Ер сатҳининг нишаби, %
|
Рельефнинг тавсия қилинган кесишиш баландлиги, м
|
М 1:500
|
М 1:1000
|
М 1:2000
|
5 гача
|
0,1
|
0,1
|
0,2-(0,25)
|
5-10
|
0,1
|
0,20-0,25
|
0,2-(0,25)
|
10-15
|
0,1-0,20
|
0,20-0,15
|
0,5
|
15-30
|
0,2-0,25
|
0,20-0,25
|
0,5
|
30 дан катта
|
0,2-0,25
|
0,2-0,25 (0,5)
|
0,5
|
Нуқта белгиси усули ёки вертикал режалаштириш чизмаси
Шаҳар ҳудудининг геодезик топосъёмкаси шаҳарнинг, тураржой туманининг ва қишлоқнинг бош режаси асосида вертикал режалаштириш чизмаси бажарилади.
Вертикал режалаштириш чизмасини ишлаганда биринчи навбатда табиий ер юза қисмининг ўзгарган (қора белги) кўчаларнинг чорраҳаларида ва ер юза қисмининг ўзгарган жойларида аниқланади. Қора белгилар табиий ер юза қисмидаги горизонталлар оралиғидаги баландлик белгисини билдиради ва интерполяция усули билан аниқланади. Нуқталар орасидаги масофаси чизмадаги нуқталар оралиғи ўлчаб олиниб масштаб бўйича қўйилади ва ундан кейин нуқталар оралиғидаги бўйлама қиялиги мумкин бўлган кичик ва катта қиялиги текшириб кўрилади. Бўйлама қиялик қуйидаги формула билан аниқланади.
I бўй =h/l (6)
бу ерда: h – икки нуқта белгиларининг фарқи, м;
l – икки нуқта оралиғидаги масофа;
Iбўй – бўйлама қиялик ва нишаблик.
Кўпинча қурилаётган жойнинг қиялиги мумкин бўлган энг катта ва энг кичик қиялик меъёрига тўғри келмайди. Бундай вақтда мумкин бўлган бўйлама қиялик, яъни бир нуқта томонига тупроқ ташлаш йўли билан сунъий бўйлама қиялик ва сунъий нуқта белгилари, яъни лойиҳа белгилари (қизил белги) қабул қилинади. Табиий белги (қора белги) билан лойиҳа белгиси (қизил белги) орасидаги фарқ ишчи белгиси деб аталади ва нишаблик белгиси тупроқ тўкилган бўлса (+), салбий белги тупроқ олинган бўлса (-) ишоралари билан чизмада кўрсатилади.
Лойиҳа белгиси (қизил белги) шундай танлаб қўйилиши керакки, қора белги билан қизил белги фарқи шароитга қараб 0,5 метрдан ошмаслиги керак. Вертикал режалаштириш чизмасини ишлаганда катта кўча ва чорраҳаларда паст ёки чуқур жойлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак.
Интерполяция – бирор миқдорнинг маълум қийматларидан фойдаланиб, шулар ўртасидаги номаълум қийматларни аниқлаш.
Қиялик ўлчами 10000 (ўн минг)га бўлинган ўлчамда ёки фоиз (%) ўлчамида бўлади: 0,004; 0,02 ёки 0,4 %; 2 %. Айрим ҳолларда промиллда ёзилади (4 %0, 20 %0).
Вертикал режалаштириш чизмасида кўчаларнинг ўқ чизиқлари кесишган жойига, ҳамда ер юза қисмининг қиялиги ўзгарган жойга табиий қора ва лойиҳа қизил белги, ҳамда ишчи белги ўзининг ишораси билан нуқталар орасидаги қиялик кўрсатиладики, стрелканинг устки қисмига бўйлама қиялик белгиси пастки қисмига шу нуқталар орасидаги масофа ёзиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |