кўрсатмасиз) асосланади.
Биз тўлиқ ва узоқ муддатга эслаб қолишимиз нафақат бунга ҳоҳишимиз бўлганда, балки бунга ҳоҳиш бўлмаганда ҳам, фаол ва ижодий ўқиш жараёнида содир бўлиши мумкин.
Матн маълум бир вақт хотирада сақланади. Аста-секин у унутила боради. Бошида маълумот олингандан сўнг, бу жараён тез содир бўлади, кейин секинлашади. Жумладан, ўртача бир кун маълумотларнинг тахминан 23-25% йўқолади, беш кундан кейин - тахминан 35% ва ўн кундан кейин - 40%.
Такрорлаш - эслашнинг энг самарали усулларидан биридир. Такрорлаш пассив (бир неча марта такрорланади) ва фаол (гапириб бериш билан қайта ўқилади). Иккинчи йўл самаралироқ бўлиб, у хотирлашни ва ўзини назорат қилишни бирлаштиради. Баъзан фаол такрорлашни пассив билан бирлаштириш фойдали бўлади.
Яхши эслаб қолиш учун такрорлаш учун вақтни тўғри танлаш керак. Моҳиятини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир манба эҳтиёткорлик билан ўрганилиши керак. Шу сабабли, китоб устида ишлай олиш жуда муҳимдир. Ахборотни ўқиш, қайта ишлаш осон иш эмас.
Маълумотлар билан самарали ишлашнинг дастлабки шарти кўрсатмадир, яъни ўқиш мақсади, йўналтирилганлигидир. У фикрлашни фаоллаштиради, хотирани оширади, ўқиганларни тушунишга ёрдам беради, идрокни аниқроқ қилади. Бу психологик омил ўқувчини тушуниш учун олдиндан маълум бир кайфиятни яратишни талаб қилади, ўзини "аниқ тўлқин" га мослаштиради.
Илмий-техник маълумотларнинг қайта ишлаш ижодий ёндашувни талаб қилади, бунинг учун илҳом зарурдир. У ахборотни қайта ишлаш самарадорлигини оширади. Аммо илҳом келмаганда ҳам, иродани ишга солиб ўзингизнинг ижодкорлик билан ишлашга мажбур қилишингиз керак.
Эътибор, матнга диққатни жамлаш кўп жиҳатдан ахборотни қайта ишлаш сифатини аниқлайди.
Ўқиш жараёнида турли хил ғашга тегадиган нарсалар таъсир қилади - мусиқа, шовқин, гаплашиш, ўз фикрлари ва бошқалар. Улар ишлаётган кишининг иродасидан қатъи назар марказий асаб тизимига таъсир қилади, фикрлаш шароитларини ёмонлаштиради. Муайян шовқин даражасида эътиборимиз чалғиди, чарчоқ тезроқ келади ва ахборотни қабул қилиш сифати сезиларли даражада ёмонлашади.
Шунинг учун, ақлий меҳнатнинг самарадорлигини ошириш учун турли хил таъсирлар бартараф этилиши керак. Баъзи ўқувчилар шовқин, мусиқа уларга таъсир қилмайди деб ишонадилар. Бу тўғри эмас. Агар таъсирларни онг фарқламаса ҳам, асаб тизими уларни қайд қилади. Таъсирларнинг сезиларли роли мураккаб илмий-тадқиқот ахборотларни қайта ишлашда айниқса сезиларли бўлади.
Шу билан бирга, психологик тажрибалар кўрсатишича, ташқи муҳитдан тўлиқ изоляцияда ишлаш ҳам оптимал эмас. Бундай ҳолатларда таъсирлар сифатида ўзларининг фикрлари, чалғишлар намоён бўлади. Фикр ва тасаввурни зўриқтирмасдан туриб, ахборотни қайта ишлаш самарадорлигини ошириб бўлмайди.
Мустақил меҳнат – ахборот устида ишлашнинг муҳим омилидир. Ҳар бир саҳифа аста-секинлик билан таҳлил қилиниши, қўйилган мақсадга қараб чуқур мулоҳаза қилиниши керак. Ўқилган ахборот тўғрисида чуқур фикрлаш, мустақил таҳлил қилиш тадқиқотчининг ҳукмларини тасдиқлашга, фикрини, тушунчасини, тасаввурини мустаҳкамлашга имкон беради.
Адабиётни устида ишлашнинг жуда муҳим омили - қатъийлик ва тизимлиликдир. Кўпинча, айниқса, мураккаб янги матнни ўқиётганда, унинг биринчи мартадан аниқ тушуниш қийин. Ёзилганларни тўлиқ тушуниш учун ўқиш ва қайта ўқишимизга тўғри келади.
Кетма-кет, тизимли ўқиш ўрганилаётган материални ўзлаштиришни яхшилайди. Диққатнинг бўлиниши мантиқан созланган фикрни бузади, чарчоққа олиб келади.
Режага мувофиқ тизимли равишда фикрлаб ва таҳлил қилиб қатъий ўқиш, тизимсиз ўқишдан кўра самаралироқдир.
Ахборот устида ишлаш жараёни ақлий меҳнат қобилиятига боғлиқ. Охиргиси - ўз иш вақтини тўғри тақсимлаш маҳорати, моҳирлик билан физиологик танаффуслардан фойдаланишга боғлиқ. 1-2 соат ишдан кейин 5-7 дақиқа давомида танаффус қилиш, тана ва юзни сув ёки чуқур нафас олиш билан машқ қилиш тавсия этилади. Буларнинг ҳаммаси марказий асаб тизимини рағбатлантиради ва меҳнат қобилиятини яхшилайди. Баъзан ўқиётганда 2 ёки 3 дақиқага тўхтаб дам олиш фойдали бўлади.
Матн устида ишлаётганда, ҳар бир жой аниқ бўлиши керак. Баъзи ҳолларда материалларни ўқилган куни ёки кейинги куни такрорлаш, кейин эса фақат даврий равишда энг катта қизиқиш уйғотадиган қисмларини такрорлаш яхшироқ бўлади. Ҳажм жиҳатдан катта бўлмаган матнни тўлиқ такрорлаш яхшироқдирдир. Катта ҳажмли матнларни бошида бутунлай ўрганилади, кейинчалик қийин қисмларигина такрорланади.
Илмий-техник ахборотлар (ИТА)ни устида ишлашнинг ажралмас талаби - бу ўқилганларнинг ёзиб олинишидир. Бу ўқилганни яхшироқ тушунишга ва ўзлаштиришга; ахборотни қабул қилиш жараёнини узайтиришга, демак яхшироқ эслаб қолишга; хотирада унутилган матнларни қайта тиклашга; фикрлашни ривожлантиришга, матнни таҳлил қилишга; тадқиқот қилинаётган мавзу учун энг муҳим маълкмотларни ажратиб олишга имкон беради.
Бироқ, ёзиб олиш қўшимча вақтни олади. Одатда бу иш нотўғри бажарилади. Масалан, жуда қисқа ёзиш, ўрганилаётган маълумотни ҳаддан зиёд умумлаштиришга, ва аксинча, ортиқча тафсилотлар билан ёзиш нафақат вақтни йўқотиш, балки асосий фикрни тушунамасликка ва уни акс эттира олмасликка олиб келади. Баъзан асосий фикрни ёзганда, матннинг маъноси иккиламчи нарсалар билан алмаштирилади ёки матн маъноси бузилади. Шунинг учун ўрганилаётган матнни тўғри ёзиб олиш жуда муҳимдир.
ИТА устида ишлаётганда кўчирмалардан, аннотациялардан, конспектлардан фойдаланадилар.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish