ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚУМИТАСИ
БЕРДАҚ номидаги
ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«ШАҲАР ҚУРИЛИШИ ВА ХЎЖАЛИГИ» кафедраси
«ШАҲАР ҲУДУДИНИ ИНЖЕНЕРЛИК ТАЙЁРЛАШ» фанидан
“ШАҲАР ХУДУДИНИ ВЕРТИКАЛ РЕЖАЛАШТИРИШ”мавзуси бўйича
курс лойиҳасининг
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Бажарди 2 В Шаҳар қурилиши ва инфратузилмасини бошқариш
Хурсандов С
Қабул қилди: ст. ўқ. Якупов О.
Нукус 2022
М у н д а р и ж а
Кириш…………………………………………………………………………...3
Дастлабки маълумотлар………………………………………………………..4
Қизил горизонталлар лойиҳа усули………………………………………….8
Лойиҳа (қизил) горизонталлар усулида лойиҳалаш………………………..11
Хулоса…………………………………………………………………………...20
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………………….20
КИРИШ
Кейинги йилларда Республикамизнинг қатор шаҳарларида аҳоли сонининг тез ўсиши кузатилмоқда. Бу табиий жараён бўлиб, ўз навбатида, шаҳар атрофидаги ерларни ўзлаштириш, мавжуд шаҳар ҳудудидан янада унумли фойдаланиш имкониятларини излаб топишни тақозо этади. Одатда, янги шаҳарлар ва турар жой масканлари учун фуқаро муҳофазаси жиҳатидан жой танлаш анча мураккаб иш бўлиб, бунда саноат, транспорт, архитектура режаларини амалга ошириш, санитария - гигиена, инженерлик тармоқлари ва ободонлаштириш талаблари ҳисобга олиниши лозим.
Танланган жойнинг қулайлигини белгиловчи омиллар эса жойнинг табиий шарт - шароитлари, уларнинг паст - баландлиги, гидрогеологик шароит, атрофида сув ҳавзаларининг бор - йўқлиги ҳамда заминда физик – механик жараёнлар (кўчки, жарлик, карст, сел ва ҳ.к)нинг мавжудлиги ва уларнинг фаоллиги билан боғлиқ.
Инженерликтайёргарлигининг асосий мақсади куйидаги вазифалар ўз ечимини топиши лозим бўлади:
а) жойни қурилишга мослаштириш бўйича чора - тадбирларни белгилаш (ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, ҳудудни сув босишдан, кўчки ва жарликлар пайдо бўлишидан сақлаш, кўкаламзорларни суғоришни йўлга қўйиш, сел, зилзила, қум босиш кабиларнинг олдини олиш);
б) ҳудудлардаги қурилиш талабларига жавоб бермайдиган омилларни йўқотиш, яъни, қор - ёмғир сувларини табиий оқиб кетишини таъминлаш;
в) дарё, ариқ ва кўллар атрофларини кўкаламзорлаштириш йўли билан қирғоқларнинг ювилиши, ўпирилишининг олдини олиш;
г) шаҳар ҳудудидаги кўкаламзор майдонларни суғориш, қор - ёмғир ва оқова сувларни табиий нишабликда оқизиш, ботқоқликлар ҳосил бўлишига имкон бермаслик;
Бундан ташқари, шаҳар бунёд этиладиган ер юзаси сатҳини меъёрий (>0,015) нишабликда таъминлаш, замин тупроғи устки қатламининг ювилмаслигини ва унинг юзаси шамол эррозиясига учрамаслигини таъминлаш лозим. Бундай инженерлик тадбирларини амалга оширишда жойдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |