Давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 0,57 Mb.
bet12/29
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#582371
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
Маърузалар матни ИТМ 2017 (2)

Гипотетик усул гипотезани, яъни янгилик ва оригиналлик элементларини ўз ичига олган илмий тахминни, ишлаб чиқишга асосланади. Гипотеза ҳодисаларни ва жараёнларни тўлиқ ва яхшироқ тушунтириши, экспериментал тарзда тасдиқланиши ва диалектика ва табиатнинг умумий қонунларига мос келиши керак. Ушбу тадқиқот усули амалий тадқиқотларнинг асосий ва энг кенг тарқалган усулидир.
"Гипотеза - назарий билимлар шакли бўлиб, ҳақиқий маъноси аниқ бўлмаган ва исботланиши керак бўлган бир қатор фактлар асосида шакллантирилган тахминни ўз ичига олади. Гипотетик билимлар ишончли бўлмаган эҳтимоллик характерга эга бўлиб, текшириш ва асослашни талаб қилади. Олдинга қўйилган гипотезаларни исботлаш жараёнида уларнинг баъзилари ҳақиқий назарияга айланади, бошқалари ўзгартирилади, аниқлаштирилади ва конкретлаштирилади, бошқалари агар синов салбий натижа берган бўлса, янглиш фикрга айланади ва ташлаб юборилади. Янги гипотезаларни илгари суриш, одатда, эски текширув натижаларига асосланади, гарчи бу натижалар салбий бўлса ҳам" 3 .
Тадқиқот мақсадини ва илмий гипотезани аниқ ифодалангандан кейин, улар ифодаланган гипотезани муайян ҳолатларда текшириш учун хусусий, нисбатан мустақил тадқиқот мақсади ва вазифаларини белгилаб беради.
Юқорида айтилганидек, илмий-тадқиқот иши учун асосий талаблардан бири - бу унинг янгилигидир, яъни у кўрилаётган соҳадаги мавжуд билимлар чегарасини кенгайтирадиган янги илмий масала ёки илмий ишланмаларнинг ечимини ўзи ичига олиши керак деган маънони англатади.
Гипотеза - назарий тадқиқотларнинг моҳиятини, методологик асосини, назарий башоратни ташкил этади. Тадқиқотнинг асосий ғояси бўлиб, у назарий ишланманинг йўналишини ва ҳажмини белгилайди.
Одатда ишчи гипотезани аниқ ва тўлиқ ифодалаш қийин. Мавзунинг тўлиқ назарий ечимига яқинлашиш даражаси, яъни назарий ишланманинг сермашаққатлиги ва давомийлиги, гипотезани қандай ифодаланишига боғлиқ. Муваффақият тўпланган маълумотларнинг тўлиқлигига, унинг чуқур ижодий таҳлилига, таҳлил натижаларига қараб услубий хулосаларнинг мукаммаллиги ва аниқ мақсалага йўналтирилганлигига, тадқиқот мақсад ва вазифаларини аниқ ифодаланганлигига, илмий ходимнинг тажрибаси ва эрудициясига боғлиқ.
Гипотезани шакллантириш босқичида назарий қисмни, уни ўрганишни осон қилиш учун айрим масалаларга ажратиш керак. Ҳар бир масалани ўрганиш учун турли хил муаллифлар ва ташкилотлар томонидан олиб борилган назарий тадқиқотлар асос бўлади. Уларни чуқур ўрганиш, танқидий таҳлил қилиш ва ўзининг таклифларини шакллантириш (зарур бўлганда) асосида мавжуд назарий қарашларни ривожлантиради ёки янгисини, мавзунинг янада рационал назарий ечимини таклиф этади.
Аксиоматик усул – исботсиз қабул қилинадиган аниқ фикрларга (аксиомаларга) асосланган. Ушбу усулга кўра, назария дедукция принципи асосида ишлаб чиқилади. Бу усул назарий фанларда (математика, математик мантиқ, ва бошқалар) кенг тарқалган.
Тарихий усул ички ва ташқи алоқаларни, қонуниятлар ва зиддиятларни аниқлаш мақсадида хронологик тартибда жараён ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишини ўрганишга имкон беради. Ушбу тадқиқот усули асосан ижтимоий фанларда ва асосан тарих фанларида қўлланилади. Амалий фанларда, масалан, илм-фан ва техниканинг у ёки бу соҳаларини шаклланиши ва ривожланишини ўрганишда қўлланилади.
Мантиқий ва тарихий усуллар ўртасида бирлик мавжуд бўлиб, у ҳар бир мантиқий билиш тарих нуқтаи назаридан кўрилиши зарурлигига асосланади.
Амалий фанларда назарий тадқиқотнинг асосий усули - гипотетикдир. Унинг методологияси қуйидагиларни ўз ичига олади: юқорида тавсифланган усулларни қўллаш орқали тадқиқот қилинаётган ҳодисанинг физикавий, кимёвий, иқтисодий ва бошқа жиҳатларини ўрганиш; гипотезани шакллантириш ва тадқиқотнинг ҳисоб схемасини (моделини) тузиш; моделни тадқиқот қилиш учун математик усулни танлаш ва уни ўрганиш; назарий тадқиқотларни таҳлил қилиш ва назарий қоидаларни ишлаб чиқиш.
Назарий ишланмалар асосини ўрганилаётган ҳодиса (ёки жараён)нинг физикавий ёки иқтисодий моҳиятини ифодалаш ташкил этади. Ушбу моҳият жараённи ҳар томонлама ёритиб, физика, кимё, механика, физикавий кимё, сиёсий иқтисод ва бошқалар қонунларига асосланиши керак. Бунинг учун тадқиқотчи табиий ва ижтимоий фанлар классик қонунларни билиши ва уларни илмий тадқиқотнинг ишчи гипотезасига нисбатан қўллай билиши керак.
Сўнгги йилларда мураккаб тизимларни акс эттирувчи, прогнозлаш ва иқтисодий асослаш, шунингдек ишлаб чиқариш ташкил этиш масалалари бўйича тадқиқотлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Корхоналар тузилмасини, ахборот ва бошқа бошқарув жараёнларини оптималлаштиришга бағишланган тадқиқотлар ЭҲМнинг кенг қўлланилиши натижасида етак қўлланилади чи ўринларни эгалламоқди.
Юқоридаги ҳисобга олиб, илмий тадқиқот гипотезасини самаралироқ ва тежамкорроқ қилиб шакллантириш ва уни амалга ошириш режасини белгилаш мумкин.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish