Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида



Download 38,12 Kb.
bet1/5
Sana22.06.2022
Hajmi38,12 Kb.
#691345
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ТАНЛОВ АСОСИДА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ТАНЛОВ АСОСИДА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 36-модда; 2015 й., 34-сон, 455-модда)
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, олий таълим муассасаларига тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахсларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 февраль,
20-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 
2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, олий таълим муассасаларига педагог ходимларни (профессор-ўқитувчилар таркибини) танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Чуқур касбий билимларга ва илмий ютуқларга, ижодий, илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятлар ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари даражасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланишга муносиб бўлган энг малакали педагог кадрларни танлаш учун рақобат муҳитини яратиш ва таъминлаш танловнинг мақсади ҳисобланади.
II. Лавозимлари танлов бўйича эгалланадиган педагог ходимлар ва танлов қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Педагог ходимлар тоифасига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент) ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаб турган шахслар киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 455-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Олий таълим муассасасининг кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчиси, ўқитувчиси (ассистенти) ўқитувчиси-стажёри лавозими беш йил муддатга танлов бўйича эгалланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 455-модда)
Беш йиллик муддат тамом бўлгандан кейин кўрсатиб ўтилган лавозимлар мазкур Низомга мувофиқ танлов асосида эгалланади.
Икки ва ундан ортиқ тенг лавозимларга бир вақтда танлов ўтказилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Педагог ходимлар лавозимларини эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректорнинг буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасасининг комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича ушбу Низомга иловага мувофиқ мезонларга биноан педагог ходимлар фаолияти ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш тартиби олий таълим муассасасининг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижалари олий таълим муассасасининг илмий кенгашида кўриб чиқилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 455-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) кафедра мудири лавозимини эгаллашга бир беш йиллик муддатга қўйилади.
Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) фақат истисно ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномасига биноан ва бўйсуниши бўйича тегишли вазирлик ёки идоранинг рухсати билан кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда яна иштирок этиши мумкин.
Фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахснинг кафедра мудири лавозимига танловда кетма-кет учинчи муддатга иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Тиллар, жисмоний тарбия ва спорт, графика ва чизмачилик, маданият ва санъат йўналишлари кафедраси мудири лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этишга доцент илмий унвонига (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлмаган, бироқ камида 5 йил методик, илмий-педагогик, ижодий ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахс қўйилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 455-модда)

Download 38,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish